Испаниядаги АДЕЕ — яъни Ахсондроплазия ва бошқа суяк ривожланиши нуқсонлари билан яшовчи шахслар ассоц иац ияси — “Барселона” футболчиси Ламине Ямални 18 ёшга тўлгани муносабати билан уюштирган туғилган кунида кўнгилхушлик учун митти инсонларни ёллаганликда айблади. Ташкилот бу ҳолатни камситувчи, инсон қадр-қимматини хўрловчи ва жамият учун таҳқирли деб баҳолади ҳамда унга нисбатан чора кўришини эълон қилди. Шунингдек б у воқеа ижтимоий тармоқларда ҳам катта муҳокамаларга сабаб бўлди ва жамоатчилик эътирозин и уйғотди .
Ламин Ямал 18 ёшга катта можаролар билан қадам қўйди
