Search

Жек Уилшер қийин вазифа танлади

Лондоннинг «Арсенал» клуби ва Англия терма жамоасининг собиқ футболчиси Жек Уилшер «Лутон Таун» жамоасининг бош мураббийи этиб тайинланди. Фабрицио Романонинг хабар беришича, 33 ёшли мутахассис душанба куни расман бош мураббий сифатида таништирилди. Томонлар ўртасидаги музокаралар муваффақиятли якунланган. «Лутон Таун» Англиянинг учинчи дивизиони ҳисобланадиган Биринчи лигада иштирок этади. Уилшер 2022 йили соғлиғи билан боғлиқ муаммолар ва кўплаб жароҳатлар сабаб 30 ёшида футболчилик фаолиятини якунлаган эди. Бош мураббийлик фаолиятини у «Арсенал» ёшлар тизимида бошлаган. 2024/2025 йилги мавсумда эса «Норвич Сити» жамоасини бошқарган.

Related to this topic: