АНА, ХОЛОС! Тен Хагнинг сабри тугаяптими?
«МЮ» бош мураббийи Эрик тен Хаг «Бернли»га қарши ўйин олдидан ўтказилган матбуот анжуманида 3та нашр журналистлари берган саволларга қулоқ тутишни ҳам хоҳламади
30 ёшли ҳужумчи Дэнни Ингзнинг қатъий хулосасига кўра, унинг тажрибаси айнан «Вест Хэм»га керак.
Футболчи шунинг баробарида бугунги амбициялари билан ҳам «болғачилар»га мос келишини таъкидламоқда. Хуллас, англиялик ҳужумчи Бирмингем «Астон Вилла»сидан Шарқий Лондонга бежиз кўчиб ўтмаганини баралла айтмоқда. Ингз АПЛ 21-туридан ўрин олган «Эвертон»га қарши ўйин (2:0)да «болғачилар» либосида дебют қилишга ҳам улгурди. Унгача эса клуб расмий сайтига интервью бериб, ҳамиша гавжум «Лондон» стадиони меҳрини қозониш истиқболи ҳақида гапирди, бунинг учун имкони борича кўпроқ гол уриши зарурлигига алоҳида тўхталди.
- Дэнни, «Вест Хэм Юнайтед» оиласига хуш келибсиз! Келинг, суҳбатимизни трансферингиз қандай амалга ошгани ҳақида бошласак.
- Тўғриси, бу мен иштирок этган трансферлар орасида энг тез ҳал қилингани бўлса керак. Ҳаммаси жуда тез ривожланди. Уйда чақалоғимизни ўйнатиб ўтиргандим, шу пайт шахсий агентим қўнғироқ қилиб, шошилтирди: «Дарҳол тайёрлан, Лондонга борамиз». Қисқаси, «Вест Хэм»га ўтишим тарихи чиндан ҳам, жуда қисқа... Иккинчи томондан, узоқ вақтдан буён футбол ичидаман ва бу каби ҳолатларда қандай йўл тутишни аниқ биламан.
- Шарқин Лондон клубида ажойиб инсонлар ишлашади, дейлик, улар сизни ҳам 1000 йиллик қадрдон дўстдек илиқ кутиб олишди...
- О-о, гап йўқ! Такрорлайман, ҳаммаси жуда тез содир бўлди. Умуман, ҳозиргача футболда кўрганларимнинг ҳаммасида ўзига яраша ажойиб томонлари бор. Қолаверса, ҳар бир футболчи ўзига қулай жойда бўлишга интилиши табиий ҳол. Мана, жамоага келишим билан ҳамма билан учрашдим, имкон қадар чеҳраларни эслаб қолдим. Энди майдонда ўз миссиямни талаб даражасида бажариш маромига тушиб олсам, бас. Хуллас, четда қандайдир муаммо йўқ - ҳаммаси жойида.
- Жамоада Боуэн, Бенрахма, Пакета ва Форнальс каби сифатли ассистентлар бор. Бундай гуруҳ даврасига тушиш ҳар қандай ҳужумчини тўлқинлантириб юборса керак. Сизда ҳаяжон ҳам сезиляптими?
- Тўхтанг, 18-20 эмас, 30 ёшли футболчиман ахир. Бундай ижрочилар билан ўйнаш эса, дарҳақиқат, ажойиб! Фақат ҳозир мен учун йигитлар билан иложи борича кўпроқ бирга вақт ўтказиш, яхши танишиш муҳим. Шунда майдонда бир-биримизни тушуниб тўп сурамиз. Бошқача айтганда, аввало, клубдошларим майдонда қандай ҳаракатланишимни хоҳлашларию, муайян вазиятларда нима қилишим зарурлигини тушуниб олишим зарур. Албатта, «Вест Хэм»га кўпроқ гол уриш ва максимал даражада ёрдам бериш учун келдим. Умид қиламанки, жамоага керакман ва ўйинга ўзгача жило бағишлаш қўлимдан келади.
- Жамоа сардори Деклан Райс билан Англия терма жамоасида бирга ўйнагансиз. У «Вест Хэм» ўйинида муҳим ролга эга. Деклан билан майдонда яна учрашишга илҳақлигингиз тайин...
- Албатта, шундай. Райс - топ-даражадаги футболчи. Жуда истеъдодли, истиқболи баланд. Шу ёшидаёқ етук ижрочига айланганига бирдан ишониш қийин. Шунинг баробарида Декланни ажойиб йигит сифатида ҳурмат қиламан. Тўғри, ўйинчилик қобилиятини кўпроқ қадрлайман, барибир. Умидворманки, майдонда яна бирга ўйнаш асносида мухлисларга кўп қувонч улашамиз ҳали.
- Ўз ўйинингизни қандай тавсифлайсиз, асосий кучли томонингиз нима?
- Ўйлайманки, АПЛда орттирган тажрибам эвазига нафақат майдон, балки унинг ташқарисида ҳам жамоага сифатли ёрдам бера оламан. Биламан, «Вест Хэм» таркибида бутун дунёдан келган ажойиб йигитлар жамланишган. Демак, нафақат ўз тажрибам билан ўртоқлашаман, балки яна янги қирраларни кашф этишдан умидворман. Футболда ҳар бир янги жамоа - бу янги дунё, янги дунёқараш. Майдондаги ҳаракатим асосига келсак, биринчиси - гол уриш. Шунингдек, ўйин боришига қараб, рақибга қўшимча босим юклашни ҳам яхши биламан. Лекин асосий вазифам ўзгармайди - тўхтамай гол уришим керак. Ҳужумчида бунданда яхшироқ яна қандай сифат бўлиши керак...?
М.ПЎЛАТОВ тайёрлади
«МЮ» бош мураббийи Эрик тен Хаг «Бернли»га қарши ўйин олдидан ўтказилган матбуот анжуманида 3та нашр журналистлари берган саволларга қулоқ тутишни ҳам хоҳламади
Яқиндагина «Бавария»ни Бундеслига тахтидан ағдарган ҳолда, тарихда илк марта Германия чемпионига айланган «Байер» шу билан тўхтаб қолмоқчи эмас.
Ўзбекистон миллий жамоаси ва «Пахтакор» клуби собиқ бош мураббийи, россиялик таниқли мутахассис Валерий Непомняший ҳамюртимиз Аббос Файзуллаевни ЦСКА - «Ахмат» ўйини (1:2)даги сариқ карточка учун айблашга асос йўқлигини таъкидламоқда.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789