Search

“Реал” Мбаппедан трансфер мақсадларида ҳам фойдаланмоқчи

Мадриднинг «Реал» клуби ҳали ҳам «ПСЖ» ҳимоячиси Ашраф Ҳакимига бўлган қизиқишини йўқотгани йўқ. Defense Central нашри хабарига кўра, «қироллик клуби» марокашлик футболчини қайтариш учун Килиан Мбаппе билан дўстлигидан фойдаланмоқчи. Клуб раҳбарияти Ҳакимини жамоага қайтариш ғоясини жиддий кўриб чиқмоқда. Бироқ бу трансферни амалга ошириш осон бўлмайди. Биринчидан, Ҳакими жорий йил февраль ойида «ПСЖ» билан шартномасини 2029 йилгача узайтирган. Иккинчидан, Париж клуби билан «Реал» ўртасида сўнгги йилларда муносабатлар совуқ бўлиб қолган. Эслатиб ўтамиз, Ҳакими «Реал» академияси тарбияланувчиси ҳисобланади. У 2021 йилдан бери «ПСЖ» сафида тўп сурмоқда ва шу вақт ичида 185та ўйинда 25та гол ва 37та ассист қайд этган.

Related to this topic: