Албатта, Англия премьер-лигаси!

Албатта, Англия премьер-лигаси!

Германиянинг Trans-fermarkt портали футболчиларнинг янгиланган трансфер баҳосидан келиб чиқиб, энг қимматбаҳо лигалар рейтингини шакллантирди.

Табиийки, 1-ўринда АПЛ қайд этилди. Бунда ажабланадиган томони йўқ, албатта. Ахир Англия элит дивизиони дунё футболида энг кучли лига саналади, энг ёрқин ўйинчилар айнан туманли ўлка клублари сафида тўп суришади. Шундай экан, нарх дафтарчасида ҳам шунга яраша...

*** АПЛ клублари таркибидаги барча футболчиларнинг умумий трансфер суммаси 9,1 миллиард еврога тенг. Диққат қилинг, Англия лигаси бу масалада энг яқин таъқибчиси - Ла Лигадан деярли икки баравар олдинга ўтиб кетган. 

*** Кутилганидек, рейтингнинг юқори 5та поғонаси Европанинг азалий кучли 5та лигасига тегишли. Бунда 18та жамоаси бор Бундеслига 20та иштирокчига эга Лига 1дан олдинда эканлиги эътиборга молик. 

*** Топ-10га океан ортидан 2та лига қўшилди - Бразилия «А» серияси (6-ўрин) ва MLS (8-ўрин).