Маркус Рэшфорд – нинзя, йўғ-е...
ЖЧ-2022дан сўнг катта тезлик олган «МЮ» ҳужумчиси Маркус Рэшфорд ижтимоий тармоқларни ўзгача сурати билан бойитди.
Профессионал фаолият давомида илк «хет-трик»Ғ«покер», охирги 18та ўйинда 19та самарали ҳаракат ва «Манчестер Сити» либосидаги жами 305та учрашувда «Гол+пас» тизими бўйича 201 очко.
11 май оқшоми ўтказилган «Вулверхэмптон» - «Манчестер Сити» (1:5) баҳсидан сўнг бель-гиялик ярим ҳимоячи Кевин де Брюйненинг «шаҳарликлар» сафида қайд этган умумий статистикаси шундай кўринишга келди. 201та самарали ҳаракатнинг 85таси гол ва 116таси ассист - шунчаки, космос!
БарҚарорлик намунаси!
Бельгия миллий жамоаси ярим ҳимоячиси «Манчестер Сити»даги фаолияти давомида «ГолҚпас» тизими бўйича 4-марта 30 очко маррасига етди. Бошқача айтганда, Кевин энди 4 мавсумда 30тадан кўп самарали ҳаракатни амалга оширгани билан мақтаниши мумкин. Жумладан, «бўрилар»га қарши ўйиндан сўнг унинг жорий мавсумдаги голлари сони 19та, самарали узатмалариники эса 13тага етди. Диққат қилинг, охирги 7 мавсумни олсак, Кевин де Брюйне атиги бир бора (мавсум-2018Ғ2019) «ГолҚпас» тизими бўйича 20 очко маррасини забт этмаган. Қолган 6 кампанияда камида 28та самарали ҳаракат муаллифига айланган. Чинакам барқарорлик!
Энг тезкор «хет-трик»лардан бири
Кевин де Брюйне атиги 24 дақиқа оралиғида «Вулверхэмптон» дарвозасини 3 марта нишонга олди. У шу тариқа АПЛ тарихидаги энг тезкор «хет-трик»лар муаллифларидан бирига айланди. Англия чемпионатида атиги 2 нафар футболчига Кевиндан камроқ ўйин вақтида 3та гол уриш насиб этган. Бу борадаги рекорд «Ливерпуль» ҳужумчиси Садио Манега тегишли. Сенегаллик футболчи АПЛда ўйиннинг 16-дақиқасига қадар «хет-трик» расмийлаштиргани билан мақтанишга ҳақли.
ЖЧ-2022дан сўнг катта тезлик олган «МЮ» ҳужумчиси Маркус Рэшфорд ижтимоий тармоқларни ўзгача сурати билан бойитди.
Йўқ, «Манчестер Сити»да тўхтамай, уч-бешталаб гол ураётган Эрлинг Холанд жорий евромавсумнинг энг маҳсулдор футболчиси эмас
Жорий мавсумнинг каттагина қисмини турли сабаблар туфайли ўтказиб юборган сенегаллик ҳужумчи Садио Мане энг муҳим паллада спорт формасини деярли тиклаб олди ва энди «Бавария»га кутилган даражада наф келтиришга шайланмоқда.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789