Иньеста ҳам «Барса»ни бошқармоқчи

Иньеста ҳам «Барса»ни бошқармоқчи

«Эмирейтс» клуби ярим ҳимоячиси Андрес Иньеста яқин келажакда «Барселона»ни бошқариш ниятида.

«Идеал ҳолатда «Барселона» бош мураббийи бўлишни истардим, аммо бунгача маълум йўлни босиб ўтиш зарур. Мен ҳамон профессионал футболчиман ва ҳозирча мураббийлик лицензиям йўқ. Мен мураббийлик бўйича ҳам, спорт директори лицензиясини ҳам оламан. Уёғини вақт кўрсатади», - деди Иньеста. Эслатиб ўтамиз, Иньеста «Барселона» тарбияланувчиси ҳисобланади. У 2002-2018 йиллар давомида «кўк-анорранглилар» асосий таркибида ҳаракат қилган.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.