Салим Мустафоев: "Бизга етишмаган ягона жиҳат - барқарорлик"
Вадим Абрамов бошқарувида Суперлигага қайтган Самарқанд «Динамо»си жорий мавсум ўз олдига катта мақсадлар қўймаган бўлсада, мазмунли ўйинлари билан ижобий таассурот уйғотди кўпчиликда
«Тулуза» футболчиси одамларни алдаш хусусиятига эга. Фақат шуниси борки, у бу сифатини кўпинча майдон ташқарисида ишга солади.
Клуб раҳбарияти уни қарзи кўплигидан ҳаттоки, таркибдан четлаштиришгача борган. Чунончи, «Тулуза» вакилларининг эътирозлари кўпайиб кетгач, фирибгар футболчининг маошини олдиндан тўлашга тўғри келганди... Гап ҳимоячи Расмус Николайсен ҳақида кетмоқда.
«Тулуза» диққат марказида. Ҳа, бу клуб Франция футболига боғлиқ охирги янгиликларнинг асосий манбаи бўлиб қолди. Бинобарин, камтарин жамоа аввалига Франция кубогини қўлга киритди, кейин унинг бир қатор аъзолари ЛГБТ футболкасини кийишдан ошкора бош тортишди. Жумладан, марокашлик Закария Абухлал бу борада кескин ва дангал гапирди. У ҳаттоки, эркаклар ва аёллар ҳуқуқи тенг бўлиши мумкин эмаслигини таъкидлади. Энди эса «Тулуза»нинг марказий ҳимоячиси Расмус Николайсен можаро марказига тушди. У қимор ўйинларига «қарамлик» оқибатида клубдошларидан қарздор...
100 минг евро миқдорида қарз. Ҳимоячининг шунча қарзини ёпиш учун «Тулуза» унинг маошини муддатидан олдин тўлашга ҳам мажбур бўлди. Les Violets нашрида ёзилишича, Николайсен нафақат 6 нафар жамоадоши (камида), балки клуб ходимларидан ҳам қарз кўтарган. 100 минг еврога тенг қарз эса, қимор ўйинларига муккасидан кетиш оқибатидир. Футболчилар маошини ҳисоблаб борувчи нуфузли ва ишончли манба - Capology маълумотларига қарасак, Николайсеннинг ҳафталик иш ҳақи 10 минг еврони ташкил этади. Демакки, унда чамаси 2,5 ойлик маоши миқдорида қарз йиғилиб қолган. L~Equipe хабарида айтилишича, жамоа сафига қишда қўшилган ҳимоячи Габриэль Суасо қиморбоз футболчига қарз беришдан бош тортгач, унинг ички муҳитга таъсири кучайган. Натижада сардор Брехт Деягере ва ярим ҳимоячи Бранко ван ден Бомен клуб президенти Дамьен Комолли билан Николайсен қимор ўйинларига қарам бўлиб қолгани ва бу ҳолат кийиниш хонаси «об-ҳавоси»ни бузаётгани хусусида гаплашишган. Иш шу даражада чигаллашганки, баъзи футболчилар Николайсеннинг қарздорлиги ҳал қилинмагунича ўйинларда қатнашишдан бош тортишгача боришган.
Расмус 14 апрель куни «Лион»га қарши ўйинда майдонга тушмади ва «Тулуза» 1:2 ҳисобида енгилди. Жамоа бош мураббийи Филипп Монтанье эса буни ҳимоячининг сон пайида муаммо борлиги билан изоҳлади. Лекин Расмус ҳайратланарли тарзда тез тикланди. Комолли бу орада вазиятни юмшатиш мақсадида Николайсенга олдиндан маош тўлаб, клубдошлари олдидаги қарзни тўлашни буюрди. Маълум бўлишича, Расмус япониялик ҳужумчи Адо Онаиванинг ўзидан 50 минг евро миқдорида қарз кўтарган. У шунингдек, Велько Бирманчевич ва Рафаэль Ратаони ҳам қаттиқ чув туширган. Дарвоқе, даниялик ҳимоячи бир неча мавсум олдин ҳам шунга ўхшаш ҳолатга тушган экан. Аниқроғи, «Портсмут» клубидаги ижара муддати пайти ноқонуний пул тикишда айбланган ва 2500 фунт миқдорида жаримага тортилган. Терговда Николайсен «Портсмут» иштирокидаги ўйинларга пул тикмагани аниқланган. Шунингдек, у Дания ва Англия футболидаги букмекерлик қоидалари ўртасида катта фарқ борлигини билмагани учунгина жиддий жазодан қутулиб қолган. Умуман, ҳимоячи Англия клубидаги ижара муддати давомида нақ 53 марта пул тиккан.
Қимор ўйинларига тобелик. Николайсен қиморга қарамлик хасталигига чалингандек. Stop Betting Sports компанияси асосчиси, терапевт Дэн Фильд 10 йилдан буён айнан қимор ўйинларига мойил спортчиларни даволаш билан шуғулланмоқда. У бу масалада муаммога йўлиққан мижозлари олдига бир неча оддий шартларни қўяди:
1. Қимор ўйинларига тобеликни тан олиш ва буни яширмаслик керак. Акс ҳолда, мутахассис маслаҳати наф бермайди, мустақил равишда қиморни ташлашга уриниш ҳам бефойда.
2. Спорт билан боғлиқ барча қимор сайтлари, тадбирлар ва кўнгилочар шоулар, шунингдек, покер турнирлари, криптовалюта, биржа савдосидан бутунлай воз кечиш керак. Бунинг учун камида 1 ой кетади.
3. Уйқу ва овқатланиш тартибига қатъий амал қилиш керак. Шунингдек, жисмоний ҳолатга эътибор қаратиб, организмда дофамин (завқ гормони) миқдорини қимор ўйинларисиз оширишнинг амалий усулларини ўйлаб топиш шарт. Бунинг энг яхши йўли - клубдошлар билан спорт натижалари бўйича баҳслашиш, фақат ўртага пул тикмасдан, албатта.
4. «Телефонсиз зона» босқичи. Бунда спортчи қўл телефонини маълум вақт четга олиб қўяди (кечаси - 6 соатгача, кундуз - камида 60 дақиқа). Қолаверса, ҳар икки ҳафтада телефонсиз ҳаёт дақиқалари миқдорини ошириб бориш тавсия этилади.
5. Сабр туйғусини ошириш керак. Фильднинг айтишича, мижозларидан муайян кунда пул тикмаслик борасида SMS-хабар шаклида ваъда олади. Орадан маълум вақт ўтганидан кейин эса, улардан эски хабарларини ўқиб чиқишни сўрайди. Бу спортчида ишонч ва сабр туйғуларини оширишга қаратилган усул ҳисобланади.
Вадим Абрамов бошқарувида Суперлигага қайтган Самарқанд «Динамо»си жорий мавсум ўз олдига катта мақсадлар қўймаган бўлсада, мазмунли ўйинлари билан ижобий таассурот уйғотди кўпчиликда
Агар АПЛнинг 11-турдан кейинги турнир жадвалига разм солсангиз, нигоҳингиз 3-поғонада тўхташи аниқ.
Рафинья - «Барселона» қаҳрамони. У ўзининг хет-трики билан «Бавария»ни пачоқлаб ташлади.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789