Лекин аниқ ҳисоб-китобларга катта эътибор қаратиладиган немислар юрти миллий лигасида аниқлик борасидаги статистика бўйича Мюнхен клуби вакили эмас, бошқа иштирокчиники яққол устунлик қилди.
Гап «Байер»нинг 19 ёшли вундеркинди Флориан Вирц ҳақида кетмоқда. Асосий факт шуки, кўплаб грандлар назарида турган йигитча Германия чемпионатининг якунланган мавсумида 90 дақиқалик ўйин вақтига 1тадан кўпроқ голга олиб келган эффектли ҳаракат (гол, унга ассистентлик, дриблинг ва жарима зарбаси ишлаш) тўғрилаган ягона футболчи бўлди. Вирц бу борада Томас Мюллер («Бавария»), Кристофер Н~Кунку («РБ Лейпциг»), Марко Ройс («Боруссия»Д.) каби Бундеслиганинг чин қаҳрамонларини ортда қолдирди.
Энг қизиқ ҳолат шуки, Бундеслиганинг энг эффектли 10 нафар футболчиси қаторида турнирнинг энг яхши икки тўпурари йўқ. Яъни бу рўйхатда на Роберт Левандовски ва на Эрлинг Холандга жой топилди.