“Марса” нашрининг маълум қилишича, Хаби Алонсо “Валенсия”га қарши ўйинда маълум ротацияларга қўл уради. Айрим етакчи футболчилар дам олишади. Манбада айтилишича, Винисиуснинг «Валенсия»га қарши ўйинда захирада қолиши кўп муҳокамаларга сабаб бўлди, аммо бу ҳамма нарсани тушунтириб бермайди. Ҳозирги кундаги тиғиз тақвим ротация учун имконият беради. Жуладан, Родригонинг майдонга тушиши ҳам ажабланарли бўлмайди. Клуб раҳбарияти эса Хабининг қарорларини тўлиқ қўллаб-қувватлайди. Унинг «Барселона»га қарши қабул қилган қарорлари ва бундан кейин қабул қиладиган қарорлари хусусан, Винисиусга оид қарорларини ҳам.
Хаби Алонсо “Валенсия”га қарши ўйинда маълум ротацияларга қўл уради