АНА, ХОЛОС! Тайрон, бу қандай аҳмоқлик?
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Мишель Лакруа - Кевин де Брюйненинг турмуш ўртоғи. У футболчи билан ижтимоий тармоқлар орқали танишган. Энг қизиғи, Кевин бунда бельгиялик дўсти ёрдамига таянган.
Чунки Мишелга тўғридан-тўғри ўзи хабар жўнатишдан уялган. Тақдир экан, иккиси кейинчалик яқиндан танишиб, турмуш қурди. Энди Мишель хоним бахтли оила бекаси, Кевин бахтиёр ота... «Олтин тўп»-2022 тақдимот маросимида Кевин де Брюйнега айнан мафтункор рафиқаси ва икки ёқимтой фарзанди ҳамроҳлик қилишди. Sports.ru сайти шу баҳона бельгиялик ярим ҳимоячи ҳамхонаси билан яқинроқ таништиришни лозим топди.
1993 йилнинг 8 декабрь куни Генк шаҳрида туғилган Мишель хоним болалигида енгил атлетика билан шуғулланган, 19 ёшида эса «Нуби» фильмида роль ўйнаган, кейинчалик реклама агентлигида фаолият юритган. Кевин билан эса 2013 йили танишган. Ўша вақт бельгиялик ярим ҳимоячининг Каролина Лийнендан шов-шувли тарзда воз кечганига энди бир неча ой бўлганди. Маълумот учун, де Брюйненинг қаллиғи Бельгия миллий жамоаси дарвозабони Тибо Куртуа олдига кетиб қолганди.
«Манчестер Сити» етакчисининг ўзи Мишель билан танишувини жуда чиройли тарзда баён этган: «Ҳаммаси оддий «твит»дан бошланди. Эндигина Бременнинг «Вердер» клубида ўйнай бошлагандим, лекин «Твиттер»да бир неча минг обуначим бор эди. Хуллас, кунлардан бирида саҳифага нимадир ёздим, адашмасам, ўйинга боғлиқ қандайдир изоҳ эди. Қарасам, гўзал қиз «твит»га лайк босибди. Буни пайқаган дўстим кулиб қўйди: «О, нақадар чиройли. Унга албатта, жавоб ёзишинг керак!» Бироқ иймандим, ёзишни хоҳламадим: «Йўқ, йўқ, қизлар мени ёқтирмайдилар, улар табиатимни тушунмайдилар. Аниқ, буниси ҳам жавоб бермайди». Шунда дўстим қўлимдан телефонимни шартта тортиб олди ва хабар ёза бошлади. Кейин нима ёзганини кўрсатди: «Қара, буни юборсам бўладими?» Адашмасам, ўша вақт полда ўтиргандим ва қарамай туриб, жавоб бердим: «Майли». Кейин маълум бўлдики, бўлажак турмуш ўртоғимга хат жўнатишга ботинолмаган эканман. Хуллас, дўстимнинг Мишелга менинг номимдан ёзган хабари туфайли кейинчалик аста-секин яқинроқ танишдик ва турмуш ҳам қурдик. Тўғриси, ҳозир усиз нима қилардим, буни тасаввуримга ҳам сиғдиролмайман».
2016 йили эр-хотиннинг тўнғич фарзанди - Мэйсон туғилди. 2018 йилга келиб, де Брюйнелар оиласи яна бир ўғил ҳисобига бойиди - Роум. 2020 йилнинг сентябрида эса Кевин ва Мишель қизчали бўлишди - Сури. Айтганча, юлдуз жуфтликнинг тўй маросими 2017 йилнинг июнь ойида бўлди. Суратларга қарасангиз, айниқса, Мэйсон ва Роумнинг Кевин «нусха»си эканликларини дарҳол пайқайсиз.
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Яқинда «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд жамоаси учун 100-голини ҳадя этиб, жаҳон миқесидаги тенгсиз натижани қайд этди - бунинг учун тўпурарга 105та ўйин етарли бўлди.
Англия ёшлар терма жамоасининг собиқ мураббийи бу футболчининг салоҳияти Фил Фоден ва Коул Палмерникидан кам эмаслигини таъкидлади.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789