Search

Эндрик Алонсога нисбатан очиқча жахл қилди

Мадриднинг "Реал" клуби якшанба куни Ла Лига доирасида "Хетафе"га қарши кечган (1:0) ўйинда ғалабани қўлга киритди ва турнир пешқадамлигини давом этирмоқда. Бироқ, “қироллик клуби”нинг 19 ёшли ҳужумчиси Эндрик бу сафар ҳам захирада қолдирилди. Учрашув якунида Хаби Алонсо бразилиялик футболчини майдонга туширмоқчи эди, аммо якунда фикридан қайтди - футболчига чигалёзди машғулотларини тўхтатиш ҳақида кўрсатма берилди. Ҳужумчи ҳиссиётларини жиловлай олмади ва жаҳлдан шишани тепиб юборди, деб хабар беради Carrusel Deportivo. Мураббий буни кўрди, аммо муносабат билдирмади. Миш-мишларга кўра, "Палмейрас"нинг собиқ юлдузи январь ойидаёқ ижарага кетиши мумкин.

Related to this topic: