Наҳотки энг ймони Флик бўлса?
Ақлга сиғдириш қийин, лекин бу факт: германиялик Ханс-Дитер Флик статистик рақамлар бўйича «Барселона»нинг охирги йиллардаги энг ёмон бош мураббийи бўлиб турибди.
Ўзбекистон Бразилияси номи билан довруғ қозонган Наманган вилояти, Тўрақўрғон туманидан Саид Турсунов, Анвар Солиев, Хайрулла Каримов, Аъзам Алиев, Тохир Шамситдинов, Владимир Козак, Дилшод Аҳмадалиев, Ислом Исоқжонов каби ўзбек футбол жамоатчилигига яхши таниш бўлган ва турли ёш тоифасидаги терма жамоаларимизда ўйнаган футболчилар етишиб чиққан
Эндиликда улар қаторига шу ҳудудда таваллуд топган ёш ва умидли иқтидор эгаси Умарали Раҳмоналиев ҳам қўшилди.
«Бунёдкор» академиясида камол топиб, Ўзбекистон U-20 ҳамда U-23 терма жамоаларидаги мазмунли ўйинлари орқали россиялик скаутлар назарига тушган ҳамюртимиз 2023 йил «Рубин» клубига трансфер қилинганди. Аммо, юқори салоҳиятли футболчимизнинг у ердаги ишларимақтагулик даражада эмас. Бунга нима сабаб бўлмоқда? Эҳтимол, у нотўғри манзилга тушиб қолгандир? Келгуси режалар қандай? Шу каби бошқа кўплаб саволларимизга жавоб олиш мақсадида You Tu be ижтимоий тармоғидаги каналимиз учун Умарали билан суҳбат уюштирдик. қуйида, мазкур интервьюнинг ёзма шаклини эътиборингизга ҳавола қилмоқдамиз.
- Ортда қолган йил фаолиятингизда ўчмас из қолдирадиган ёрқин ғалабаларни тухфа этди. Келинг суҳбатимизни шу ҳақдаги таассуротларингиз билан бошласак?
- Дарҳақиқат, якунига етган йил нафақат биз футболчилар, балки бутун ўзбек жамоатчилиги учун жуда ҳам омадли ҳамда азалий мақсадларимизга етишган йил бўлди. Олдимизга қўйилган мақсад ва вазифаларни қисман бўлсада бажарган ҳолда тарихда илк бор Олимпиадада иштирок этдик. Гарчи, 4 йилликнинг нуфузли турнирида яхши натижалар қайд эта олмаган бўлсакда лекин мақсадларимиз анча юқори эди.
- Бу ҳақда қуйида яна батафсил гаплашамиз. Ҳозир, Осиё кубогидаги Олимпиадага йўланма берган Индонезияга қарши урашувни яна бир бор ёдга олсак...
- Тўғриси, Осиё кубогига фақат Олимпиада йўлланмаси эмас балки, чемпионликни қўлга киритиш мақсадида боргандик. Шу боис, мусабоқадаги дастлабки ўйинда, охиргисигача, бош мураббийимиз Темур ака Кападзенинг кўрсатмаларига оғишмай амал қилдик. Ҳамда бутун турнир давомида диққат эътиборни бир жойга жамлаб, фақат бош соврин ҳақида ўйладик. Жумладан, Индониезияга қарши учрашув олдидан ҳам йигитларда ҳеч қандай босим ёки ҳаяжон кузатилмади. Биз ўз кучимизга ишонган ҳолда вазифамизни адо этишга киришган аскарлар каби майдонга тушдик ва Яратганнинг мадади билан керакли натижани қайд этдик. Ўйиндан кейинги ҳиссиётларни эса сўз билан таърифлаб бўлмайди. Сабаби, халқимизнинг азалий орзуларидан бирини амалга ошириб Олимпиадага йўлланма олиш орқали ўз исмимизни тарих зарварақларига ёздириб қўйдик. Энди бундай ҳиссиётларни яна қачон бошдан кечирамиз билмайман... Эҳтимол, миллий терма жамоамиз билан Жаҳон чемпионатига йўлланма олсак яна шунай туйғулар оғушида қолармиз...
- Турнир якунлангач Россияга қайтиб бордингиз. Айтингчи, Олимпиадага йўлланма олган футболчи сифатида сизни «Рубин»да қандай кутиб олишди?
- Биласизми? «Рубин»да етарли ўйин амалиётига эга бўлмаётган бўлсамда жамоадаги мураббийлар ва футболчилар билан муносабатимиз ҳавас қиларли даражада мустахкам. Ўзбекистон ўз тарихида илк бор Олимпиадага йўлланма олганлигини улар ҳам билишарди, шу боис жамоа ихтиёрига қайтиб боргач мени ўзгача кайфиятда кутиб олишди. Табриклашди, ҳазиллашишди ва албатта финалда пенальтини аниқ амалга ошира олмаганимни спортчиларга ҳос юмор билан эслатишди.
- Олимпиадада иштирок этувчилар сараланаётганда Таркибдан тушиб қолиш ҳавотири бўлмадими? Ёки қандайдир ишонч бормиди?
- Тўғрисини айтсам, бу борада ортиқча ўй – ҳаёлларга берилганим йўқ. Сабаби, мусобақага 21 нафар футболчини олиб кетиш ҳамда таркиб борасида энг тўғри танлов қабул қилиш мураббийлар зиммасидаги масала эди. Мен ҳам Олимпиадага боришим керак деган фикр да юриш нопрофессионаликка кирарди. Оддий айтганда нуфузли турнирга бориш кимга насиб қилган бўлса ўшалар борарди. Ўйлайманки, таркибдан тушиб қолганлар ҳам ҳеч қандай тушкунликка тушишмади.
- Якуний таркибдан ўрин олганингизни билгач нималарни ҳис қилдингиз?
- Ҳурсанд бўлдим албатта. қайси маънодаки, Олимпиадага йўл олган 21 футболчи орасида яна юрт шаъни ва обрўси учун майдонга тушиш имконияти туғилганидан, халқаро майдонда ватанимиз шарафини муносиб ҳимоя қилиб, халқимизга қувонч улашишни ният қилган йигитлар қаторида эканлигимдан қувондим. Аммо, юқорида таъкидлаганимдек, бордию, якуний рўйхатдан тушиб қолсам ҳам бундан ортиқча фожеа ясамасдим.
- Париж Олимпиадасидаги таассуротлар қай даражада. Турнирдаги иштирокдан кўнглингиз тўлдими?
- Нима десам экан...? Биласиз, биз бу каби йирик турнирда илк бор иштирок этдик ҳамда бироз тажриба етишмаслиги панд берди. Ҳа эхтимол, Олимпиададаги рақибларга қарши тенгма-тенг ўйнашга интилгандирмиз, лекин ўйинни назорат қилиш, яники керак пайтда темпни тушуриш, қайсидир вазиятда пауза ушлаш, яратилган вазиятлардан унумли фойдаланиш ва шунга ўхшаш кичик деталларда рақибларга имкониятни бой бердик. Гуруҳда бизга тўқнаш келган рақиблар деярли ҳар бир йиғинда ўз савияларига мос жамоалар билан ўроқлик учрашуви ўтказишади. Бизда эса бундай рақибларга қарши ўйнаш кўникмаси у қадар катта эмасди. Назаримда муваффақиятсиз иштирокимизга ушбу омил ҳам қайсидир маънода ўз тасирини ўтказди.
- Энди Россиядаги фаолиятингизга тўхталсак. Ҳозирча «Рубин»даги ишларингиз унчалик юришмаяпти. Бунинг сабаблари нимада деб ўйлайсиз?
- Тўғри, «Рубин»да менга ўйин амалиёти етишмаяпти лекин бу ишларим юришмаяпти дегани эмас. Аслида, машғулотларда ва менга имконият берилаётган учрашувларда ўзимни яхши ҳис қиляпман бироқ, нима учун майдонда кам вақт ўтказаётганимни ўзим ҳам билмайман. Балки, куч етишмаётгандир эхтимол бошқа нарсадир бу ҳақда мураббийлар ва ҳаракатларимни баҳолаб бораётган таҳлилчи мутахассислардан сўраб кўриш керак.
- Аслида Аббос Файзуллаев мисолида оладиган бўлсак, Россия клубларида ўйнаб кета олиш бизнинг футболчиларимиз учун муаммо эмасдек. Асосийси, нотўғри манзилга тушиб қолинмаса бўлгани...
- Албатта, Аббос интилувчан ва маҳоратли футболчи. Унинг ЦСКАда ўзини кўрсата олаётгани ажойиб қобиляти, киришувчанлиги ва мураббийлар ишони билан боғлиқ. Лекин РПЛ сиз ўйлаётган даражада осон чемпионат эмас. Россия биринчилигига кўплаб футболчиларимиз келиб кетгани, лекин саноқлиларигина ўзини кўрсата олгани фикримга яққол мисол бўла олади. Нотўғри манзилга тушиб қолмаслик борасида эса ҳақсиз. Менимча футболчи ўзининг нималарга қодирлигини кўрсатиши учун биринчи навбатда ўз услубига мос келадиган жамоа танлаши ҳамда асосийси мураббийлар ишончини ҳис қилиши керак.
- Айни дамда сизга Ўзбекистон, Австралия ҳамда Туркия клубларидан қизиқиш бўлаётганини эшитдик. Келгуси режалар қандай? Асосий эътибор ҳориж жамоаларига қаратиляптими ёки...
- Ҳозирда «Рубин» заҳирасида ўтириш ёки кам ўйин амалиётига эга бўлишдан кўра ниятни яхши қилган ҳолда фаолиятимда бир поғона бўлсада ўсишга имкон яратадиган таклифлар устида иш олиб боряпмиз. Яширмайман, Ўзбекистон жамоаларидан ҳам қизиқишлар бор лекин нокамтарликка йўймангу, ҳозирча Суперлигага қайтиш ниятим йўқ. Юқорида такидлаб ўтганимдек фақатгина ўсишимга ва малакамни оширишга ҳизмат қиладиган вариантларни ўрганиб чиқяпмиз. Умуман олганда олдиндан бир нима дейиш қийин. Аввало ижара асосида бўлса ҳам қўйиб юбориши учун «Рубин» билан келишиб олишимиз керак. қолгани шунга қараб ҳал этилади.
- Ёш бўлишингизга қарамай, ҳавас қиларли совринларга ва катта ютуқларга эришдингиз. Олдинда бунданда юқори марраларни кўзлаётганингиз табиий. Бироқ бугунгача бўлган мувафаққиятларингиздан розимисиз ёки янада кўпроғини кутганмидингиз?
- Худога шукур мана шу футбол орқасидан халққа танилдик, яхши натижаларга эришдик, халқимизга озми кўпми қувонч олаша олдик. Лекин, шу билан тўхтаб қолиш йўқ. Очиғини айтганда кўзланган мақсадларнинг эндигина биринчи поғонасини босиб ўтдик ҳолос. Бу хали бошланиши, олдинда юқори марралар кутип турипти.
Хуршид Юсупов суҳбатлашди
Ақлга сиғдириш қийин, лекин бу факт: германиялик Ханс-Дитер Флик статистик рақамлар бўйича «Барселона»нинг охирги йиллардаги энг ёмон бош мураббийи бўлиб турибди.
Испания Ла Лигаси-2024|2025нинг бошланғич қисми «Реал» етакчиларидан бири Дани Карвахаль учун даҳшатли тушга айланди
Жаҳон футболида Франция кубогидек сенсацияларга тўла турнир топилмаса керак.
Introduction about the author of this blog
Адрес
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Телефон
+(123) 345-6789