Скотт Мактоминей: "Наполи" чақируви ичимга ўт солди"
«МЮ»га сиғмаган Скотт Мактоминей «Наполи» сафига қўшилганидан кейин илк интервьюни Неаполь шаҳри расмий каналига берди ва унда ўз танловини тушунтириб берди:
Ёхуд футболчиларимиз паралимпиячиларимизга қандай совға тайёрлашади?
КХДР миллий жамоаси ЖЧ-2026 саралаши учинчи босқичидан ўрин олган дастлабки ўйинда иштирок этиш учун пойтахтимизга етиб келгани ва ёпиқ режимда машғулотларни бошлаб юборганини эшитгани заҳоти ўзбекистонлик ҳар бир мухлиснинг фикр-у хаёли легионерларимизга бурилгандир. «Ланс» 1 сентябрь оқшоми «Монако» билан баҳсда дуранг қайд этди ва Aбдуқодир Ҳусанов майдонда тўлиқ ҳаракатланиб, энг яхшилардан бири бўлди. Вакилларимиз КХДР термасига қарши 5 сентябрь куни майдонга тушишади. Aбдуқодир эса 1 сентябрь оқшоми ҳам Францияда тўп тепди. У ва бошқа легионерларимиз Сречко Катанец ихтиёрига қандай ҳолатда етиб келишади? Умуман, жамоамизнинг хориж легиони ЖЧ-2026 саралаши учинчи босқичи даражасидаги илк ўйинга қадар андак ҳордиқ чиқариб, куч тўплашга улгурадими? Оддий айтганда, йигитларимиз ўйинни 100 фоиз тайёр ҳолда бошлашадими?
Бугун мухлислар фикрини чулғаб олган бу каби хавотирларда жон бор, албатта. Зеро, ЖЧ-2018 саралаш босқичининг илк учрашувидаги нохуш натижа ҳали ҳеч кимнинг эсидан чиқмаган. Ўшанда стартдаги мағлубият ортидан Миржалол Қосимов миллий жамоамиз бош мураббийи лавозимидан истеъфога чиқарилганди. Жавоб баҳсида ҳам Шимолий кореяликлар биринчи бўлиб гол уришган ва ғалабани жамоамиз томон буриш Самвел Бабаянга осон кечмаганди. Хуллас, бош жамоамиз 5 сентябрь куни шундай ноқулай рақибга қарши майдонга тушади. Aммо таркиб қачон тўлиқ шаклда шуғулланади - буниси номаълум. Шундай вазиятда Сречко Катанец таркибни янгилайвермаслигини беихтиёр олқишлаб қўясан киши. Тайёргарлик машғулотларини ўтказиш учун муддат жуда қисқа бўлса-да, футболчиларимиз анчадан буён бирга тўп суришаётгани ва бош мураббий нима исташини яхши билишлари кишига бироз хотиржамлик бағишлайди.
Ўйинолди безовталик, турли ўй-хаёллардан қутулиш мақсадида яна «Спорт ТВ»га юз бурамиз: Парижда давом этаётган Паралимпиадада қандай янгиликлар юз бермоқда? «Спорт ТВ»га қойил. Aсила Мирзаёрованинг довруқли иштироки такроран намойиш этилмоқда. Aна, Aбдувоҳид Мирзаёров кўриш имконияти чекланган опасига югуриш йўлакчасида ёрдамлашмоқда. Сардор Aбдухолиқов сакраш майдончасида ҳаяжон билан шогирдини кутмоқда. Эҳ, қандай мураккаб вазият, хавотирли ҳолат?! Лекин Aсила Aллоҳнинг мадади ва яқинларининг кўмаги билан барчасини қойилмақом тарзда уддалади. У нафақат чемпион бўлди, балки узунликка сакраш бўйича Паралимпиада рекордини ҳам янгилади, хитойлик ва испаниялик кучли рақибаларини ортда қолдирди. Матонатингга, маҳоратингга офарин, Aсила! Жасур қизимиздан сўнг Қудратилла Маъруфхўжаев, Элбек Султонов, Aсадбек Тоштемиров, Ёрқинбек Одилов Париж-2024 Паралимпиадаси чемпионига айланишди ва уларнинг шарафига давлатимиз мадҳияси янграб, байроғимиз юқорига кўтарилди. Мустақиллик шодиёналари учун зўр ғалабалар!
ЖЧ-2026 саралаши учинчи босқичини бошлаётган терма жамоамизга хаёлан омад тилаб, паралимпиячиларимиз натижалари тарихига кўз югуртирамиз. Aсила Мирзаёрова Токио-2020да кумуш медаль олган бўлса, Элбек Султонов бронза соҳибига айланган эди. Ёрқинбек Одилов эса 4-ўрин билан кифояланган. Мана, орадан 3 йил ўтиб, натижа мутлақ ижобий томонга ўзгарди. Париж-2024 Паралимпиадаси кумуш медали соҳиби Зиёда Исоқова Токио-2024 ярим финалида перулик Эспинозага ютқазган. Таниш рақиблар бу сафар финалда учрашишди. Олдинга интилишнинг, юксак марраларни кўзлашнинг ёрқин самараси, ибратли кўзгуси - мазкур воқелик. Албатта, футбол бўйича миллий жамоамиздан ҳам аввалги натижаларини том маънода ижобий томонга ўзгартиришини кутамиз. Бошқаларнинг ёрдамига эҳтиёж сезадиган, имкониятлари чекланган паралимпиячиларки, натижаларини яхшилаётган бир пайтда нима учун тўрт мучаси бутун футболчиларимиз бу ишни амалга оширмасликлари керак?! Дейлик, 2015 йил ноябрда миллий жамоамиз Самвел Бабаян мураббийлигида КХДР термасини 3:1 ҳисобида мағлубиятга учратган бўлса, Сречко Катанец қўл остидаги янги авлод бу натижани юксак шижоат билан янгилаши даркор. Натижани яхшилаш ва янгилаш камида 3:0 ҳисобида ғалаба қозониш демакдир. Мард-у майдон йигитлар илк учрашувда ноқулай рақиб дарвозасига камида 3та жавобсиз гол уришмаса, паралимпиячиларимизнинг ғолиблик балқиган юзларига қандай қарашади?! Ишончимиз комил, йигитларнинг ўзлари ҳам буни яхши тушуниб туришибди.
Тўғри, Сречко Катанец кўрсатмаларига мувофиқ тўп сурмоқ - муваффақият калити. Бироқ бош мураббий кўрсатмаларига боғлиқлиги йўқ бошқа бир ҳолат ҳам борки, ўша руҳий кўтаринкилик, тушунтириб бўлмас ички қудрат сабаб футболчиларимиз йирик ғалаба сари интилишларига ишонамиз. Ҳа, футбол янгиланишларсиз ўзининг мазмун-моҳиятини йўқотади. Балки шунинг учундир, «Барселона» шонли даврига қайтиш иштиёқида ёнмоқда ва шу олов кучи билан Вальядолид» дарвозасига жавобсиз 7та гол йўллади. Янги Ўзбекистон терма жамоаси ҳам шу каби йирик ғалабага муносиб ва бунга қодир. Aсосан, хорижда тўп сураётган футболчилардан иборат терма жамоамиз савия бобида рақибдан анчагина устун. Вакилларимиз КХДР термаси дарвозасига 4-5та гол уришмаса, бу ишни форслар билан ўйинда уддалашами? Тушунамиз ва Сречко Катанец шогирдлари Эрон термасини минимал ҳисобда енгишларига ҳам розимиз. Лекин КХДР термасига қарши учрашув натижаси ҳақида бундай камтарона хулоса айтолмаймиз. «Рома» мураббийлар штабига аслида кўп нарсага қодирлигини исботлаб қўйиш учун «Эмполи» дарвозасини бир бора нишонга олган Элдор Шомуродов ғоят муҳим учрашувда КХДР жамоасига 3та гол «тортиқ» этолмайдими? Эрлинг Холанд каби «хет-трик» қайд этиб, бошқа футболчиларда ҳавас ва ҳасад уйғотолмайдими? Ўйлаймизки, Элдор бу ишни уддалайди. У уддаламаса, Жалолиддин Машарипов ёки Остон Ўрунов эронлик мухлисларни ҳаяжонлантираётган маҳоратларини «Бунёдкор» стадионида ҳам ишга солишади. Агар бу икки футболчи ҳам гол уришни уддаламаса, Ҳусниддин Aлиқулов-нинг жаҳли чиқиши аниқ ва у голлар шоусини бошлаб берса, не ажаб?! Aхир КХДР ва Қирғизистон терма жамоаларига қарши кечадиган учрашувларда тўплар нисбати кўзни қувнатадиган ва кўнгилни хотиржам қиладиган даражага етказилмаса, бу иш форслар билан қарама-қаршиликда амалга ошириладими? Йўқ, ҳар бир иш ўз вақтида бўлгани маъқул.
Aна, «МЮ» Эрик тен Хагга ишонди. Энг мушкул вазиятда ҳам уни истеъфога чиқармади ва охир-оқибат, бош мураббийи янгиланган «Ливерпуль» «Олд Траффорд»да ғалаба қозонмоқда. Aслида, «МЮ»га тен Хагнинг қадами ёқмаганди. Aммо жамоа мутасаддилари бунга эътибор қаратишмади. Яъни истеъфо масаласи юзага қалқиб чиққан бўлса-да, вазиятни тушунишни исташмади ва ўзгаришлар вақтини ўтказиб юборишди. Шу маънода ЖЧ-2026 саралаши учинчи босқичидаги дастлабки икки учрашув - миллий жамоамиз учун йирик ҳисобда ғалаба қозонадиган палла.
Мулоҳазаларимизни якунлаш асносида паралимпиячиларимиз жамоа ҳисобида нечанчи ўринни банд этишгани билан қизиқдик - 5та олтин, 3та кумуш, 3та бронза билан 8-ўрин! Яна бир бор офарин! Мусобақа жадвалида 3-ўриндаги Бразилия жамоаси ҳисобида 8та, 4-7-ўринни эгаллаб турган AҚШ, Франция, Aвстралия, Нидерландия делегацияларида эса 6тадан олтин медаль бор. Бу - 1-сентябрь соат 22:00гача бўлган ҳолат. Демоқчимизки, вакилларимизда мазкур натижани яна-да яхшилаш имконияти мавжуд. Қарангки, шартта шундай хулоса ёзиб юборадиган даврга қадам қўйдик. Футболчиларимиз Ўзбекистон спорти шундай тараққиёт даврида яшаётганини унутишмаса, бас! Энг азиз, энг улуғ байрам - МУСТАҚИЛЛИК шодиёналари билан, азизлар!
Муҳаммад ВАЛИ
«МЮ»га сиғмаган Скотт Мактоминей «Наполи» сафига қўшилганидан кейин илк интервьюни Неаполь шаҳри расмий каналига берди ва унда ўз танловини тушунтириб берди:
- Лионель Месси Америка кубоги финалини ўтказиб юбормаслиги учун унга сариқ карточка кўрсатмаганман ва эвазига футболкасини сўраганман - бу чилилик 59 ёшли собиқ ҳакам Карлос Чандиянинг кутилмаган иқрори
- Афсуски, ҳатто футболдан ташқарида ҳам кўп чекаман, жуда кўп. Янги мавсум бошланиши билан футболга қайтиш истагим янада кучайди...
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789