Камерун ва Коста-Рика термалари Ўзбекистонга қарши таркибини эълон қилишди 

Камерун ва Коста-Рика термалари Ўзбекистонга қарши таркибини эълон  қилишди 

Хабарингиз бор, Ўзбекистон – Камерун учрашуви 23 сентябрь куни Жанубий Кореянинг Гоянг  шаҳрида  ўтказилади.  4 кун ўтиб,  вакилларимиз Коста-Рика билан, Камерун эса Жанубий Кореяга қарши майдонга чиқади.

Чунончи, Камерун миллий жамоаси бош мураббийи Ригобер Сонг Жанубий Кореяда ўтадиган йиғин доирасидаги Ўзбекистон ва Жанубий Кореяга қарши ўйинлар учун таркибни эълон қилди.  Рўйхатдан 26  нафар   футболчи   жой   олган  
kamer1.jpg 

Таркибдан « Интер »  дарвозабони   Андре   Онана , « Лион » дан   ҳужумчи   Карл   Токо   Экамби   ва « Брентфорд »  форварди   Бриан   Мбемо   ҳам   ўрин   олган  
Қайд   этиш   жоиз Ўзбекистон   ва   Жанубий   Кореяга   қарши   ўртоқлик   баҳслари   Камерун   учун   ЖЧ -2022 нинг   гуруҳ   ўйинлари   олдидан   сўнгги   синов   учрашувлари   бўлади Ушбу   учрашувлардан   кейин   бош   мураббий   Ригобер   Сонг   Қатарга   йўл   оладиган   якуний   таркибни   эълон   қилиши   кутилмоқда . 

*** 
Коста - Рика   миллий   жамоаси   бош   мураббийи   Луис   Фернандо   Суарес ҳам    Ж .   Кореяда   ўтадиган   йиғин   доирасидаги   Жанубий   Корея   ва   Ўзбекистонга   қарши   ўйинлар   учун   таркибни   эълон   қилди Мазкур р ўйхатдан ҳам    26 нафар  қуйидаги футболчи  жой олган.  
kostarika1.jpg 

«ПСЖ» дарвозабони Кейлор Навас Осиёдаги йиғинда иштирок этмайдиган бўлди. Жамоанинг тажрибали етакчилари Брайан Руис ва Жоэль Кэмпбелл эса таркибдан ўрин олган. 

Қайд этиш жоиз, Жанубий Корея ва Ўзбекистонга қарши ўртоқлик баҳслари Коста-Рика учун ЖЧ-2022нинг гуруҳ ўйинлари олдидан сўнгги синов учрашувлари бўлади. Ушбу учрашувлардан кейин Коста-Риканинг Қатарга йўл оладиган якуний таркибни эълон қилинади.  

Ўзбекистонга қарши ўртоқлик ўйинидан кейин Коста-Рика шу билан 24 ноябрь куни ЖЧ-2022 1-тури доирасида Испанияга қарши майдонга тушади. 
  Маълумот учун, Ўзбекистон – Коста-Рика учрашуви 27 сентябрь куни Жанубий Кореянинг Сувон шаҳрида ўтказилади. 23 сентябрда эса Сречко Катанец шогирдлари Камерунга қарши, Коста-Рика эса Жанубий Корея билан ўйнайди . 
kostarika.jpg