Search

Санту «Вест Хэм»ни бошқариши мумкин

«Ноттингэм Форест»нинг собиқ бош мураббийи Нуну Эспирито Санту «Вест Хэм»да иш бошлаши мумкин. Журналист Алан Никсон хабарига кўра, «болғачилар» Грэм Поттерни истеъфога чиқаришни режалаштирган. Англиялик 50 ёшли мутахассис ўз вазифасидан озод этилса, унинг ўрнини Санту эгаллашга асосий даъвогар. Эслатиб ўтамиз, АПЛнинг ортда қолган 4 ўйинидан сўнг «Вест Хэм» 3 очко тўплаган ҳолда 18-ўринда бормоқда. Аввалроқ Санту ҳам «Ноттенгэм Форест»ни бош мураббийилигидан бўшатилганди. Португалиялик 51 ёшли мутахассис «ўрмончилар» билан ўтган мавсумда АПЛда 7-ўринни эгаллаб, Европа Лигасига йўлланма олганди.

Related to this topic: