Ана, холос! Ўғилдан отага «салом»!
«Яхши тушлар кўринг, отажон!» - бу машҳур Дэвид Бекхэм ўз ўғли Ромеодан қабул қилиб олган истеҳзоли салом мазмуни.
Жорий мавсум АПЛда ишлари сира юришмаётган «Эвертон» 16-турда яна бир оғриқли мағлубиятга юз тутди.
Ливерпуль клуби бу сафар камтарин «Борнмут» майдонида «тиш»сиз кўринди ва ортга 0:3 ҳисоби билан қайтди. Жамоа ортидан Борнмутга борган ливерпуллик мухлислар эса финал ҳуштаги чалинганидан сўнг футболчилардан мутлақо норози эканликларини очиқ-ойдин намойиш этишди.
«Эвертон» етакчиларидан бири Алекс Ивоби мухлисларни тинчлантириш ва умумий вазиятни юмшатишни ўйлади, чоғи, трибунага яқинлашиб, эгнидаги футболкани ечди ва оломон ўртасига ташлади. Бироқ беҳуда. Аксинча, Ивобининг бу хатти-ҳаракати аламзада мухлислар ғазабини янада кучайтирди. Хуллас, «Эвертон» етакчисига тегишли клуб футболкасига ҳеч ким қиё боққани йўқ. Орадан ҳеч қанча вақт ўтмай, ғалаба, лоақал дуранг илинжида клуб ортидан сафарга чиққан мухлислар формани футболчининг ўзига қайта улоқтиришди.
Ҳа, бугун «Эвертон» мухлисларига ҳавас қилиб бўлмайди. Айни ҳолатда уларни битта футболка билан тинчлантиришнинг иложи йўқ. Ғалаба бўлса, бошқа гап. Ахир АПЛ тарихида ҳали бирор марта қўйи дивизионга тушмаган жамоа ҳозир турнир жадвалининг 17-қаторида турибди. Эслатма, «Эвертон» ўтган мавсум элитада бир амаллаб илиниб қолганди. Табиийки, мухлислар яна шундай бўлишини асло хоҳламайдилар.
«Яхши тушлар кўринг, отажон!» - бу машҳур Дэвид Бекхэм ўз ўғли Ромеодан қабул қилиб олган истеҳзоли салом мазмуни.
Одатда бир фильм инсон ёки фарзанднинг уйдан чиқиб кетиши билан бошланиб қайтиши билан тугайди.
2022 йил футбол мавсуми ўзининг бетакрор ўйинлари билан тарихга муҳрланиб қолди. Қатарда бўлиб ўтган мундиал йилида ўзбек футболи ҳам бир қатор ютуқларга эришди.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789