Қатар-2022. Хорватия ЖЧда кетма-кет 2 марта совриндор бўлди...

Қатар-2022. Хорватия ЖЧда кетма-кет 2 марта совриндор бўлди...

Олдин хабар берганимиздек ҳозир Қатарда ўтаётган жаҳон чемпионатида 3-ўрин учун баҳс якунига етди.

«Халифа» стадионида ўтган учрашувда Хорватия ва Марокаш ўзаро тўқнаш келди. Деярли тенг курашлар остида кечган ушбу баҳсда европаликларни қўли баланд келди. 
Ҳеч қанда босимсиз ўтган ушбу учрашувда учта гол киритилди. Шундан иккитасини хорватлар чиройли тарзда амалга оширишди ва ғалабани ўз томонига оғдира олишди. Дастлаб, жарима тўпидаги чиройли комбинацияни Гвардиол бош билан зарба йўллаб голга айлантирган бўлса, Марокаш ҳам Дарининг голи билан дарҳол жавоб қайтарди.
1-бўлим охирларида Оршич айланма зарбаси билан учрашув тақдирини ҳал қилган  ғалаба голини киритди.
xor-marok.jpg

Шу тариқа, Златко Далич шогирдлари ЖЧ-2022нинг бронза медалига эга чиқишди. Бу билан хорватлар 1998 йилги натижасини такрорлашди. 24 йил аввал ҳам Хорватия бронзага эга чиққанди. 2018 йилда эса кумуш медалини қўлга киритган. Демакки, кетма-кет 2 та Мундиалда улар совриндорлар қаторидан жой олишди.
xarv44.jpg

ЖЧ-2022. 3-ўрин учун ўйин.
Хорватия – Марокаш 2:1
Голлар: 1:0 – 7 Гвардиол, 1:1 – 9 Дари, 2:1 – 42 Оршич.
Хорватия – Ливакович, Станишич, Шутало, Гвардиол, Перишич, Модрич, Ковачич, Маер (Пашалич, 66), Крамарич (Влашич, 61), Оршич, Ливая (Петкович, 66).
Марокаш – Буну, Ҳакими, Ал-Ямиқ (Амалла, 67), Ашраф Дари (Банун, 64), Аттийят-Алла, Амрабат, Собири (Шоир, 46), Ал-Ханнус (Унаи, 56), Зиёш, Буфаль (Зарури, 64), Ан-Носири.
Огоҳлантиришлар: Унаи (69), Амалла (84).