Максим Шацких жамоаси бу сафар текис йўлда «Сўғдиёна»га бас келолмади - 2:3. Лекин «Пахтакор»нинг натижаси ҳолва бўлиб чиқди. Бинобарин, «Нефтчи» пойтахтда «Олимпик»ка имкониятни бой берган бўлса, «Навбаҳор» ўз майдонида «Сурхон»дан панд ейишига бир баҳя қолди. «Андижон» - «Насаф» ўйинида эса кучлар тенг келди. «Сўғдиёна», «Олимпик» ва «Динамо» илк ғалабани расмийлаштиргани, «Сурхон» эса очко графасига «1» рақамини ёздириб қўйганини алоҳида таъкидлаш керак.
* «Пахтакор» қаторасига 5та уй ўйинида ғалаба қозонолмади - 2та дуранг ва 3та мағлубият. «Шерлар» ўз майдонларида охирги марта 2023 йилнинг 24 октябрь куни «Ахал» (ОЧЛ ўйини)ни енгишганди.
* «Сўғдиёна» сафарда «Пахтакор»га қарши ўйинларга боғлиқ 29 йиллик ғалабасиз сериясига барҳам берди. Жиззах клуби пойтахтда «шерлар»ни охирги марта 1995 йили мағлубиятга учратган эди.
* Тома Табатадзе («Навбаҳор»)нинг голли серияси 4та ўйинга етди (6та голдан 3таси пенальтидан).
«ДИНАМО» - «МЕТАЛЛУРГ» - 2:1 (0:1)
28 март. «Сўғдиёна» стадиони. 921 томошабин.
Ҳакамлар: Азиз Асимов, Шоҳнур Йўлдошев, Ойбек Калахўжаев, Жаҳонгир Норалиев.
VAR ҳакамлари: Рустам Лутфуллин, Амир Галеев.
Голлар: Анвар Ҳожимирзаев (72-пен.), Хислат Халилов (90+2) - Сардор Абдураимов (28).
«Динамо»: 1. Фарҳод Раҳматов, 3. Улуғбек Абдуллаев, 7. Францис Нарх, 17. Салим Мустафоев, 20. Ратиньо, 21. Ан-вар Ҳожимирзаев, 22. Санжар Шоаҳмедов, 30. Абубакр Мўйдинов (8. Хислат Халилов, 46), 44. Душан Мийич, 58. Ҳусниддин Ғофур-ов (10. Жоэль Кожо, 46), 77. Воҳид Оқбўтаев (9. Ҳумоюнмирзо Иминов, 46). «Металлург»: 87. Акмал Ортиқов, 5. Ризо Яздандўст, 7. Сардор Абдураимов (31. Марко Миличкович, 78), 8. Искандар Шайқулов (6. Худойшукур Сатторов, 87), 10. Шаҳзод Убайдуллаев (4. Керим Палич, 78), 11. Далер Шарипов (19. Эргаш Исмоилов, 78), 14. Аброр Тошқўзиев, 22. Шаҳзод Ғофурбеков, 24. Даврон Эргашев, 33. Иван Йосович, 88. Сирожиддин Қўзиев (97. Бо-бан Жоржевич, 90+3).
Огоҳлантиришлар: Санжар Шоаҳмедов (65) - Аброр Тошқўзиев (41), Далер Шарипов (54).
Четлатиш: Аброр Тошқўзиев (71, М.).
Ўйиннинг энг яхши футболчиси: Анвар Ҳожимирзаев («Динамо»).
Назоратчи: Виктор Серазитдинов.
Комиссар: Диёр Ҳотамқулов.
Веско Стешевич («Металлург» бош мураббийи): - Биринчи бўлимда ёмон кўринмадик ва яна бир гол урганимизда, масала ҳал бўларди. Иккинчи 45 дақиқаликнинг дастлабки қисмидан кейин эса ташаббусни қўлдан чиқариб қўйдик. Дарвозамизга пенальти белгиланишига қадар ҳам «Динамо» кучли босим ўтказди. Лекин пенальти юзага келмаганида, ўйин бошқача якунланиши ҳеч гап эмасди. Қизил карточка ҳам таъсир кўрсатди. Ўринбоев декабрда операция столига ётди ва қайтишига ҳали бир неча ой бор.
Вадим Абрамов («Динамо» бош мураббийи): - Биринчи бўлимда кўнгилдагидек ўйнолмадик, шунинг учун ўзгаришларга қўл урдик. Кетма-кет 3та мағлубиятдан кейин босим йўқ эмасди. Йигитлар мураккаб ҳолатда вазиятни ўз томонимизга оғдиришди. Умуман олганда, икки жамоа ҳам ғалаба илинжида ўйнади ва омад бизга кулиб боқди. Ҳожимирзаев - савияли ва тартибли футболчи. Унга ҳар доим имкон берамиз. Фаррух Икромов айнан Ҳожимирзаев ва Кожо билан бир позицияда ўйнайди. Шундай экан, жой учун курашиши керак. Ҳа, Кожо бугун қайтди. Принцип жиҳатдан агар футболчининг ўзи майдонга тушишни хоҳласа, нега имкон бермаслик берак? Асосийси, унда хоҳиш бор эди. Самарқанд — туристик шаҳар ва моҳиятан иккинчи пойтахт. Шундай экан, бу ерда кучли жамоа бўлиши шарт. Шунчаки, қуйи лигага тушиб, яна юқорига кўтариладиган жамоа керак эмас. Футболда сизнинг яшаш жойингиз аҳамиятсиз, шарт битта - рақобатда енгиб чиқиш. Рақобатда енгиб чиқсангиз, марра сизники. Мана, бугун маҳаллий йигитлардан Воҳид Оқбўтаев ўйнади, аммо мухлислар уни захирага олишни талаб қилиб ҳайқиришди.
ОКМК - «БУНЁДКОР» - 1:0 (0:0)
29 март. Олмалиқ. ОКМК спорт мажмуаси. 845 томошабин.
Ҳакамлар: Акобирхўжа Шукуруллаев, Ислом Азимов, Шерзод Аъзамов, Сардор Миродилов.
VAR ҳакамлари: Аҳрол Рисқуллаев, Ришат Нугманов.
Гол: Арихиро Сентоку (84).
ОКМК: 35. Жавоҳир Илёсов, 2. Акрам Комилов, 3. Сардор Раҳмонов, 4. Миржамол Қосимов (5. Ги-орги Папава, 75), 6. Авазбек Ўлмасалиев (18. Азиз Холмуродов, 46), 7. Дилшод Аҳмадалиев, 10. Хуршид Ғиёсов, 15. Ойбек Рустамов, 20. Ислом Тўхтахўжаев, 28. Арихиро Сентоку, 95. Мильян Шкрбич (77. Нодир Абдураззоқов, 46).
«Бунёдкор: 71. Сарвар Каримов, 3. Маҳмуд Маҳамаджонов, 7. Суҳроб Иззатов, 8. Фране Чиряк, 9. Умид Султонов (45. Фарҳод Ўткиров, 46; 17. Оллаберган Каримов, 70), 10. Расул Йўлдошев (6. Самир Желкович, 78), 14. Миржаҳон Мираҳмадов, 19. Билол Туплиев (92. Тони Йович, 70), 57. Амир Тўрақулов (11. Темурхўжа Абдухолиқов, 84), 66. Азиз Тўлқинбеков, 77. Музаффар Олимжонов.
Огоҳлантиришлар: Сардор Раҳмонов (57), Акрам Комилов (89) - Фране Чиряк (8), Билол Туплиев (67). Четлатиш: Фране Чиряк (38, Б.).
Ўйиннинг энг яхши футболчиси: Сарвар Каримов («Бунёдкор»).
Назоратчи: Олег Дачев.
Комиссар: Қудрат Мадраимов.
Анвар Ғофуров («Бунёдкор» мураббийи): - Бизда режалар бошқача эди. Ўйин бошида ҳаракатлар қовушмади, вазиятлар ўхшамади. Ҳозир кўпроқ ёшларга таяняпмиз. Бугунги ўйин - яхшигина дарс. Фақат тўғри хулоса чиқариш керак. Режага келсак, тўп назоратини қўлга олиб, вазиятлардан самара чиқаришни ўйлагандик. Мақсадми? Ҳар бир футболчига ўсиши учун ёрдам бериш, ёшларни юқори даражага олиб чиқиш. Бугунги ўйин айниқса, Фарҳод Ўткировга дарс бўлди, энди бошқача тайёргарлик кўради. Аслида у юқори савияли футболчи.
Миржалол Қосимов (ОКМК бош мураббийи): - Ўзимиз истаган натижага эришдик, энг муҳими шу. Қизиқарли ўйин, ёмон ҳаракатланмадик. Дастлабки дақиқаларда имкониятлардан фойдаланолмадик. «Бунёдкор» яхши жамоа, ҳамиша қувноқ ўйин кўрсатади. Рақиб бугун қизил карточкадан кейин ҳам натижа учун ҳаракат қилди. «Бунёдкор» дарвозабони Сарвар Каримов 2-3та яққол голни бартараф этганини алоҳида айтиш керак. Ҳужумчилар борасида муаммолар йўқ эмас. Дарахт эксанг, ҳосил бериши керак. Рубен Санчес иккинчи жароҳатни орттириб олди. Футболда учраб турадиган ҳолат. Ёш ҳужумчи Азиз Холмуродовга ҳам танбеҳ бердим. Чунки тўқнашувдан кейин озроқ оқсаб қолди. Бу футбол, шашка ёки бошқа спорт тури эмас. Курашиш талаб этилади.
«ҚИЗИЛҚУМ» - «ЛОКОМОТИВ» - 0:0
29 март. Қарши. «Марказий» стадиони. 429 томошабин.
Ҳакамлар: Темур Тўхтасинов, Санжар Шоюсупов, Алишер Усмонов, Наим Қосимов.
VAR ҳакамлари: Рустам Лутфуллин, Элнур Дониёров.
«Қизилқум»: 12. Робертс Озолс, 8. Гиорги Кухианидзе, 11. Акаки Шулая, 13. Николай Тарасов, 22. Шаҳзод Раҳматуллаев (17. Му-ҳаммадали Ғиёсов, 46), 23. Самандар Шукуруллаев, 25. Азиз Усмонов, 27. Шаҳбоз Жўрабеков (79. Диёр Раҳматиллоев, 84), 37. Шерзод Файзиев (7. Даврон Анваров, 65), 71. Жамолиддин Убайдуллаев, 77. Файзулло Жуманқўзиев.
«Локомотив»: 1. Аб-думавлон Абдужалилов, 2. Абдулазиз Абдурашидов, 4. Иван Рогач, 7. Сардор Абдунабиев (15. Жасур Ҳакимов, 69), 8. Дамьян Крайишник, 10. Иван Булатович (27. Собит Синдаров, 84), 14. Дилшод Комилов, 17. Санжар Турсунов, 22. Муҳаммаданас Ҳасанов, 26. Абдуллоҳ Йўлдошев, 55. Анзур Исмоилов.
Огоҳлантириш: Иван Рогач (79, Л.).
Ўйиннинг энг яхши футболчиси: Анзур Исмоилов («Локомотив»).
Назоратчи: Константин Смирнов.
Комиссар: Жаҳонгир Раҳматуллаев.
Александар Стоймирович («Локомотив» мураббийи): - Юзага келган танаффусдан кейин узоқ йўлга чиқишимизга тўғри келди. Шу туфайли ўзимиз истаган тактикада ўйнолмадик. Фақат иккинчи бўлимда нималар устида ишлаганимизни кўрсата олдик. Сўнгги дақиқаларда вазиятни кўкка совурганимиз бироз ачинарли бўлди. 4та турда ҳам енгилмадик. Олдинда «Андижон»га қарши ўйин. Эртага дам, кейин 3 кун давомида жиддий тайёргарлик. Таркибга 15 нафар янги футболчи жалб қилдик, шундай экан, бироз вақт керак. Ҳа, менга нисбатан жарима белгиланди. Ўшанда йигитлар намоз ўқиб олишгани учун эшикни очмагандик. Диний қарашларга ҳурматим баланд. Машғулотларда ҳам рўза ва намозни ҳисобга оламан, албатта. Менга жарима солган одам билан кўришмадим ёки суҳбатлашмадим. Бунақаси бўлиб туради. Вазиятни шундай тушунтираман, бу баҳона эмас. Борини айтдим. Лазиз Мирзаев иқтидорли йигит, лекин барчасини ўз вақти бор. У ҳаракат қилмоқда ва қачон тўлиқ тайёр бўлса, ўйинга тушади.
Жамшид Саидов («Қизилқум» бош мураббийи): - Жанговар дуранг. Бошидан охирига қадар асосан майдон марказида кураш кечди. Вазиятлар яратолмадик, лекин йигитлар кўрсатган ўйиндан қониқдим. Муҳаммадали Ғиёсовни олдинги чизиқда вазият яратиши учун майдонга туширдик. Афсуски, у ҳозир яхши спорт формасида эмас. Муҳими, Ғиёсов ўйинни бузиб қўймади. 2-3 нафар футболчимизга куч етишмади. Менимча, рўза тутишгани билинди. Легионерлар ҳар сафар яхши ўйин кўрсатишмоқда, уларда фойдали ҳаракатлар кам эмас. Лобжанидзенинг сафга қайтишига эса озгина қолди. Кубок ўйинларида майдонга тушса керак. Қаршида ўйнаш? Уйда деворлар ҳам ёрдам беради. Ҳозир барча ўйинларни меҳмонда ўтказаётгандекмиз. Ўз ўрнида ортимиздан Қаршига келган мухлисларимизга раҳмат.
«АНДИЖОН» - «НАСАФ» - 1:1 (1:1)
30 март. Андижон. «Бобур Арена» стадиони. 14861 томошабин.
Ҳакамлар: Раҳим Каримов, Андрей Цапенко, Темур Гайнуллин, Сардор Исматуллаев.
VAR ҳакамлари: Иброҳим Исмоилов, Шоҳруҳ Аъзамов.
Голлар: Ислом Маматказин (33) - Зоран Марушич (10).
«Андижон»: 72. Игорь Литовка, 5. Абдулвоҳид Ғуломов, 7. Шерзод Эсанов (31. Демир Имери, 61), 8. Фарҳод Бекмуродов (10. Илҳом Абдуғаниев, 76), 13. Сардор Азимов, 15. Владимир Бубанья, 17. Фарҳод Соҳибжонов (94. Армин Бошняк, 76), 26. Муҳаммадкарим Тоиров, 28. Ислом Маматказин, 51. Лука Згурский (77. Рустам Турдимуродов, 86), 71. Бектемир Абдуманнонов (9. Леван Арвеладзе, 61).
«Насаф»: 35. Абдувоҳид Неъматов, 2. Алибек Давронов, 5. Ғолиб Ғайбуллаев (9. Жавоҳир Сиддиқов, 87), 7. Акмал Мозговой, 14. Шароф Муҳитдинов (88. Марко Станоевич, 71), 20. Виктор да Сильва (8. Зафармурод Абдураҳматов, 46), 22. Игорь Голбан, 27. Ислом Кенжабоев (10. Бобур Абдухолиқов, 46), 32. Зоран Марушич, 34. Шерзод Насруллаев, 77. Ойбек Бозоров (70. Жамбули Жигаури, 71).
Огоҳлантиришлар: Акмал Мозговой (15), Алибек Давронов (40, Н.).
Ўйиннинг энг яхши футболчиси: Владимир Бубанья («Андижон»).
Назоратчи: Темур Галеев.
Комиссар: Шоҳруҳ Саид.
Рўзиқул Бердиев («Насаф» бош мураббийи): - Чемпионатимиздаги энг яхши ўйинлардан бирини кўрдик. Стадион муҳити ҳам, ўйин сифати ҳам зўр. «Андижон» - курашувчан рақиб. Менимча, бугунги дурангдан биз эмас, бошқа клублар ютди. Чемпионатда аксарият жамоалар даражаси тенглашиб боряпти. Бугун ғалабани кўзлагандик, лекин голдан сўнг негадир оддий футбол кўрсатишга ўтдик. Сиддиқовнинг захирада қолгани? Жамоада рақобат бор, ҳозир барчага имкон беряпмиз. Қолаверса, «Пахтакор»га қарши ўйиндан сўнг Жавоҳирни енгил жароҳат безовта қилаётганди.
Александр Хомяков («Андижон» бош мураббийи): - Қизиқарли ўйин, барчаси ажойиб - стадиондаги муҳит, мухлислар, ёрқин футбол. Йигитларга раҳмат, чин характер кўрсата олишди. «Насаф» халқаро майдонни кўрган кучли жамоа, албатта. Бугун ҳам зўр ўйнади, биз эса сира қолишмадик. Дастлабки 15 дақиқада меҳмонлар устун кўринишди, кейинроқ ўз ўйинимизни топиб олдик. Жамоамиз дарвозабони ҳам бир қатор вазиятларда ўзини кўрсатди. Згурский ҳали ёш, шундай бўлсада, майдонда катта кўламда иш бажаряпти. Кубок турнирида фақат кучли жамоаларга қарши ўйнашимиз яхшиликка, албатта. Зеро, тажриба жиддий ўйинларда ортади, сифат ҳам.
«ПАХТАКОР» - «СЎҒДИЁНА» 2:3 (2:2)
30 март. Тошкент. «Пахтакор» стадиони. 556 томошабин.
Ҳакамлар: Шавкат Насибуллаев, Александр Сидоров, Ислом Носиров, Алишер Абдувоҳидов.
VAR ҳакамлари: Аскер Нажафалиев, Акмал Ғиёсов.
Голлар: Дониёр Абдуманнопов (11), Диёр Хол-матов (45+2) - Шоҳруҳ Абдураҳмонов (23, 33, 52).
Фойдаланилмаган пенальти: Шоҳруҳ Абдураҳмонов (52, С.)
«Пахтакор»: 35. Па-вел Павлюченко, 2. Беҳруз Асқаров (18. Саидумар Саиднуруллаев, 79), 3. Шаҳ-зод Азмиддинов, 5. Муҳаммадқодир Ҳамроалиев, 8. Диёр Холматов, 10. Драган Черан, 17. Достон Ҳамдамов, 22. Умар Адҳамзода, 27. Сар-дор Собирхўжаев, 33. Дониёр Абдуманнопов (11. Пўлатхўжа Холдорхонов, 70), 77. Дилшод Саитов.
«Сўғдиёна»: 27. Милан Митрович, 3. Ислом Қобилов, 4. Отабек Аҳадов, 7. Муҳаммадсафо Фозилов, 8. Владимир Йовович (11. Зоран Петрович, 80), 10. Шоҳруҳ Абдураҳмонов, 14. Люпче Дориев (6. Алишер Салимов, 68), 15. Хондамир Мустафоқулов (5. Жасур Ёқубов, 68), 17. Самандар Синдаров (9. Самандар Мавлонқулов, 58), 28. Станислав Андреев (18. Миржалол Абдумуталов, 80), 33. Олег Зотеев.
Огоҳлантиришлар: Люпче Дориев (65), Муҳаммадсафо Фозилов (77, С.).
Ўйиннинг энг яхши футболчиси: Шоҳруҳ Абдураҳмонов («Сўғдиёна»).
Назоратчи: Жаҳонгир Саидов.
Комиссар: Даврон Иброҳимов.
Иван Бошкович («Сўғдиёна» бош мураббийи): - 5та гол ва кўплаб вазиятлар, қизиқарли ўйин. Муҳими, узоқ кутилган ғалабага эришдик. Жамоам ва футболчиларга ишонаман. Йигитлар ўйин давомида тактик жиҳатдан ўзгаришларга амал қилишди, яна рақиб голидан кейин дарҳол характер кўрсатишди. Қандай ностабиллик? 1тагина ўйинда енгилдик, яна Суперлига етакчисидан 1:2 ҳисобида. Беқарорликни кўрмаяпман. Ҳа, ўйинни ҳали кучайтиришимиз керак, шунда натижанинг ўзи келаверади. Тактика ва футболчилар сифати бошқа-бошқа масала. Дориев ва Йовович - жуда кучли ижрочилар. Уларда дриблинг салоҳияти баланд. Умуман, турлича ўйнашни ўйлагандик, қолаверса, ёш йигитларга ҳам имкон бердик. Масалан, Отабек Аҳадов дебют қилди. Шунингдек, Хондамир Мустафоқулов ҳам. Мавлонқулов, Синдаров, Фозилов - ёшлар эплашмоқда, муҳими, ўртада баланс топганмиз. Чемпионатимиз шундай, заиф жамоанинг ўзи қолмади. «Пахтакор»га келсак, бу клуб ҳар доим чемпионлик учун даъвогар саналади. Унда катта муаммо кўрмаяпман, таркибида терма жамоа футболчилари ва ёш иқтидорлар кўп.
Максим Шацких («Пахтакор» бош мураббийи): - Дастлабки голдан кейин негадир ғалати ўйнай бошладик. Кечирасизлар, бошқа гапим йўқ. Ҳаммаси индивидуал маҳорат ва ақлдан. Бизда шу жиҳатлар бўйича катта муаммолар бор. Қаранг, ёш болалардек хатоларга йўл қўйдик. Кўрсатма? Ўйиндан олдинги кўрсатмада фақат олдинга интилишни уқтирганман. Ўйин жараёнида эса шарҳ бериб бориш учун ён чизиқ бўйлаб югуришим бефойда. Майдонда вазият тез ўзгаради, йигитлар айтилган муайян гап бўйича ҳаракат қилмай, ўзлари қарор чиқаришлари керак. Мураббийлар штаби натижа учун масъулиятни ўз зиммасига олади, футболчилар эса ўз ҳаракатлари учун. Қачонки, шу нарса бўлса, нимадир ўзгариши мумкин.
«НАВБАҲОР» - «СУРХОН» - 2:2 (0:2)
31 март. Наманган. «Марказий» стадиони. 9857 томошабин.
Ҳакамлар: Султонмурод Абдураҳмонов, Руслан Серазитдинов, Бахтиёрхўжа Шавкатов, Маъмур Илҳомов.
VAR ҳакамлар: Аҳрол Рисқуллаев, Темур Гайнуллин.
Голлар: Азим Аҳмедов (49), Тома Табатадзе (90+5-пен.) - Суннатуллоҳ Ҳамиджонов (23), Жаҳонгир Абдусаломов (32).
«Навбаҳор»: 1. Ўткир Юсупов, 7. Азим Аҳмедов, 8. Сияваш Ҳақназари (11. Асадбек Собиржонов, 33), 9. Одил Ҳамробеков, 10. Жамшид Искандеров (77. Аброр Исмоилов, 79), 13. Филип Иванович, 14. Жамшид Болтабоев, 17. Руслан Жиянов (33. Шодиёр Шодибоев, 90), 22. Тома Табатадзе, 23. Йован Жокич, 34. Фаррух Сайфиев.
«Сурхон»: 16. Дилшод Йўлдошев, 3. Суннатуллоҳ Ҳамиджонов, 4. Нодир Неъматхонов, 7. Достон Турсунов (20. Сардор Маҳмудов, 65), 8. Ҳумоюн Шербўтаев, 9. Улуғбек Ҳошимов (77. Асадбек Каримов, 90+6), 10. Дмит-рий Плетнёв (99. Камрон Саидазимов, 65), 15. Диёр Рамозонов, 17. Жаҳонгир Абдусаломов, 19. Муҳаммадали Абдураҳмонов (27. Асилбек Жумаев, 81), 66. Беҳруз Шайдулов.
Огоҳлантириш: Нодир Неъматхонов (15, С.)
Ўйиннинг энг яхши футболчиси: Беҳруз Шайдулов («Сурхон»).
Назоратчи: Александр Попов.
Комиссар: Шерзод Ражабов.
Февзи Давлетов («Сурхон» бош мураббийи): - Оғир ўйин кутгандик. Стартдаги муваффақиятсизликлар ўрнини қоплаш учун бугун очко олишимиз шарт эди. Афсуски, 2та гол устунлигини сақлаб қололмадик. Ёш футболчиларимизда ўзаро тушунмовчиликлар кўзга ташланяпти. Шунингдек, йўқотишлар панд беряпти. Мақсад - камида ўтган йилги натижани такрорлаш. Бу катта меҳнат талаб қилади, албатта. Тинмай ишлашимиз керак, ҳозир асосий вазифа машғулотларда ўйин динамикасини кучайтиришдан иборат.
Самвел Бабаян («Навбаҳор» бош мураббийи): - Бу йилги чемпионат осон ўтмаяпти. Исталган рақибдан кучли қаршилик келиб чиқмоқда. Масалан, «Бунёдкор» билан ўйин ҳам ўта оғир кечганди. Бугун «Сурхон» катта қийинчилик туғдирди. Демак, чемпионат савияси ортди, сифатли футболчилар кўпаймоқда. Ҳа, ўз хатоларимиз ортидан 2та гол қўйиб юбордик. Муҳими, сўнгги лаҳзагагача курашдик. Агар охирги вазиятда Жокович гол урганида, ҳақиқий «камбэк» ва байрам бўларди. Футболда жамоа муваффақияти калити нима? Мудофаа, кучли ҳимоя. Бизга эса орқа чизиқда Милош Милович ва Игорь Голбан каби футболчилар етишмаяпти. Уларнинг ўрнига муносиб трансфер қилолмадик. Гол уряпмиз, лекин мудофаа панд беряпти. Бизда тенг кучли икки таркиб йўқ. Асосий таркибга муносиб йигитлар 12 нафар, қолганлар ҳали ёш…
Кези келганида яна шуни ҳам таъкидлаш жоизки, “Навбаҳор”да фаолият юрита бошлаганимдан буён жамоа бир қатор ютуқларга эришди, совринларни қўлга киритди.
Яна расман шуни таъкидламоқчиманки, “Навбаҳор” билан муваффақиятга эришмагунимча, Намангандан ҳеч қаёққа кетмайман.
Жамоа сифатли ўйин намойиш этмоқда ва муваффақият қозониш учун бироз вақт керак.
«ОЛИМПИК» - «НЕФТЧИ» - 1:0 (0:0)
31 март. Тошкент. «Жар» стадиони. 2344 томошабин.
Ҳакамлар: Ильгиз Танташев, Руслан Самандаров, Акмал Ғиёсов, Алишер Тўхтасинов.
VAR ҳаками: Абдурашид Худойберганов, Александр Сидоров.
Гол: Алишер Одилов (90+2).
«Олимпик»: 13. Ҳамидулло Абдунабиев, 2. Саидазамат Мирсаидов, 7. Иброҳим Ибрагимов (8. Нодир Абдухолиқов, 89), 10. Фаррух Мухторов (15. Муҳсин Бозоров, 68), 11. Отабек Жўрақўзиев (9. Асадбек Жўрабоев, 75), 18. Акбар Абдурасулов, 19. Аҳмадулло Муқимжонов, 21. Муҳаммадазиз Иброҳимов (17. Жалолиддин Содиқов, 89), 23. Абдурауф Бўриев, 37. Алишер Одилов, 44. Асадбек Раҳимжонов.
«Нефтчи»: 35. Санжар Қувватов, 2. Зоир Жўрабоев, 4. Боян Цигер, 7. Жасур Жалолиддинов (77. Би-лолхон Тошмирзаев, 46), 8. Каталин Карп, 11. Жавоҳир Қаҳрамонов (17. Санжар Қодирқулов, 83), 18. Михай Роман (10. Шоҳруз Норхонов, 65), 19. Мирзоҳид Ғофуров (55. Манучеҳр Сафаров, 65), 20. Анвар Ғофуров, 70. Аббос Ғуломов, 99. Нсунгуси Эффионг (9. Ҳусайн Норчаев, 65).
Огоҳлантиришлар: Акбар Абдурасулов (90+5), Жалолиддин Содиқов (90+11) - МирзоҳидҒофуров (2), Билолхон Тошмирзаев (56), Ботирали Эргашев (78, зах.), Ҳусайн Норчаев (87), Анвар Ғофуров (90+4).
Ўйиннинг энг яхши футболчиси: Алишер Одилов («Олимпик»).
Назоратчи: Бахтиёр Тоғаев.
Комиссар: Жамшид Имомов.
Темур Кападзе («Олимпик» бош мураббийи): - Ўйлайманки, ҳақли равишда ғалаба қозондик. Йигитлар охиригача тер тўкишди. «Нефтчи» қулай рақибми ёки йўқ - буни айтолмайман. Умуман, чемпионатда енгил ўйиннинг ўзи йўқ. Табиийки, «Нефтчи»га қарши иштиёқ билан ўйнамаймиз, бошқалар билан ҳам шундай. Тўғри, «Нефтчи» етакчилардан бири ва бу жамоага қарши ўйнаш йигитларимиз учун - катта мотивация. Бутун вақт давомида рақибга зарба бериш ёки вазият яратишга имкон қолдирмадик, бу ҳимоячилар яхши ўйнашганидан далолат.Олимпия термасига келсак, тайёргарликни 2 апрелдан бошлаймиз. 6-санада Дубайга йўл оламиз ва ўртоқлик ўйинидан сўнг тўғри Дохага борамиз. Ҳозирча тайёргарликни легионерларсиз олиб борамиз. Нафақат Файзуллаев ва Ҳусанов, балки Эркинов ва Йўлдошевнинг ҳам чемпионатда иштирок этишлари сўроқ остида. Клублар билан мулоқотдамиз, аммо бир нима дейиш қийин.
Виталий Левченко («Нефтчи» бош мураббийи): - Юқори тезликда яхши ўйин бўлди. Кураш кўп. Иккинчи бўлимда тўп назорати биз томонда эди. Шундай вазиятлар бўладики, ҳудуд ва назорат сизда, аммо рақиб қарши ҳужумда хавфли ҳаракатланади. Туропов нега йўқ эди? Футболчи жон куйдирмаса, берилган қандайдир топшириқни бажармаса, табиийки, четда қолади. Ҳакамлик юзасидан гапирмайман, бу масала билан шуғулланадиган қўмита бор. Бизнинг вазифамиз тайин - ўйнаш.
1 НЕФТЧИ 4 3 0 1 4-2 9
2 АНДИЖОН 4 2 2 0 9-4 8
3 ЛОКОМОТИВ 4 2 2 0 6-2 8
4 НАСАФ 4 2 2 0 5-2 8
5 ОКМК 4 2 2 0 5-2 8
6 ҚИЗИЛҚУМ 4 2 1 1 6-4 7
7 НАВБАҲОР 4 1 3 0 8-6 6
8 СЎҒДИЁНА 4 1 2 1 6-6 5
9 ПАХТАКОР 4 1 1 2 5-6 4
10 ОЛИМПИК 4 1 1 2 3-5 4
11 ДИНАМО 4 1 0 3 4-8 3
12 МЕТАЛЛУРГ 4 0 2 2 3-5 2
13 СУРХОН 4 0 1 3 5-10 1
14 БУНЁДКОР 4 0 1 3 4-11 1
ТЎПУРАРлар: Тома Табатадзе – 6та, Шоҳруҳ Абдураҳмонов – 4та, Нсунгуси Эффионг – 2та, Гиорги Кухианидзе, Драган Черан
5-тур
4 апрель (пайшанба)
19:15 «ЛОКОМОТИВ» - «АНДИЖОН»
5 апрель (жума)
19:15 «БУНЁДКОР» - «ДИНАМО»
19:15 «СЎҒДИЁНА» - «ҚИЗИЛҚУМ»
6 апрель (шанба)
18:00 «НАСАФ» - «НАВБАҲОР»
19:15 «СУРХОН» - ОКМК
7 апрель (якшанба)
19:00 «НЕФТЧИ» - «ПАХТАКОР»
19:15 «МЕТАЛЛУРГ» - «ОЛИМПИК»