Италиялик мутахассис Лучано Спаллетти расман "Ювентус" бош мураббийи этиб тайинланди. Клуб матбуот хизмати хабарига кўра, томонлар кейинчалик икки йилга узайтириш имконияти билан бир мавсумга мўлжалланган битим имзолашди. Агарда Турин клуби ЕЧЛнинг кейинги мавсумига йўлланма олса, Шартнома автоматик равишда 2028 йилгача узайтирилади. Маълумот учун Спалетти мавсум стартидаги муваффақиятсиз натижалар туфайли истеъфога чиқарилган Игор Тудорнинг ўрнини эгаллади. Ўз даврида Италия терма жамоасини бошқарган 66 ёшли мутахассис клуб футболида "Эмполи", "Сампдория", "Венеция", "Удинезе", "Анкона", "Рома", "Зенит", "Интер" ва "Наполи"да ишлаган.
Лучано Спаллетти расман "Ювентус" бош мураббийи этиб тайинланди