«Барса» Иньиго билан шартнома имзолади

«Барса» Иньиго билан шартнома имзолади

«Барселона» Иньиго Мартинес трансферини якунлади.

Relevo хабарига кўра, 31 ёшли ҳимоячи «Барселона» билан шартнома имзолаган. Битим икки мавсумга мўлжалланган. Мартинес ёзда «Атлетик»ни эркин агент сифатида тарк этиб, «кўк-анорранглилар» сафига қўшилади. Қайд этилишича, футболчи трансферга рози бўлган, чунки у буни юқори даражадаги совринлар учун курашиш ва Чемпионлар Лигасида ўйнаш учун сўнгги имконият деб ҳисоблайди. «Барселона» бош мураббийи Хави Иньиго кучли характер ва ғолиблик руҳиятига эга эканлигини таъкидлади. Ҳимоячининг ўзи Негрейра иши туфайли Ла Лига пешқадамига ўтишига шубҳа қилганди, аммо Каталония раҳбарияти уни бу ҳақда ташвишланмасликка ишонтирди. Мартинес бу мавсумда Ла Лигада 13та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол урди.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.