Search

Эндрик ўзига жамоа танлади

 "Реал Мадрид"да етарли ўйин амалиётига эга бўлолмаётган Эндрик ўзига янги клуб танлашга қарор қилди. Журналист Фабрицио Романонинг хабар беришича, бразилиялик ҳужумчи "Лион"да ўйнашга хайрихоҳ. Ўз навбатида "Реал Мадрид" ҳам футболчини ўйин вақти ва тажрибасини ошириши мумкин бўлган жамоага ижарага бериш ҳақида ўйламоқда. "Лион" эса, уни сотиб олиш мажбуриятисиз ижарага олишга тайёр. Манбага кўра, айни дамда томонлар ўртасида музокаралар давом этмоқда. Якуний қарор кейинги ҳафтада қабул қилиниши мумкин. 

Related to this topic: