«Челси» Рабьо учун Зиешни беради

«Челси» Рабьо учун Зиешни беради

«Челси» «Ювентус» ярим ҳимоячиси Адрьен Рабьога қизиқиш билдирмоқда, дея хабар беради Calciomercato.

Манбага кўра, лондонликлар франциялик учун ярим ҳимоячи Хаким Зиеш ва 7-8 миллион эвро таклиф қилишлари мумкин. Марокашлик узоқ вақтдан бери «Милан»нинг трансфер мақсади бўлиб келган, аммо у ҳам «Ювентус»га ўтишга қарши эмас. Туринликлар клуби ўз навбатида «Челси» ярим ҳимоячиси Жоржиньога қизиқиш билдирмоқда. Ёзда Рабьо «МЮ»га ўтишга яқин эди, бироқ охир-оқибат трансфер амалга ошмай қолди. Жорий мавсумда франциялик ярим ҳимоячи «Ювентус» сафида барча турнирлар доирасида 10та ўйинда майдонга тушди ва 4та гол урди.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.