Ўша ўзига хос «жанг»да меҳмонлар ярим ҳимоячиси Дамир Темиров томонидан урилган ягона - Миржалол Қосимов услубидаги гол Луисма Эрнандес шогирдларига ғалаба келтирганди. Қизиғи, бундай голдан айнан Қосимов жамоаси азият чекди. Бутун бекободлик мухлислар қаҳрамонига айланган футболчи ўша учрашув ва бош-қа бир қатор қизиқарли мавзуларда гапириб берди.
- Келинг, суҳбатимизни шиддатли дерби ҳақида бошласак.
- Томошабоп ва курашларга бой кескин ўйин бўлди. Чинакам Тошкент вилояти дербиси бўлди. Иккинчи даврани муносиб бошлай олдик. Мухлислар ва жамоадошларимга раҳмат айтаман.
- «Металлург» бу йил иккита ўйинда ҳам АГМКни мағлуб этишга эришди...
- Ҳа тўғри, биз ҳар бир ўйинга рақибдан келиб чиқиб тайёргарлик кўрамиз. Уларни ўрганамиз. Мураббийлар бу борада тегишли кўрсатмаларни беришади. Насиб қилса яна мухлисларимизни мана шундай ғалабалар билан хушнуд этамиз.
- Бурчакдан тўғри рақиб дарвозасини ишғол қилдингиз. Бу қандай амалга ошди? Мақсад тўпни дарвозага йўлашмиди ёки...?
- Биласизми, машғулотларда стандартлар устида кўп ишлаймиз. Голга келсак, бу мана шу машғулотлар самараси, деб ўйлайман. Ҳа, омадим келди. Умид қиламанки, бу охиргиси бўлиб қолмайди. Мазкур голим туфайли жамоа-га ёрдамим текканидан хур-сандман.
- Жорий йилги Суперлига баҳслари барча жамоалар сингари «Металлург» учун ҳам осон кечмаяпти. Хўш, қайд этилаётган натижаларга раҳбарият қандай муносабатда?
- Бугунги натижадан ҳаммамиз хурсандмиз, лекин турнир жадвалидаги ҳолатимиздан қониқиш ҳосил қилмаяпмиз. Олдинга ўсишда давом этишимиз керак.
- Она шаҳрингиз бош жамоаси «Динамо» иккинчи давра арафасида сизни орт-га қайтармоқчи бўлгани қанчалик ҳақиқатга яқин?
- Ҳа тўғри, шундай таклиф бўлди. Лекин бу ҳақда гапиришни хоҳламайман.
- Испаниялик мураббийнинг футболчиларга қўяётган асосий талаби нималардан иборат?
- Умуман олганда биздан профессионал бўлишни талаб қилади. Футболчи сифатида ўсишимиз ва жамоа ўйинини кучайтириш мумкин бўлган ҳар қандай вазиятда кўрсатмаларни атрофлича тушунтиради.
- Луисма Эрнандес ўзаро суҳбатларда ўзбек футболчилари ва Суперлигамиз савияси ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашадими?
- Бизнинг бор эьтиборимиз ўйинимизни кучайтириш ва бўлажак учрашувларга қаратилган. Бош мураббийимиз ҳамиша бизга ҳеч бир жамоадан кучсиз эмаслигимизни таъкидлайди.
ХУРШИД суҳбатлашди.