АНА, ХОЛОС! Тайрон, бу қандай аҳмоқлик?
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Қозоғистон. «Ордабаси» мамлакат Премьер лигаси 4-турида «Астана» меҳмони бўлиб, 0:2 ҳисобида ютқазди
Ушбу омадсиз баҳсда Шимкент клубидаги легионерларимизнинг ишлари ҳам юришмади. Тўғри, Бобур Абдухолиқов 59-дақиқадагина захирадан майдонга тушди. Бошланғич таркибдан жой олган Шаҳбоз Умаров эса 76-дақиқада ўз жойини захира вакилига бўшатиб берди. 3-тур рамзий жамоасига киритилган Игорь Сергеев бу сафар тўлиқ 90 дақиқа ўйнаган бўлсада, ўзини кўрсатолмади, унинг клуби «Тобол» эса «Жетису» майдонидан 1 очко билан қайтди (1:1).
БАА. «Шабаб Ал-Аҳли» мамлакат чемпионати 21-туридан ўрин олган «Ал-Айн»га қарши баҳсда муроса кўчасини танлади - 1:1. Асосийси, ярим ҳимоячимиз Азиз Ғаниев тўлиқ вақт ҳаракатланган баҳсдан сўнг Дубай клуби турнир жадвалида пешқадамлик мавқеини сақлаб қолди. «Шабаб» ҳисобида 46 очко бор.
Россия. Миллий футбол лигаси (Биринчи дивизион) 25-тури легионерларимиз жамоалари учун турлича якунланди. Хусусан, «Алания» сафарда «КАМАЗ»га бас келолмади (0:1). Ўйиннинг 76-дақиқасида сафга қўшилган Владиказказ клуби ҳужумчиси Ҳусайн Норчаев айтарли каромат кўрсатолмади. «Рубин» эса ўз майдонида «Велес»га қарши кечган баҳсда 1:1 ҳисобига кўниб, қимматли очколарни бой берди. Қозон жамоасида вакилимиз Умарали Раҳмоналиев тўлиқ вақт давомида тўп суриб, якунда сариқ карточка олган бўлса, Рустам Ашурматов ўйинга 77-дақиқада қўшилди. Айтганча, «Нефтехимик» ўз майдонида «Арсенал» (Тула)ни ҳамюртимиз Вагиз Галиулин урган ягона гол эвазига доғда қолдирди. Ярим ҳимоячимиз бу баҳсда 75 дақиқа фаол тўп сургани билан ҳам ажралиб турди.
РПЛдаги вакилларимизга келсак, «Пари НН» Иброҳимхалил Йўлдошев 57-дақиқада майдонга тушган 21-тур баҳсида «Локомотив»га умуман қаршилик кўрсатолмади - 0:4. «Торпедо» вакили Ҳожимат Эркинов эса ҳамон сафдан ташқарида қолмоқда.
Италия. Элдор Шомуродов «Специя»да ниҳоят, гол завқини туйди. Терма жамоа йиғинидан яхши кайфиятда қайтган ҳужумчимиз «Салернитана»га қарши уй ўйини- («А» серия 28-тури)да тўлиқ вақт ҳаракатланди ва 70-дақиқада жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолган гол муаллифига айланди. Эътиборли томони, «А» сериянинг «Твиттер»даги саҳифасида машҳур Гильермо Очоа дарвозасига «парашют» усулида урилган ушбу голга ўзбек тилида муносабат билдирилди: «Ажойиб гол, Элдор». Умуман, ҳам-юртимизнинг ўйиндаги ҳаракати 7 баллга лойиқ кўрилди («Специя» вакиллари олган энг юқори баҳо). Curva Ferrovia интернет портали эса учрашувдан сўнг Шомуродовдан қисқача интервью олди. «Биринчи голни уриб олганимдан хурсандман. Қуруқ серия анчадан буён давом этаётган ва буни узишни роса хоҳлагандим. Асосийси, голим жамоамнинг ижобий натижасига хизмат қилганидан мамнунман. Гол урганимга 1 йил бўлганди, лекин ҳамиша рақиблар дарвозасини нишонга олишга интилдим. Яъни ҳеч қачон ҳаракатдан тўхтамадим, ўз ишимни яхшироқ бажариш ҳаракатида бўлдим. Биринчи бўлимда ўзимиз истагандек ўйин намойиш қилолмадик, майдонни «Салернитана»га бериб қўйдик. Муҳими, иккинчи 45 дақиқаликка бошқача иштиёқ билан киришдик. Яъни босим ва тезкорликни оширдик. Менимча, ғалабага лойиқ эдик, лекин озгина етмади. Мухлисларни ортиқ ҳафсаласизликка туширолмасдик. Юқори дивизиондаги ўрнимизни сақлаб қолишга ишонамиз ва бунинг учун бор имкониятни ишга соляпмиз», - деди Элдор. «Специя» турнир жадвалида ҳамон 17-поғонани банд этиб турибди. Лекин энг яқин таъқибчиси «Верона» билан ўртадаги очколар фарқини 6тага оширди. Дарвоқе, «Специя» бош мураббийи Леонардо Семпличи учрашувдан олдин Шомуродовнинг миллий жамомиз ўйинларида ўзини ҳар томонлама кўрсатгани ва гол урганини эътироф этиб, унга кўпроқ имконият беришини таъкидлаганди. Муҳими, Элдор бундай муносабатга муносиб жавоб қайтарди. Calciospezia.it сайти журналисти Мануэль Арена эса Семпличи бўлажак ўйинларга тайёргарлик жараёнида Шомуродовнинг рўза тутаётганини инобатга олиши кераклиги ҳақида ёзди: «Ислом динига эътиқод қилаётганлар бир ой давомида рўза тутишади. Рамазон ойи 21 апрелга қадар давом этади. «А» серияда рўза тутаётган футболчилар кўп. Жумладан, Элдор Шомуродов. Кун бўйи таомланмаслик, сув ичмаслик машғулотлар ва ўйинларда футболчиларни қийнаб қўйиши мумкин. Семпличи бу ҳолатни тўғри баҳолаши керак». Умуман, Лассана Кулибали, Булайе Диа («Салернитана»), Андре Замбо-Ангисса, Карим Зедадка, Элиф Элмас («Наполи»), Ҳоқон Чалханоглу, Эден Жеко («Интер»), Исмоил Бенносир («Милан»), Мерих Демирел («Аталанта»), Муса Барроу («Болонья»), Софиан Амрабат («Фиорентина») каби футболчиларнинг ҳам рўза тутишаётгани маълум қилинди.
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Яқинда «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд жамоаси учун 100-голини ҳадя этиб, жаҳон миқесидаги тенгсиз натижани қайд этди - бунинг учун тўпурарга 105та ўйин етарли бўлди.
Жорий мавсум арафасида 55 миллион евро эвазига «Аталанта»дан харид қилинган Тён Копмейнерс 6 октябрь куни ўтказилган «Юве»нинг «А» Серия 7-тур доирасидаги «Кальяри»га қарши уй учрашуви (1:1)да жароҳат олганди.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789