Ҳақиқатга яқинроғи – пойга учун замин ҳозирлаш

Ҳақиқатга яқинроғи – пойга учун замин ҳозирлаш

ОЧЛ ва ОФК кубоги гуруҳ босқичи қуръасидан сўнг клублар рейтингига назар солишнинг айни вақти келди.

 Мавсум-2025/2026 турнирлари квотаси мамлакатлар ўртасида қандай тақсимланишини айни шу рейтинг белгилайди. Ўзбекистон ҳозирча «Ғарб» ҳудудида 5-ўринни эгаллаб турибди, бу атиги 2та клуб иштирок этишини кафолатлайди: Элит ОЧЛ ва ОЧЛ-2да 1тадан. Квотани 1тага ошириш учун БААни 4-ўриндан суриш мумкинми? Мумкин, лекин реал эмас. Бунинг учун Ўзбекистон клублари БАА вакиларидан ўртача ҳисобда 13,4 балл кўп тўплаши керак. Оддий айтганда, «Ал-Айн» ва «Шаржа» бирга 6-7 очкодан кўп олмаслиги, 4та жамоамиз эса гуруҳдан чиқиши (ҳар бири учун тахминан 12 очко + 3та бонус балл) керак, кейин камида 2таси чорак финалга чиқиши ва лоақал биттаси ярим финалда ўйнаши талаб этилади. Демак, ҳақиқатга яқинроғи - келгуси мавсумда муваффақиятли пойга учун замин ҳозирлаш учун камомадни пасайтириш.

*** 

- Тожикистон «Ғарб»да 8-ўринни эгаллаб турибди, бу ОЧЛ-2да икки клуб (бири гуруҳда, иккинчиси саралашнинг «плей-офф» босқичида) қатнашишини кафолатлайди. 10-поғонадаги Туркманистон ҳам худди шундай квотага эга. Лекин Тожикистон квотасига айтарли таҳдид йўқ, Туркманистон эса ўз улушини сақлаб қолиш йўлида Баҳрайн, Сурия ва Қувайт билан курашишга мажбур. 19-ўриндаги Қирғизистонда 1та ўринга эга, шу ҳам «Чақирув Лигаси» саралаши «плей-офф» босқичига. Мамлакатда турнир гуруҳ босқичида тўғридан-тўғри жой олиш имконини берувчи 13-ўринга кўтарилиш имконияти жуда паст. Умуман олганда, кўриниб турибдики, Марказий Осиёнинг 4та мамлакати ҳам рейтингдаги ўрнини сақлаб қолсада, квоталар сони бўйича йўқотишга учрайди. Аммо бу Осиё клублар турнирлари ислоҳоти жараёнининг бир қисмидир. Жорий мавсум 2та мусобақада жами 98та клуб иштирок этса, ке­йингисида бу миқдор 84тага тушади. Ҳа, жорий турнирларнинг икки ғолиби билан бирга. Худди шу тарзда Афғонистон, Покис­тон, Яман, Гуам, Шар­қий Тимор ва КХДР клублари иштирокини кутиш қийин.

Қўшни мамлакатларга тасалли сифатида айтиш мумкинки, «плей-офф»да ўйнаш ҳуқуқи амалда гуруҳ бос­қичига чиқишни кафолайлайди деярли. Чунончи, ОЧЛ-2 саралаши «плей-офф» ўйинида енгилган клублар автоматик тарзда «Чақирув Лигаси» гуруҳ бос­қичига ўтади. Айни ҳолатда квалификация схемаси қу­йидаги кўринишда:

Элита Чемпионлар Лигаси

Гуруҳ босқичида 24та клуб 

20та тўғридан-тўғри йўлланма

4та йўлланма «плей-офф» орқали (6та иштирокчи)

ОЧЛ-2

Гуруҳ босқичида 32та клуб 

20та тўғридан-тўғри йўлланма

2та йўлланма Элита Чемпионлар Лигаси «плей-офф» бос­қичи орқали

10та йўлланма ОЧЛ «плей-офф» босқичи орқали (12та иштирокчи)

«Чақирув Лигаси» Гуруҳ босқичида 20та клуб 

6та тўғридан-тўғри йўлланма

2та йўлланма ОЧЛ-2 «плей-офф» босқичи орқали

12та йўлланма «Чақирув Лигаси» «плей-офф» босқичи орқали (20та иштирокчи)

Демак, 3та турнирда ҳам «плей-офф» бир босқичдан иборат бўлади. Шунингдек, ҳар бирида «плей-офф» ўйи-нида қатнашмасдан гуруҳ босқичига чиқадиган жамоалар бўлади, чунки уларга рақиб топилмайди. Хўш, квоталар сонини оширишга нима халақит берди? Билмайман. Буни чиқарилган қарорга алоқадорлардан сўраш керак.

***

- Ҳамкасбларнинг айтишларича, ОЧЛга қуръа ташлаш маросимидан бир ҳафтача олдин гуруҳ босқичи ўйинларида VAR қўлланилмаслиги тасдиқланганди. Лекин қуръа куни ҳаммаси бирдан ўзгарди. Таъкидланишича, VAR тизимидан фойдаланиш бўйича қарор чиқарилишига Ар-Риёддан узатилган трансляция кадри таъсир кўрсатган. Энди баъзи мамлакатларда маҳаллий телерадиокомпа-нияларда VAR ишлаши учун керакли миқдорда камералар олиш ва трансляция сифатини қандай таъминлаш масаласида муаммо пайдо бўлади. Иккинчи томондан, бу Осиё футболи учун олдинга ташлаган катта қадам ҳисобланади, акс ҳолда, бошқа шароитларда ишлаш бир неча йил давом этиши мумкин.

***
- ОЧЛ ҳали бошланмади, аммо нохуш хабарлар аллақачон кела бошлади. Хитойнинг янги чемпиони - «Ухань Три Таунс» клубни молиялаштирувчи компаниялар 1 сентябрдан таъминотни тўхтатишини эълон қилди. Хитой футболи жамоалар орада хорижлик юлдузларни сотиб олиш учун ақлдан оздирадиган даражада пул сарфлагани таъсирида ҳали узоқ вақт тебранади, чоғи.