Ана, холос! Тўрт ўйин – тўрт бош мураббий!

Ана, холос! Тўрт ўйин – тўрт бош мураббий!

Н~ГОЛЕ КАНТЕНИНГ НОЁБ МАВСУМИ

«Челси»нинг франциялик ярим ҳимоячиси Н~Голе Канте 12 апрель куни ЧЛ чорак финалидан ўрин олган «Реал»га қарши ўйин (0:2)да жорий мавсум ҳисобидан атиги 4-марта майдонга тушди. Фрэнк Лэмпард эса «Сантьяго Бернабеу»да «аристократлар» бошқарувига қайтганидан кейинги иккинчи мағлубият (қаторасига)ни тан олди. Бу борада унга жароҳат туфайли «Челси»нинг 34та ўйинини ўтказиб юборган «моторча» - Канте ҳам ёрдам беролмади.

Н~Голе Кантенинг ўзи эса Мадридда ноёб натижага эришди. Диққат қилинг, франциялик футболчи бу мавсум ҳисобидан «Челси» либосида 4-марта майдонга тушди. Қизиғи, Лондон клуби шу 4та учрашувни бошқа-бошқа бош мураббийлар раҳбарлигида ўтказди. Оддий айтганда, Кантенинг атиги 4та ўйини 4 нафар мураббий даврига 1тадан тўғри келди. У барчасини август ойида Томас Тухель раҳбарлигида «Тоттенхэм»га қарши кечган баҳсда бошлаганди. Бироқ кейин узоқ муддатли мажбурий танаффусга чиқди. Мана, апрелда сафга қайтган футболчи қандайдир 12 кун оралиғида 3та ўйинда иштирок этди. Фақат яна 3 нафар мураббий қўл остида...

• Мавсум-2022/2023да Канте иштирок этган дастлабки 4та ўйиннинг ҳеч бири «Челси» фойдасига ҳал бўлмади - 2та дуранг ва 2та мағлубият.

• «Челси» айни пайт Канте билан амаладги шартнома муддатини «2Қ1» шаклида узайтириш масаласида музокара олиб бормоқда. Франциялик футболчи ҳозирги келишувга асосан, ҳафтасига 290 минг фунт миқдорида маош олади ва бу клубдаги 3-юқори кўрсаткичдир.

Н~Голо Канте жорий мавсум «Челси»да

1-ўйин: 14.08.2022. «Челси» — «Тоттенхэм» (2:2). Бош мураббий: Томас Тухель

2-ўйин: 01.04.2023. «Челси» — «Астон Вилла» (0:2). Бош мураббий: Грэм Поттер

3-ўйин: 04.04.2023. «Челси» — «Ливерпуль» (0:0). Бош мураббий: Бруно Сальтор

4-ўйин: 12.04.2023. «Реал» — «Челси» (2:0). Бош мураббий: Фрэнк Лэмпард