футбол атрофида: Жон Терри ҳам Саудияда

футбол атрофида: Жон Терри ҳам Саудияда

Футбол оламининг таниқли афсоналаридан бири бўлган «Челси»нинг собиқ сардори энди Саудия Арабистони клубларидан бирида фаолият олиб боради.

Фақат ғайриоддий лавозимда ишлайди.

Футболчимас, мураббиймас, спорт директори

Хорижий манбалар маълумотига кўра, Жон «Ал-Шабаб» клубида спорт директори вазифасини бажаради. Саудия спорт вазирлиги раҳбари Муҳаммад ал Мунжам у билан мулоқотда бўлган. Терри клуб учун Британияда фаолият юритади, мураббий бўлишни истамади, энди раҳбарлик лавозимларидан бирини эгаллайди ва жамоага мураббий топиш ҳаракатида бўлади. Сентябрь ойида ОАВ Террининг «Ал-Шабаб» мутасаддилари билан мулоқотда бўлгани ҳақида хабар беришганди. Ўшанда саудияликлар уни мураббий ёки спорт директори сифатида кўриш ниятида эдилар.

«Ал-Шабаб» - таркибига Карраско ва Банегани жалб этди, лекин мавсумни омадсиз бошлаган жамоа

«Ал-Шабаб» ёзги трансфер мавсумида фаоллик кўрсатмаган бўлсада, Янник Карраско ва Лига 1нинг 5-тўпурари Ҳабиб Диаллодек таниқли ўйинчиларни харид қилди. Шунингдек, ЖЧ-2022 турнирининг қаҳрамонларидан бири бўлган марокашлик Ромен Сайссни ижарага олди. Улар жамоада 3 йилдан бери тўп сураётган Эвер Банега ёнидан жой олишди. Ёзда жамоа бош мураббийлигига аввал «Аякс» ва «Спортинг» жамоаларини бошқарган Марсел Кейзер таклиф этилди. Унинг раҳбарлигида «Ал-Шабаб» араб чемпионлари Кубоги турнирида ярим финалга қадар етиб борди, лекин Саудия чемпионатини ўта омадсиз бошлади: 5та ўйинда 12та гол ўтказиб юборган ҳолда 2 очкога эга бўлди.

Кейзер истеъфога чиқарилгач, вақтинча унинг ўрнини эгаллаган Хуан Браун билан жамоа 2та беллашувни ўз фойдасига ҳал қилди. Бироқ мутасаддилар барибир, янги мураббийни қидириш билан бандлар. Бу Терри учун даст­лабки топшириқ бўлади.

«Спартак»ни рад этганидан кейин Терри қаерда ишлади?

Бу воқеани биз ҳеч қачон унутмаймиз: «Астон Вилла» билан чемпионшипда ўтказилган мавсумдан кейин, Терри ўз фаолиятини Россияда ўтказиши мумкин эди. Бироқ у россияликлар таклифини рад этиб, 3 йил «Астон Вилла»да бош мураббий ассистенти вазифасини бажарди. Шу давр ичида «Вилла» АПЛга кўтарилиб, аввал 17-ўринда, кейинги мавсумни 11-ўринда якунлади. 2021 йилда Терри жамоани тарк этди. Бирмингемда Дин Смит раҳбарлигида ишлаган ассистент шу йилнинг апрелида чўкиб бораётган «Лестер»га йўл олди. Лекин «тулкилар»ни элитада олиб қолиш иложини топа олмади. Балки Дин Смит «Ал-Шабаб» мураббийлигига дастлабки номзоддир?

«Челси» академияси нима бўлади?

Академия Террининг нав­батдаги иш жойига айланди. Шу йилнинг июлида Жон ўз хурсандчилигини ижтимоий тармоқлар орқали баён этди: «Ўз уйимга қайтганимдан жуда мамнунман. Энди академияда ишлайман».

Инглиз матбуотининг хабарларига кўра, «Челси» собиқ сардорининг ишончли ўйинлари ва садоқатига ҳурмат белгиси сифатида Террига ёшлар жамоасини тарк этишида монелик қилмайди. «Ал-Шабаб»га оид ҳозирча расмий маълумотлар йўқ, аммо кўпчилик Террининг Саудияга йўл олишига шубҳа қилмаяпти.

А.АБДУВАЛИХЎЖАЕВ тайёрлади