Эътироф: Мағрур ва олийжаноб Кавани

Эътироф: Мағрур ва олийжаноб Кавани

Эдинсон Кавани - Уругвай футболини беҳисоб голлар ва рекордлар билан безаган топ-ҳужумчи.

У шунинг баробарида мағрур, олижаноб ва камтар йигит. Буларни тасдиқловчи фактлар етарли, албатта. 

Эдинсон Кавани:

***2018 йили Gucci дўконига кирганида, муассаса менежери уни таниб қолиб, харидларига пул олмаслигини айтади. Бироқ Кавани текинга нарса олишга эҳтиёжи йўқлигини билдириб, тўловни тўлиқ амалга оширади.

***Кавани «Наполи»да ўйнаган давр кўпинча супермаркет олдида турадиган уйсиз бир кишига эътибор қаратарди. Кейинчалик у билан танишиб, дўстлашади ва Италиядан кетишига қадар ўз уйига хизматчи сифатида ишга олади.

***«ПСЖ» ходимларининг айтишларича, Кавани Парижда ўйнаганида, фақат юлдуз ҳамкасблари эмас, оддий ишчилар билан ҳам тез-тез тушликка боришни одатга айлантирганди.
***Каванининг йиллик даромади 1 миллион евродан кам эмас, шундай бўлсада, ҳалигача Уругвайга борганида, қадрдон шаҳрига етиб олишда жамоат автобусидан фойдаланади. Шу тариқа 6 соатни йўлда ўтказади.

**Кавани вақтида «Ювентус»нинг манфаатли таклифини қабул қилмаган. Албатта, «Наполи» мухлисларига ҳурмат тариқасида. Эдинсон шу аснода қадриятларни пулдан устун кўрувчи футболчилар ҳам борлигини исботлаган .