Гризманн учун ажойиб таклиф...

Гризманн учун ажойиб таклиф...

Мадриднинг «Атлетико» клуби ва Франция терма жамоаси ҳужумчиси Антуан Гризманн Англиянинг топ-клубида ўйнаш имкониятига эга.

El Nacional журналистларининг хабар беришича, 32 ёшли футболчини ўз сафига қўшишга «Манчестер Юнайтед» қизиқмоқда. «Қизил иблислар» 32 ёшли футболчининг трансферини якунлаш борасида жиддий ҳаракат қилишмоқда. Манкунианликлар раҳбарияти франциялик форварднинг ҳозирги маошини уч баравар оширишга тайёр. Гризманн «матрасчилар» жамоаси билан мавсумни муваффақиятли бошлади. Ҳужумчи 16та ўйин ўтказиб, 12та гол урди. Унинг шартномаси 2026 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган, трансфер нархи эса 25 миллион еврони ташкил қилади.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.