Search

Opta талқинига кўра, Англия жамоаларининг АПЛ ғолиблиги учун имкониятлари

Opta талқинига кўра «Арсенал»  Англия Премер-лигасида чемпионлик учун яққол фаворитга айланди.

Маълумот учун,  Артета жамоаси «Манчестер Сити»ни 3, «Ливерпул»ни 4 очкога ортда қолдирган ҳолда турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда.

Суперкомпютер мавсумнинг қолган қисми натижаларини 10 000 та симуляция орқали ҳисоблаб, «тўпчилар»нинг ғолиблик учун имкониятларини 51,74% деб баҳолади. «Ливерпул»нинг имкониятлари  «Манчестер Юнайтед»дан (1:2) учралган мағлубиятдан  сўнг  кескин тушиб кетди -  21,61%  . Шунингдек,  «Ман Сити»га 16,7%, «Челси»га 4,05%, «Кристал Пэлас»га 1,57%, «Борнмут»га 1,07%, «Астон Вилла»га 0,92%, «Нюкасл»га 0,63%, «Тоттенҳэм»га 0,45%, «Манчестер Юнайтед»га 0,15% берилган.

Related to this topic: