Журналист Бруно Андраденинг хабар беришича Россия гранди Бразилиянинг "Палмейрас" клуби ҳужумчиси Рикелме Филиппига жиддий қизиқиш билдирмоқда ва унинг трансфери учун 12-15 миллион евро сарлашга тайёр.
Шунингдек жамоалар ўзаро ўйнчи алмаштириш имкониятини ҳам кўриб чиқишмоқда. Яъни питербургликлар 25 миллион еврога баҳоланаётган ярим ҳимоячи Герцонни “Палмейрас”га бериб қўшимча тўлов билан биргаликда 19 ёшли форвард – Рикелмени ўз сафларига қўшиб олишмоқчи.