Search

Равшан Мухадов: “Андижон” савияли жамоа

 “Аркадағ” - “Андижон” учрашуви олдидан ташкил этилган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида мезбонлар бош мураббийи Равшан Мухадов ва жамоа футболчиси Мирза Бекназаров қатнашишди. 

 - Эртагалик ўйин ҳақидаги режангиз қандай? 

 - Бош мураббий: Авваламбор хуш келибсизлар! Албатта, ҳар бир жамоа ижобий натижа кутади. Рақиб ҳақида гапирадиган бўлсам, биз уларни Ўзбекистон чемпионатидаги ўйинлари орқали ўргандик. Кучли ва кучсиз томонларини аниқладик ва шунга монанд тайёрландик. 

 - Бекназаров: Ҳамма ўйинчиларимиз мураббийимизнинг кўрсатмалари орқали бўлажак баҳс тайёрландик. Ўйинни ютишга ҳаракат қиламиз. 

 - Эртага “Аркадағ” учун муҳим ўйин. Ўйинга ёндашув қандай? Жамоада тажрибали мутахассис ишлаяпти. Қандай кўрсатмалар берилди? 

 - Ўйинга қўйилган кўрсатмани яширмаймиз. Бу биз Туркман халқи ишқибозлари учун байрамдек. Ўтган йили омадли қатнашдик. Режаларимизни юқори қўйдик. Шундай темпда олға борамиз. Ўтган йилдаги ўйинларимиз, ғалабаларимиз ҳам ўз-ўзидан келгани йўқ. Ушбу мусобақада оддий, енгил ўйинлар бўлмайди. Турнирда кучсиз жамоа йўқ. Чунки биласизлар, мусобақада Роналду жамоаси ҳам бор. Шу сабабли осон учрашувлар йўқ. 

 - Равшан Абдураҳмонович, биз бундай турнирда юртимиз шарафини ҳимоя қиламиз. Барча футболчилар деярли терма жамоа ўзаги. Уларни функсионал ҳолатини айтиб ўтсангиз. 

 - Функсионал томондан 100 фоиз қониқдик. Иккинчи давра ўйинлари старт олди. Профессионал футболчи 5-6 та турдан кейин ўз ўйини топиб олади. Бу ерда таркибдан тўғри фойдаланиш, агар ўзимизга ишонмасак, бу ерда туришимизни нима кераги бор? 

 - Жамоани кайфияти қандай? Ўйинга қандай тайёрландинглар? Сиз ҳам тайёрмисиз? 

 - Футболчи: Биринчи тур масъулиятли ўйин. Бу ўйинга яхши тайёрландик. Мураббий кўрсатмаларига амал қиламиз, яхши ўйин кўрсатамиз. 

 - Эртага стадион мухлислар билан тўлиши кутиляпти. Уларни ғалаба билан хурсанд қила оласизларми? 

 - Туркманистоннинг ҳамма минтақасидан мухлисларни Аркадағ шаҳрига чорлаб қоламиз. Биринчи ўйинда барча футболчилар мухлислар олдида ютиб, уларни хурсанд қилишни хоҳлашмоқда. 

 - Равшан Абдураҳмонович, “Андижон” клуби ҳақида фикрингиз қандай? Масалан, позисия бўйича қайси футболчиларини яхшироқ биласиз? 

 - Айёр, савол. Албатта, биламиз. Айтиб ўтганимдек, ўрганиб чиқдик. Қандай легионерлар тўп суришини биламиз. Дарвозабони Қирғизистон терма жамоасида туради. Яхши савияли жамоа, ўрганиб чиқдик. Бу борада нимадир десам нотўғри бўлади, эртага яхши ўйин кўрамиз.

Related to this topic: