Форлан теннисда ҳам чакки ўйнамаяпти

Форлан теннисда ҳам чакки ўйнамаяпти

Уругвай терма жамоаси сафида ЖЧ-2010да ўйнаган ва мусобақанинг энг яхши футболчиси сифатида эътироф этилган Диего Форлан профессионал даражада теннис ўйнаяпти.

45 ёшли собиқ футболчи Перуда Халқаро теннис федерацияси таснифидаги турнирда қатнашиб, чорак финалгача етиб борди. Ярим финал йўлланмаси учун курашда Форлан бразилиялик Антонио Амаро да Сильвага 3:6, 2:6 ҳисобида ютқазиб қўйди. Бироқ унгача Диего учта рақибини енгиб, уларни мусобақадан чиқариб юборганди. Маълумот ўрнида, Форлан Европадаги фаолияти давомида «Атлетико», «Вильярреал», «Манчестер Юнайтед» ва «Интер» каби гранд клублар шарафини ҳимоя қилган.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.