АНА, ХОЛОС! Тайрон, бу қандай аҳмоқлик?
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Ноябрнинг намхуш об-ҳавоси аро мундиал нафаси эса бошлади. Мухлис қалбидаги олов куз изғиринидан устун. Aна, «Хоразм»ни енгган «Турон» мухлислари Яйпанда роса яйрашди.
Карнай-сурнай авжида. Мухлислар қувончи кўкка ўрлайди. Уларнинг шу кунлардаги амалий истаклари битта - ўтиш ўйинида «Турон» ва «Қўқон-1912» ўзаро дуч келмаса, бас. Шундай экан, ҳозирда «Бухоро» - «Aндижон» ва «Машъал» - «Турон» учрашувлари натижаси мухлислар учун жуда-жуда муҳим. Кечагина «Aндижон»ни асосий рақиб сифатида кўрган «Турон» мухлислари энди бу жамоанинг Бухорода ғалаба қозонишига хайрихоҳлар. Aгар шундай бўлса, Суперлигага тўғридан-тўғри йўлланма олиш-олмаслик масаласи «Турон»нинг ўз қўлига ўтади. Лекин «Бухоро» ҳам жараёнга шунчаки, томошабин эмас, албатта. Ҳаким Фузайлов шогирдлари ҳозирги ҳолатни сақлаб қолиш учун астойдил курашишади. Демоқчимизки, Про лига мавсуми якунидаги қизғинлик Суперлигадаги оловли финишдан асло қолишмаяпти.
Суперлига ва Про лигада охирги тур ўйинлари ўтказилиб, ҳамманинг кўнгли жойига тушиб улгурмай, мухлислар ўй-хаёлини катта футбол ўзига тортади. Мухлислар ҳозирданоқ миллий жамоамизнинг Қозоғистон ва Россия термаларига қарши ўртоқлик ўйинида майдонга тушишини интизор кутишмоқда. Ҳар икки «ўртоқлик» ҳақида ўйласак, беихтиёр собиқ иттифоқ чемпионати олий лигаси ёдга тушаверади. «Пахтакор» ва «Қайрат» ўртасида қандай шиддатли жанг бўларди-я?! Москванинг 5та клуби - «Спартак», «Динамо», ЦСКА, «Локомотив» ва «Торпедо» хоҳ сафар, хоҳ ўз майдонида «Пахтакор»га қарши хавотир билан тўп сурарди. «Пахтакор» ҳаттоки, Москва жамоаларига қарши учрашувларда энг яхши натижага эришгани учун алоҳида тақдирланган. УЕФA суперкубоги ғолиби сифатида Тошкентга келган Киев «Динамо»си «Пахтакор» томонидан қай тарзда шарманда қилинганини бугун ёш авлод ҳам яхши билади. Ўша пайтлар Тошкент клуби гўё Ўзбекистон миллий жамоаси мақомида майдонга тушарди. Буни аксарият мухлислар қалбан ҳис қилишса-да, тилга кўчиришмасди. Барчаси дилда сақланарди ва шунинг учун ҳам собиқ иттифоқ элит лигаси учрашувлари аслида миллий ифтихор туйғулари қайнаб-тошган ҳолда кечарди.
Катта авлод вакиллари салгина қалтис ҳаракат туфайли «Пахтакор» ва «Динамо» (Минск) ўртасидаги ўйиндан кейин юзага келган миллий кўтарилишни ҳали-ҳануз эслаб юришади. Бошқача айтганда, ўша йиллар майдонда футбол жамоалари тимсолида юзага қалқиб чиқмаган, бироқ юракда мавжланадиган эрк ва истиқлол истаги куч синашарди, тўқнашарди. Наинки футболчилар, балки мухлислар ҳам бутун изтиробларини майдонга тўкиб-сочишарди. Собиқ иттифоқ даврида Россия ва Украина футболи ўртасида лидерлик масаласида жуда кучли рақобат боргани бежиз эмас. Олий лигада Россиянинг «Спартак», «Динамо», «Локомотив», ЦСКА, «Торпедо», «Зенит» клублари иштирок этса, Украина шарафини «Динамо», «Шахтёр», «Днепр», «Черноморец», «Металлист», «Заря» каби жамоалар ҳимоя қиларди. Ҳар икки томоннинг потенциали деярли тенг эди. Собиқ иттифоқ терма жамоасини бошқариш бобида ҳам Константин Бесков ва Валерий Лобановский ўртасида рақобат яққол кўзга ташланарди. Гоҳ унисининг қўли баланд келса, гоҳ буниси улоқни илиб кетарди. «Динамо» (Киев) ва «Спартак» (Москва) ўртасидаги рақобат - чемпионат ва кубок турнирида ғолиб чиқиш кураши принципиал характер касб этарди. Мухлислар ҳам бу борада иккига бўлинишарди, яъни «Динамо» (Киев) ва «Спартак» (Москва) томон. Бир тараф Ринат Дасаев, Олег Романцев, Юрий Гаврилов, Юрий Суслопаров, Сергей Родионов, Фёдор Черенков каби футболчиларни қўллаб-қувватласа, иккинчиси Виктор Чанов, Сергей Балтача, Владимир Бессонов, Павел Яковенко, Василий Рац, Aлександр Заваров, Олег Блохин, Игорь Белановдек моҳир ижрочиларни олқишларди. Бизда эса мухлислар «Пахтакор»-79дан сўнг Aлександр Яновский, Мустафо Билолов, Низом Нортожиев, Геннадий Денисов, Нуриддин Aмриев, Марат Кабаев каби ХХ асрнинг 80-йиллари вакиллари ўйинларига қараб, ўзларини юпатишган. У пайтлар Aзамат Aбдураимов ва Миржалол Қосимов юлдузи ҳали порлашга улгурмаганди. Бошқа жамоалар орасида эса «Динамо» (Тбилиси)га меҳримиз бўлакча бўлиб, унинг Отар Габелия, Aлександр Чивадзе, Тенгиз Сулаквелидзе, Владимир Гуцаев, Виталий Дараселия, Давид Кипиани, Рамаз Шенгелия каби истеъдодли вакиллари мухлисларимиз ёқимтойи ҳисобланишарди.
Собиқ иттифоқ футбол тарихига назар ташласак, ХХ асрнинг 50-60-йиллари халқаро майдонларда зафарли юриш бўлганини кўрамиз. Иккинчи жаҳон урушидан кейин ғолиблик руҳи собиқ иттифоқ халқларини маълум муддат шундай бир бутунликда бирлаштирди ва футбол тимсолида курашга чорлади. Кейинчалик моҳиятан мўрт бўлган бу каби бирлашув аста-секин ич-ичидан емирилди ва футбол майдонларида гоҳ чинакам рақобатга, баъзан миллий адоватга айланди. Спорт тамойиллари байроқ қилиб кўтарилган ўша шароитда «Колхозчи» (Aшхобод), «Олға» (Фрунзе| Бишкек), «Калев» (Таллинн), «Даугава» (Рига) каби жамоаларга олий лигада ўйнаш бахти насиб этмади. Оддий айтганда, рус ва украин футболи ўртасида гегемонлик учун кечадиган ошкора рақобат ортидан бошқа республикаларда вояга етаётган истеъдодларга кун йўқ эди. Валерий Лобановский собиқ иттифоқ термасини фақат «Динамо» (Киев) таркиби асосида шакллантирганида, Константин Бесков Москва клублари вакилларидан жамоа тузганида, бошқа республикалардаги мухлислар алам билан мушт тугишарди. Бу ошкора рақобатга баъзи-баъзида фақат Нодар Aхалкаци аралашарди, холос. Бошқа мутахассис ёки мутасадди мавжуд воқеликка жим қарарди, аниқроғи, аралашишга тиши ўтмасди.
Муҳтарам мухлис! Ортда қолган яқин тарихни нима сабабдан қисқача эслаганимизни сезгандирсиз. Ҳа, Россия терма жамоасига қарши учрашув - футболчиларимиз учун алоҳида масъулият ва юксак имтиҳон. Бу ўртоқлик баҳсида йигитларимиз мустабид тузум даврида халқаро майдонда тўп суриш орзуси армонга айланган ватандошлар учун ҳам бор имконни ишга солиб, шашт-у шижоат кўрсатишлари шарт! Ўзбек футболининг ХХ аср 60-70-йилларидаги авлоди Осиё чемпионатида қатнашганида, бир неча бор ғолиб чиқарди катта эҳтимол. Ўша пайтлар Япония ва Гана терма жамоалари «Пахтакор» билан ўртоқлик учрашуви ўтказиб, футбол сирларини ўрганган, маҳоратини оширган. Хуллас, Сречко Катанец шогирдларининг халқаро миқёсда зафар қучишга қодир, аммо бунга изн олмаган маҳорат соҳиблари армонларини рўёбга чиқариш учун ҳам Россия терма жамоасига қарши ўзгача шукуҳ билан тўп суришларига ишонамиз! Қолаверса ҳар икки жамоа аламзада экани барчага маълум. Балки шунинг учундир мазкур бўлажак «ўртоқлик» Қатар - Эквадор ўйинидан 2 соатча аввалга белгилангандир. Ҳар ҳолда, мухлислар мундиалдан ўрин олган Қатар - Эквадор баҳси учун телевизор қаршисига михланмай, «Пахтакор» стадионига ошиқишади, деб ўйлаймиз! Зеро, футболда армонлар эскирмайди, аксинча, мавриди келган пайт янги авлод тимсолида ҳаётга қайтади, янгитдан кўз очади!
Муҳаммад ВАЛИ
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Яқинда «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд жамоаси учун 100-голини ҳадя этиб, жаҳон миқесидаги тенгсиз натижани қайд этди - бунинг учун тўпурарга 105та ўйин етарли бўлди.
Англия ёшлар терма жамоасининг собиқ мураббийи бу футболчининг салоҳияти Фил Фоден ва Коул Палмерникидан кам эмаслигини таъкидлади.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789