Search

"Янги Ван Дейк" учун катта кураш бўлади

"Аякс"нинг 18 ёшли марказий ҳимоячиси Аарон Бауман Европанинг топ-клублари орасида фурор кўтармоқда. У Нидерландияда аллақачон "янги Виржил Ван Дейк" номини олди. TEAMtalk хабарига кўра, келаси ёзда иқтидор учун "Ливерпуль", "Манчестер Сити" ва "Реал" ўртасида кураш бўлади. "Барселона", "Челси" ва "Манчестер Юнайтед" ҳам футболчини диққат билан кузатиб бормоқда. Англияда "Ливерпуль" унга алоҳида эътибор қаратмоқда, чунки уни Ван Дейк билан таққослашмоқда. Улар у ватандошининг вориси бўлиши ва яқин йилларда "қизиллар"нинг ҳимоядаги етакчилигини сақлаб қолиши мумкинлигига ишонади. "Сити", "Юнайтед" ва "Челси" уни ҳимоясини ёшартириш имконияти сифатида кўради. Испанияда эса Бауман "Реал" ва "Барселона" режаларида бор. "Лос Бланкос" истиқболли ёш футболчиларга сармоя киритиш стратегиясини давом эттирмоқда. 18 ёшли нидерландиялик футболчи яқинда "Аякс" асосий жамоасида дебют қилди ва Нидерландия U-18 терма жамоасида ўйнамоқда.

Related to this topic: