АНА, ХОЛОС! Тайрон, бу қандай аҳмоқлик?
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Осиё футбол конфедерасияси 2023|2024 йиллар мавсуми клублар турнирлари тақвимини эълон қилди.
Ундан маълум бўлишича, ОЧЛнинг якуний тури 11-12 декабрь кунларига белгиланган. Ҳаммаси яхшидек, бироқ 2024 йилнинг 6 январида Осиё кубоги финал раунди старт олади. Яъни Сречко Катанецда Ўзбекистон миллий жамоаси бош мураббийи ролида илк жиддий синов саналган турнирга тайёргарлик кўриш учун тахминан 3,5 ҳафта қолади...
***
- ОК-2023 январь ойида белгиланган қаторасига тўртинчи Осиё чемпионатидир. Турнир 1996 йили декабрда, 2000 йили октябрда, 2004 ва 2007 йиллар эса ёзда бўлиб ўтганди. Яъни Ўзбекистонда мавсум якунланганидан кейин (1996 йил) ёки давом этаётган вақтда. 2011 йилда мусобақа жамоамиз учун биринчи марта мавсумлар оралиғига тўғри келди. Ўша вақтдаги бош мураббий Вадим Абрамов мавсумни декабрь ойи бошида якунлаб, футболчиларга таътил бериш, шундан кейин 1,5 ой давомида Шимолий Африка ва БААда йиғин олиб бориш ташаббуси билан чиққанди. Жамоа ҳаттоки, Янги йил байрамини Дубайда нишонлаганди. Тўғри, футболчиларнинг оила аъзолари у ерга боришган. Орадан 4 йил ўтиб, Миржалол Қосимов ноябрь ойидаги ФИФА кунлари Австралияда ўтказилиши режалаштирилган ўртоқлик ўйинларидан воз кечди. Шу тариқа ноябрь ойи ўрталарида ички мавсум якунлангач, футболчиларга 2 ҳафта дам берди, сўнгра БААда қарийб 4 ҳафталик йиғин олиб борди. Жамоа янги йил арафасида Тошкентга қайтди ва байрамдан сўнг Австралия мезбонлик қилган турнирга учиб кетди. Эктор Купер 2018 йили ПФЛдан мавсумни эрта якунлашни талаб қилмади ва натижада ички рақобат декабрь бошигача давом этди. Жамоа эса қисқа таътилдан сўнг Анталияга йўл олди (у ерда бирорта ўйин ўтказмади), янги йилни нишонлаш учун Тошкентга қайтди ва кейин БАА сафарига чиқди.
Натижаларни солиштирсак, энг яхшисини ҳам таътил, ҳам тайёргарлик учун кўпроқ вақтга эга бўлган Абрамов жамоаси қайд этган. Совуқ Анталияда икки ҳафталик ўйинсиз машғулотлар ўтаган ва ихтиёридаги футболчилар салоҳиятини аниқлолмаган Купер жамоаси эса ҳаммасидан сустроқ ўйин кўрсатди. Катанецда вазият янада мураккаб. У моҳиятан «Пахтакор» ва «Насаф» (эҳтимол, яна икки клуб, агар ОЧЛга чиқса, албатта) футболчиларига таътил бериш ёки уларни зудлик билан йиғинга олиб бориш масаласини ҳал қилиши керак. Дарвоқе, 2023 йилги мавсум эрта якунлаши ва Ўзбекистоннинг бошқа клублари футболчилари йиғин олдидан дам олишга улгуришлари ҳали факт эмас. ОАВда ёзилишича, ПФЛ якуний турни 26 ноябрга белгилаган, бироқ ОЧЛда 27-28 ноябрь кунлари тур ўйинлари ўтказилишини инобатга олсак, тақвим ҳали ўзгариши маълум бўлади. Ҳар қандай ҳолатда ҳам, Катанец 13 декабрдан олдин тўлиқ таркиб йиғолмайди. Қолгани унинг шундай шароитда жамоани қандай тайёрлай олишига боғлиқ.
***
- Россия футбол иттифоқининг ОФКга қўшилиши мумкинлиги ҳақида бир неча фикр. Биринчидан, бу ғояни қўллаб-қувватловчи салмоқли мутахассис ёки журналист деярли йўқ. Ягона истисно - Валерий Непомняший. Аммо Валерий Кузьмич бошқа бировнинг УЕФАда қолиш имконсизлиги тўғрисидаги фикрига таянмоқда, чоғи. Ўтишни Россия Федерацияси спорт вазири каби сиёсатчилар ёки РФИ президенти Дюков кабилар талаб қилмоқдалар. Шунинг учун менда нега шундай қилишаётгани ҳақида икки тахмин бор:
1. Одатий қўрқитиш. УЕФАдан аллақачон ташкилот РФИ (маркетинг ва телевидение бозори, «Газпром» каби потенциал ҳомийлар) йўқотмоқчи эмаслиги ҳақида изоҳлар чиқди. Бундан ташқари, РФИ Ижроий қўмитасининг якуний қарори аввалига қандайдир сабабларга кўра, 23 декабрдан 27-санага кўчирилди. Гўё УЕФАга ўйлаш учун вақт берилди. Қўшимчасига, менга етиб келган маълумотларга қараганда, РФИ раҳбарияти ҳатто Марказий Осиё мамлакатлари футбол федерациялари билан ҳам ОФКга ўтиш масаласини муҳокама қилмаган, ваҳоланки, ҳозирги вазиятда бу мантиққа тўғри келарди.
2. Тушунарлики, Украинада уруш давом этар экан, РФИнинг халқаро футболга қайтиши амалга ошмайди. Ўтиш ғоясини илгари сураётганлар урушни бошлаган киши кайфиятини билган ҳолда, изоляция йилларга чўзилишини тушунишади. Шу боис, улар ЖЧ-2026 саралаш турнирида қатнашиш умидида ОФК оиласини тўлдиришга шошилишмоқда.
Бошқа бир савол - ўзи РФИ ОФКга керакми? Ўтиш жараёнини қўллаб-қувватлашга тайёр мамлакатлар, футбол федерациялари ва ҳатто алоҳида шахслар борлиги аниқ. Масалан, Дюков муваффақиятли музокара ҳақида гапирди. Россия ва Беларусь МОҚни Осиё ўйинларида иштирок этишга таклиф қилган Осиё олимпия қўмитасининг ОФКга таъсири ҳам бор гап. Демакки, ОФКнинг ўзида РФИга қабул қилишга тарафдорлар кўп. Лекин бунга қаршилар ҳам етарли. Қарши чиқадиганлар фақат Украинага урушни муҳокама қилган ва Россияда «нодўст» қабилида тилга олинадиган давлатлар (Осиёда Япония, Ж.Корея, Австралия) эмас. ОФКда ҳалигача ҳам спорт нуқтаи назаридан, ҳам географик жиҳатдан мос келмайдиган Австралияни қўшиб олишганига эътироз билдирувчилар бор. Энди эса конфедерацияга шимол ва ғарб томон узоқ кенгайишни таклиф қилишмоқда. Сафар ўйинлари учун Куала-Лумпур ёки Байрутдан Москва ёки Санкт-Петербург томон учун завқ эмас, албатта. Озгина кутайлик, кўрамиз, РФИнинг УЕФАдан чиқиш хоҳиши нечоғли жиддий... Агар якунда ўтиш ҳақида қарор қабул қилинса, навбатдаги қадам УЕФАдан чиқиш учун ариза бериш, аниқроғи, уни муҳокама қилиш бўлади. Кейин - ОФКка кириш учун ариза. ЖЧ-2026 саралаш турнири стартига қадар улгуришлари эса катта савол.
***
- Демак, россиялик журналистлар инсайди маълумотига қараганда, РФИ Ижроий қўмитаси УЕФАдан чиқиш учун овоз беради. Қарор футбол даражасида эмас, балки юқорироқ доирада чиқарилишига деярли ҳеч қандай шубҳа йўқ. Аммо кейин нима бўлади? УЕФА Низомининг 8-моддасига кўра, федерация молиявий йил охирида ташкилот таркибидан чиқиши мумкин, фақат бу ҳақда камида 6 ой олдин огоҳлантирган бўлса. УЕФАда жорий молиявий йил 2023 йилнинг 30 июнида тугайди. Яъни ариза декабрь ойи охиригача топширилиши керак. Чиқиш тартиби жараёни ёзилмаган. Оддий айтганда, моҳиятан чиқиш учун битта ариза етарли.
ОФКга кириш эса қийинроқ. Аввало, УЕФАдан чиқиш ва ўтиш учун ундан рухсат олиш керак. Фақат Конгресс қарори билан ОФКнинг тўлақонли аъзосига айланиш мумкин. Навбатдаги Конгресс 2023 йилнинг 1-2 февраль кунлари Баҳрайнда бўлиб ўтади ва РФИ бунга қадар УЕФАдан чиқиб кетишга улгурмайди. Кейинги Конгресс эса сентябрь ойига режалаштирилган (унга Тошкент мезбонлик қилмоқчи). Айни ўшанда РФИ ОФКнинг доимий аъзосига айланиши мумкин. Бош?а томондан, мусобақаларда иштирок этиш учун ОФКга аъзо ассоциация мақомини олиш кифоя қилади. Бунинг учун онлайн тарзда ёки ҳатто ёзишма орқали овоз бериши имкони бор Ижроий қўмитанинг қарори етарли. Ягона савол шуки, Ижроий қўмита июль ойининг бошида шундай қарор қабул қилиб, Россия терма жамоасига ЖЧ-2026 саралаш турнири қуръасида қатнашиш имкониятини берадими? Эслатма, биринчи саралаш босқичи 2023 йилнинг октябрига режалаштирилган ва РФИда вақт деярли йўқ. Агар ОФК РФИ ҳужжатларини кўриб чиқиш учун у УЕФАдан чиқишидан олдин қабул қилса, бу Россия Осиё конфедерациясида кутилган меҳмон эканлиги англатади. Яъни Куала-Лумпурда РФИ учун ҳаммасини тезлаштиришга тайёр эканликларини.
ЖЧ-2022 ташкилий қўмитасида ишлаган Алишер Никимбаев «РБ Спорт» мухбири билан суҳбатда Қатар амири Тамим ибн Ҳамад ал Тани финалдан сўнг Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси Лионель Мессига нега анъанавий араб либоси - бишт совға қилганини тушунтирди: «Албатта, бу иш олдиндан режалаштирилган. Бишт нафақат миллий либос, балки араб дунёсидаги энг юксак эътироф рамзидир. Қатарликлар учун бундай ғояни амалга ошириш муҳим эди. Умуман, аргентиналик бошқа футболчилар ҳам кийиниш хонасида шундай либослар олишган. Улар дарҳол фойдаланишганми ёки йўқ - билмайман. Аммо биштни ўзлари билан олиб кетишди, албатта».
Алишер НИКИМБАЕВ, «Футболиум»
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Яқинда «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд жамоаси учун 100-голини ҳадя этиб, жаҳон миқесидаги тенгсиз натижани қайд этди - бунинг учун тўпурарга 105та ўйин етарли бўлди.
Англия ёшлар терма жамоасининг собиқ мураббийи бу футболчининг салоҳияти Фил Фоден ва Коул Палмерникидан кам эмаслигини таъкидлади.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789