Лига рўйхатидан ўтадиган меҳнат шартномаларида минимал ойлик-маош белгилаб қўйилган бўлиб, унга кўра клуб ўз футболчисига Ўзбекистонда меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдоридан кам бўлмаган суммада маош белгилаши лозим.
Бироқ таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки, профессионал футбол клубларида ойлик-маошларнинг юқори миқдори ошишда давом этмоқда, бироқ ёш иқтидорларни рағбатлантириш масаласида қатор муаммолар мавжуд. Меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори кўринишида маош олаётган футболчида ўзининг ойлик чиқимларини қоплаш билан боғлиқ қийинчиликлар бор. Шундан келиб чиқиб, Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси ҳамда Ўзбекистон футболчилари уюшмаси ҳамкорликда Ўзбекистон футбол ассоциациясига мазкур масалада қўшма таклиф киритди. Ҳар уч ташкилот ҳамкорликда якдил қарор қабул қилгунига қадар, Лига меҳнатга ҳақ тўлашнинг беш баробар миқдоридан кам бўлган меҳнат шартномаларини рўйхатдан ўтказмайди.
Маълумот учун, айни дамда Ўзбекистонда меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори 1млн. 155 минг сўм этиб белгиланган.