Антон Миранчук “Локомотив”га қайтишдан бош тортди

Антон Миранчук “Локомотив”га қайтишдан бош тортди

"Сьон" ярим ҳимоячиси Антон Миранчук нима учун собиқ жамоаси "Локомотив" томонидан берилган янги шартнома таклифини рад этганини тушунтирди.

 Шу йил ёзда Миранчук клуб билан шартномасини якунлаб, “Локомотив”ни тарк этганди. Сентябр ойида ярим ҳимоячи Швейцариянинг "Сьон" клуби билан шартнома имзолади. 

 Футболчининг сўзларига кўра, у ўзини Европа чемпионатида синаб кўриш учун темирйўлчиларнинг таклифини рад этган. 

 “Локомотив” йилига 1,6 миллион евро таклиф қилдими? Эҳтимол, ҳа шу сумма атрофидаги пуллар айтилди. Мен ҳали 30 ёшга тўлмаганимни инобатга олиб: "Эҳтимол, бунга эҳтиёж йўқдир. Ҳозир 28 ёшдаман мен буни ҳозир қилмасам, бошқа ҳеч қачон қилолмайман” деб ўйладимАхир, менда қандайдир футбол амбициялари, болалигимдан сингдирилган ўйинга иштиёқ бор. Бу лаҳзалар ичимда акс-садо берди”, деди Миранчук

Маьлумот учун,  Жорий мавсумда 29 ёшли россиялик футболчи Швейцария Суперлигасида бешта ўйин ўтказди ва бирорта ҳам гол урмади. Унинг Сьон билан шартномаси 2026 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.