Осиё Кубоги-2026 мусобақаси “F” саралаш гуруҳи баҳсларида иштирок этиш учун Ўзбекистон миллий терма жамоаси бугун куннинг иккинчи ярмида Бишкек шаҳрига учиб кетди.
Қўшни мамлакат пойтахтида бўлиб ўтадиган саралаш баҳсларида мезбон – Қирғизистон, шунингдек, Ўзбекистон, Шарқий Тимор ҳамда Фаластин терма жамоалари иштирок этишади. Саралаш босқичи гуруҳларида биринчи ўринни эгаллаган жамоалар тўғридан тўғри финал раундига йўлланма олишади. Бундан ташқари 8та гуруҳда энг яхши натижа кўрсатган еттита иккинчи ўрин соҳиблари ҳам 2026 йилнинг 27 январь – 6 февраль саналарида Индонезия пойтахти Жакарта шаҳрида бўлиб ўтадиган Осиё кубоги мусобақаси йўлланмасини қўлга киритади.
Осиё кубоги-2026 саралаш мусобақасида иштирок этувчи Ўзбекистон миллий терма жамоасигa, BMB “Оил Стар”, “Локомотив”, ОКМК, SQB жамоаларидан жами 14 нафар ўйинчи жалб этилган.
Бишкек шаҳрига учиб кетган делегациямиз таркиби қуйидагича:
Делегатсия раҳбари – Рустам Зупаров
Бош мураббий – Нодир Элибоев
Бош мураббий ёрдамчиси – Константин Свиридов
Дарвозабонлар бўйича мураббий – Витор Вианна
Жисмоний тайёргарлик бўйича мураббий – Тейшера Моурисио.
Таҳлилчи – Дилмуҳаммад Абдуллаев
Шифокор – Лазиз Тешабоев
Физиотерапевтлар – Расул Даянов, Абдураҳим Саримсоқов
Маъмур – Шаҳбоз Жўраев
Матбуот хизмати вакили – Нодир Аъзамов.
Дарвозабонлар: Аббосбек Ўлмасбеков, Шавкат Ибрагимов.
Ҳимоячилар: Илҳомжон Ҳамроев, Машраб Адилов, Шаҳзод Саъдиев.
Қанот ўйинчилари: Беҳруз Самиев, Элдор Нигматов, Муҳаммадали Хусанбоев, Ҳусниддин Нишонов.
Қанот ҳужумчилари: Элбек Тўлқинов, Акбар Усмонов, Аброр Ахмедзянов. Ҳужумчилар: Давлат Ибрагимов, Музаффар Ахаджонов.