Ихеначо араблар нишонида

Ихеначо араблар нишонида

«Лестер» ҳужумчиси Келечи Ихеначо Саудия Арабистони клубларининг қизиқишлари доирасига тушиб қолди.

Журналист Флориан Плеттенбергнинг ёзишича, нигериялик футболчининг трансферига бир қанча маҳаллий жамоалар қизиқиш билдирмоқда. Шу билан бирга, форвард хизматларига АПЛнинг номи ошкор этилмаган 5та клуби ҳам қизиқиш билдирмоқда. Келечи Ихеначо ҳали келажаги борасида якуний қарорга келгани йўқ. Эслатиб ўтамиз, Келечи аввалроқ «Манчестер Сити»ни шарафини ҳимоя қилганди. «Лестер» ўтган мавсумда Чемпионшипга тушиб кетди. Ихеначо ўтган мавсумда Премьер-лигада 5та гол урди ва 5та голли узатмани амалга оширди.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.