Салим Мустафоев: "Бизга етишмаган ягона жиҳат - барқарорлик"
Вадим Абрамов бошқарувида Суперлигага қайтган Самарқанд «Динамо»си жорий мавсум ўз олдига катта мақсадлар қўймаган бўлсада, мазмунли ўйинлари билан ижобий таассурот уйғотди кўпчиликда
«Фиорентина» терма жамоалар ўйинлари учун ажратилган октябрдаги қисқа танаффусга амалдаги чемпион устидан ишончли ғалабага (3:1) эришган ҳолда йўл олганди
«Бинафшаранглилар» мавсумни муваффақиятли бошладилар, ЕЧЛ ҳудудидан жой олган ҳолда бир неча йил аввал бошланган ўзгаришлар самарасини намойиш этмоқдалар.
Еврокубоклар ҳудудига Винченцо Итальяно олиб чиҚди
2021|22 йиллар мавсумига қадар жамоа «А» серияси ўртамиёналари сафида бўлиб, кўпинча элитада қолиш учун курашарди. 2021 йил ёзида аввалроқ «Специя»ни элитага қайтарган Винченцо Итальяно бош мураббий лавозимига тайинлангач, вазият ўзгара бошлади. Ваҳоланки, дастлабки трансфер дарчасида клуб раҳбарияти бир нечта ўйинчиларни сотиб юборишган, асосий таркибга атиги 2 нафар футболчини харид қилишганди. Шунга қарамасдан, «бинафшаранглилар» мавсумни муваффақиятли бошлаб, 7-ўринда якунладилар ва КЛ йўлланмасига эга бўлдилар. Айнан шу босқичда Итальяно шогирдларидаги қудрат ва қатъият бўй кўрсата бошлади. Жамоа ўшанда ҳам жорий мавсумдагидек Неаполдан ғалаба қилан қайтган, «Интер»дан очко тортиб олган, «Милан»га муносиб қаршилик кўрсатган, уйда эса «Ювентус», «Рома» ва «Аталанта»ни маҳв этганди.
Ўтган мавсумда Қатъият билан мўъжиза кўрсатди
Навбатдаги мавсумда «Фиорентина» олдида ўта жиддий вазифа турарди - забт этилган чўққини бой бермаган ҳолда иккита фронтда кураш олиб бориш. Қўшимчасига, таркиб қиймати жиҳатидан «А» сериясида 8-кўрсаткичга эга бўлган Флоренция клуби янги кучларга муҳтож эди. Амалда эса ёзда Федерико Кьезани «Ювентус»га сотиб юбориб, харид учун 23 миллион сарфлади, холос. Ўтган мавсумнинг илк босқичида «бинафшаранглилар» омадсизликка юз тутиб, турнир жадвалининг иккинчи ярмига тушиб кетишди. Лекин унинг ўрнини еврокубок мусобақасидаги зафар билан тўлдиришди. Итальяно шогирдлари гуруҳдан чиқишди, плей-офф босқичининг дастлабки беллашувларида «Брага» ва «Сивасспор»ни тор-мор этишди. Шу билан биргаликда ички чемпионатда яна еврокубоклар ҳудудига интилиб, 23-турдан бошлаб 8та учрашувни мағлубиятсиз ўтказишди.
Шу тариқа жамоа муросасиз баҳсларда тобланиб борди ва 2 фронт 3тага айланди. Яъни, жамоа Италия Кубоги турнирида ҳам финалга яқинлашиб қолганди. Энди захира ўриндиғи қисқа бўлган «Фиорентина» еврокубок турниридаги иштирокини давом эттириши учун улардан бирини танлаши керак эди. Лекин муваффақиятга ҳеч қандай кафолат йўқ эди. Жамоани КЛда АПЛ вакили «Вест Хэм», Италия Кубоги финалида ЕЧЛ финалчиси «Интер» кутаётганди. Ички чемпионатда эса «Ювентус», «Рома» ва «Аталанта» анча илгарилаб кетишганди. Якунда «бинафшаранглилар» 2та фронт беллашиш оқибатида навбатдаги КЛ турнири йўлланмасини қўлга кирита олмадилар. Уларнинг бахтига, санкциялар туфайли «Ювентус»га берилмаган йўлланма ундан кейинги ўриндаги «бинафшаранглилар»га насиб этди.
Ёзги йўҚотишларга писанд Қилмасдан
Ўша паллада «Фиорентина» ёзги трансфер дарчасини йўқотишларсиз ўтказа олмайдиган вазиятга тушиб қолганди. Чунки номдор рақибларга муносиб қаршилик кўрсатиш учун етарли воситаларга эга эмасди. Шу сабабли жамоанинг энг яхши тўпурари Артур Кабрални 20 млн. евро эвазига «Бенфика»га сотиб юборди. Асосий марказий ҳимоячи «Брайтон»га, тажрибали таянч ярим ҳимоячиси Софьян Амрабат эса «МЮ»га йўл олдилар. Алекс Терзичнинг кетиши вазиятни янада кескинлаштирди.
Майдон марказидаги ижрочилар танқислигини жамоа ижара эвазига тўлдиришни лозим топди. Шу мақсадда «Сассуоло»дан таянч ярим ҳимоячиси Максим Лопес олиб келинди, «Ювентус»дан бразилиялик Артур ижарага олинди, «Росарио»дан эса 20 ёшли хавбек Жино Инфантино харид қилинди.
Олдинги чизиқда рақобатни кучайтириш мақсадида жамоа Мбала Н~Зола ва Лукас Бельтранни таклиф этди, чап қанотни эса 22 ёшли Фабиано Париси билан тўлдирди.
Янги парвоз пойдевори тикланмоҚда
Гарчи амалдаги кадрлар сиёсати билан бунга эришиш осон бўлмасада, афтидан, «бинафшаранглилар» яқин келажакда янада самарали ўйин намойиш этадиган навқирон жамоани шакллантираётгандек. Бу эса ички чемпионатда янада юқори ўринларга кўтарилиш имкониятини беради. 22 ёшли Бельтран ва Парисилар, 20 ёшли Инфантино ана шу порлоқ келажак ворислари бўлсалар, ажабмас. Шу тариқа жамоа топлар сафига кўтарилиш билан биргаликда ёш иқтидорларни овоза қилишни ҳам бажаради.
Ҳозир жамоани тарк этган Артур ўрнида 25 ёшли аргентиналик Николас Гонсалес майдонга тушмоқда, фахрий Бонавентура эса ундан ортда қолмасликка интилмоқда. Ҳозир Николас ҳисобида 5та гол бор, «қария» ҳисобида эса битта камроқ.
Олис мавсум давомида ҳар қандай жамоа ўйинида пасайишлар юз бериши мумкин. Бироқ «бинафшаранглилар»нинг ҳозирги ҳолати ва руҳияти ёмон эмас. Жумладан, жамоа КЛ гуруҳ босқичининг дастлабки 3-туридан кейин «Ференцварош» ва «Генк» билан бир хил - 5тадан очкога эга.
А.АҲМЕДОВ тайёрлади
Вадим Абрамов бошқарувида Суперлигага қайтган Самарқанд «Динамо»си жорий мавсум ўз олдига катта мақсадлар қўймаган бўлсада, мазмунли ўйинлари билан ижобий таассурот уйғотди кўпчиликда
Агар АПЛнинг 11-турдан кейинги турнир жадвалига разм солсангиз, нигоҳингиз 3-поғонада тўхташи аниқ.
Рафинья - «Барселона» қаҳрамони. У ўзининг хет-трики билан «Бавария»ни пачоқлаб ташлади.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789