Сергей Лушчан: “Футболчилар қаерни хоҳлашса, ўша ерга интилишади”
Суперлиганинг 25-тури доирасида "Қизилқум" устидан қозонилган ғалабадан кейин "Навбаҳор" бош мураббийи Сергей Лушчан матбуот анжуманида қатнашди.
Эҳтимол, бугунги «Пахтакор»нинг «Локомотив»га ютқазиши катта сенсация саналмас, аммо 0:3 «шерлар» учун ортиқча ҳар қандай ҳолатда, барибир.
Шунингдек, «Навбаҳор»нинг муаммоларга ўралашиб қолган «Бунёдкор»ни енголмагани ҳам қайсидир маънода сенсация ҳисобланади. Водийнинг қолган икки жамоаси - «Нефтчи» ва «Андижон» эса танаффусга яхши кайфиятда чиқди. Шунингдек, «Насаф» ва ОКМК ҳам. «Олимпик» худди «Бунёдкор» каби илк очкони расмийлаштирган бўлса, «Сурхон» ва «Динамо»нинг асосий графасида ҳамон «0» порлаб турибди.
* «Пахтакор» Суперлигада 2020 йилнинг 25 ноябрь кунидан буён (1205 кундан сўнг) илк марта йирик ҳисобда енгилди. «Шерлар» ўшанда Қаршида «Насаф»га бас келолмагандилар - 0:3.
* «Локомотив» охирги 9та ўйин бадалига «Пахтакор»ни илк марта енгди. Боз устига, «темирйўлчилар» ўз майдонларидаги сўнгги 4та ўйинда бу жамоа дарвозасига гол ҳам уролмагандилар.
* Олег Зотеев («Сўғдиёна») 1609 кунлик танаффусдан кейин Суперлигада яна гол урди. 34 ёшли ҳимоячи бундан олдин охирги марта мавсум-2019 якунида «Локомотив»нинг «Бухоро»га қарши ўйини (2:0)да гол қувончини туйганди.
* «Олимпик» ҳимоячиси Александр Зевадинов Суперлигада голлари ҳисобини очди. 2004 йили туғилган футболчи дебютини ўтган мавсум (сентябрь ойида) нишонлаганди.
* «Сурхон» ўз тарихида илк марта чемпионатни кетма-кет 3та мағлубият билан бошлади.
* «Андижон» 21 йил бадали (2003 йилдан буён)га «Сурхон»ни сафар ўйинида илк марта мағлубиятга учратди.
* «Қизилқум» қаторасига 11та ўйиндан буён «Насаф»ни енголмаяпти - 4та дуранг ва 7та мағлубият.
«ЛОКОМОТИВ» - «ПАХТАКОР» - 3:0 (2:0)
14 март. Тошкент. «Локомотив» стадиони. 836 томошабин.
Ҳакамлар: Рустам Лутфуллин, Руслан Серазитди-нов, Бахтиёрхўжа Шавкатов, Хушнуд Суюнбоев.
VAR ҳакамлари: Азиз Асимов, Санжар Шоюсупов.
Голлар: Сардор Абдунабиев (21), Дамьян Крайишник (38-пен.), Иван Булатович (47).
«Локомотив»: 1. Абдумавлон Абдужалилов, 2. Абдулазиз Абдурашидов, 4. Иван Рогач, 8. Дамьян Крайишник (77. Лазиз Мирзаев, 87), 7. Сардор Абдунабиев (27. Собит Синдаров, 90+2), 10. Иван Булатович (15. Жасур Ҳакимов, 81), 14. Дилшод Комилов, 17. Санжар Турсунов (23. Жаҳонгир Ҳошимбоев, 87), 22. Муҳаммаданас Ҳасанов, 26. Абдуллоҳ Йўлдошев (70. Абубакрризо Турдиалиев, 81), 55. Анзур Исмоилов.
«Пахтакор»: 35. Па-вел Павлюченко, 2. Беҳруз Асқаров, 8. Диёр Холматов, 10. Драган Черан, 11. Пўлатхўжа Холдорхонов, 15. Диёрбек Ортиқбоев, 17. Достон Ҳамдамов (31. Муҳаммадали Усмонов, 73), 18. Саидумархон Саиднуруллаев, 22. Умар Адҳамзода, 55. Муҳаммадрасул Абдумажидов (40. Кими Мерк, 46), 77. Дилшод Саитов.
Огоҳлантиришлар: Иван Рогач (8), Иван Булатович (47), Анзур Исмоилов (71), Дамьян Крайишник (71), Дилшод Комилов (80) - Кими Мерк (85).
Ўйиннинг энг яхши футболчиси: Иван Булатович («Локомотив»).
Назоратчи: Бахтиёр Намозов.
Комиссар: Қудрат Мадраимов.
Максим Шацких («Пахтакор» бош мураббийи): - Бугун бизнинг кунимиз эмас экан. Ёшларда барқарорлик етишмаслиги табиий ҳол. Йигитларга нима деган бўлсак, шундоқ тескариси бўлди. Ҳеч нарса ўхшамади. 3та голни ҳам ўзимиз олиб келдик. Майдон сифати ҳам имкон бермади. Тўғри, икки жамоа бир хил шароитда ўйнади. Собирхўжаевнинг майдонга тушмаганига келсак, у бетоб бўлиб қолди. Абдуманнонов ҳам ўзига келолмаяпти.
Александар Стоймирович («Локомотив» мураббийи): - «Пахтакор»нинг «Насаф» билан ўйинини кузатдик. Ёрдамчим Марко Байич билан ўша ўйинга бордик ва кўп нарсаларни кўриб олдик. Вақт кўп эмасди, шунга қарамай, йигитларни юқори даражада тайёрладик. Қайтараман, янги жамоа қуряпмиз ва чемпионат давомида жисмоний ҳолатимизни яхшилаб борамиз. Ҳа, бу сафар 3та гол урдик, лекин кейинги ўйинда бундай бўлмаслиги ҳам мумкин. Бугунги натижа ўзимиз учун сюрприз бўлмади, чунки фақат ғалаба қозонишни ўйлагандик. «Пахтакор»га ҳурмат билан қараймиз, Ўзбекистондаги энг катта клуб. Лекин «Локо» ҳар бир ўйинда ғалаба учун ўйнайди. Йигитлар ҳафта давомида ишланган ўйланмаларни бажаришди, айниқса, биринчи бўлимда 100 фоиз. Балки тактикада 0,01 фоиз хато бўлгандир... Пенальти учун Санжар Турсуновни танлагандик. Лекин у Крайишникка йўл бериб, етакчи, инсон сифатида қандайлигини яна бир бора кўрсатди.
«НЕФТЧИ» - «МЕТАЛЛУРГ» - 1:0 (0:0)
15 март. Фарғона. «Истиқлол» стадиони. 9251 томошабин.
Ҳакамлар: Ғайрат Жўраев, Расул Фозилов, Максим Нехочин, Умид Раҳимжонов.
VAR ҳакамлари: Акобирхўжа Шукуруллаев, Анвар Маражабов.
Гол: Каталин Карп (89).
«Нефтчи»: 35. Санжар Қувватов, 2. Зоир Жў-рабоев, 4. Боян Цигер, 20. Анвар Ғофуров, 7. Жасур Жалолиддинов (23. Диёр Туропов, 59), 8. Каталин Карп, 11. Жа-воҳир Қаҳрамонов (24. Ғуломҳайдар Ғуло-мов, 90), 19. Мирзоҳид Ғофуров (55. Манучеҳр Сафаров, 72), 70. Аббос Ғуломов, 77. Билолхон Тошмирзаев (18. Михай Роман, 46), 99. Эффионг Нсунгуси (9. Ҳусайн Норчаев, 72).
«Металлург»: 87. Акмал Ортиқов, 6. Ху-дойшукур Сатторов (11. Далер Шарипов, 90), 7. Сардор Абдураимов (31. Марко Миличкович, 79), 8. Ис-кандар Шайқулов (4. Керим Палич, 72), 10. Шаҳзод Убайдуллаев, 14. Аброр Тошқўзиев, 15. Аббос Отахонов, 22. Шаҳзод Ғофурбеков, 24. Даврон Эргашев, 33. Иван Йосович, 97. Бобан Жоржевич.
Огоҳлантиришлар: Билолхон Тошмирзаев (6), Каталин Карп (8), Михай Роман (56), Диёр Туропов (90+5) - Искандар Шайқулов (64), Даврон Эргашев (86).
Ўйиннинг энг яхши футболчиси: Каталин Карп («Нефтчи»).
Назоратчи: Валентин Коваленко.
Комиссар: Владимир Назаров.
Веско Стешевич («Металлург» бош мураббийи): - Қизиқарли ўйин. Биринчи бўлим ҳар икки жамоа учун қийин ўтди. Тенг кураш кечди, «Нефтчи»да ҳам, бизда атиги 1тадан вазият юзага келди. Танаффусдан кейин вазиятлар кўпайди. Ўйлайманки, чемпионлик учун курашаётган кучли рақиб майдонида чакки ўйнамадик. Дейлик, гол қўйиб юборганимиздан кейин ҳам ҳужум ташкил этдик, вазият ҳосил қилдик. Ўйин учун йигитларга эътироз йўқ. Фақат омад етишмади.
Виталий Левченко («Нефтчи» бош мураббийи): - Кўрдинглар, «Металлург» қаттиқ қаршилик кўрсатди. Оғир ўйин, вазиятлар яратишда қийналдик. Асосийси, юзага келган имкониятдан унумли фойдаландик. Футболда рақобат керак. Акс ҳолда, футболчи ўсишга эришмайди. Қолаверса, таркибдаги барча йигитларга имконият бериш керак. Олдинда узун мавсум бор, айниқса, жисмоний ҳолатни ушлаб туриш муҳим. Футболчи кетма-кет ўйнайверса ёки захирада қолаверса, бу унинг руҳиятига салбий таъсир кўрсатади. Сафаров - етакчи футболчи, секин-секин жамоага мослашяпти. Ундан ҳали кўп нарса кутамиз.
«СЎҒДИЁНА» - «ОЛИМПИК» - 2:2 (2:1)
15 март. Жиззах. «Сўғдиёна» стадиони. 1322 томошабин.
Ҳакамлар: Фирдавс Норсафаров, Сардор Ҳакимов, Кристина Середа, Наим Қосимов.
VAR ҳакамлари: Азиз Асимов, Равшан Абдувоҳидов.
Голлар: Шоҳруҳ Абдураҳмонов (3), Олег Зотеев (44) - Александр Зевадинов (45+5), Алишер Одилов (53-пен.).
«Сўғдиёна»: 27. Ми-лан Митрович, 2. Сардор Қулматов, 3. Ислом Қобилов, 5. Жасур Ёқубов (17. Самандар Синдаров, 54), 8. Владимир Йовович, 9. Самандар Мавлонқулов (7. Му-ҳаммадсафо Фозилов, 77), 10. Шоҳруҳ Абдураҳмонов, 14. Люпче Дориев, 22. Алексей Носко, 28. Станислав Андреев (11. Зоран Петрович, 46), 33. Олег Зотеев.
«Олимпик»: 1. Шукрон Йўлдошев, 2. Саидазамат Мирсаидов, 7. Иброҳим Ибрагимов (4. Беҳруз Жуматов, 90+4), 10. Фаррух Мухторов (77. Темур Мамасиддиқов, 56), 11. Отабек Жўрақўзиев (8. Нодир Абдухолиқов, 90+4), 18. Акбар Абдурасулов, 19. Аҳмадилло Муқимжонов, 21. Муҳаммадазиз Иброҳимов, 23. Абдурауф Бўриев, 29. Александр Зевадинов, 37. Алишер Одилов.
Огоҳлантиришлар: Олег Зотеев (37), Люпче Дориев (75), Владимир Йовович (77), Сардор Қулматов (86) - Александр Зевадинов (25), Темур Мамасиддиқов (90).
Ўйиннинг энг яхши футболчиси: Алишер Одилов («Олимпик»).
Назоратчи: Константин Смирнов.
Комиссар: Диёр Ҳотамқулов.
Темур Кападзе («Олимпик» бош мураббийи): - Ҳар икки жамоа яхши ўйин кўрсатди. 2та гол фарқини йўққа чиқарганимиздан хурсандман, қийин ҳолатдан чиқиб кетдик. Ўйин охирида очиқ футбол бошланди ва ғалаба қозонишимиз ҳам, мағлубиятга учрашимиз ҳам мумкин эди. Қаердадир хатолар кузатилгандир, аммо йигитлар ҳаракатидан қониқдим. Ўйиндан ўйинга очилиб борамиз. Майдон четида қайсидир ҳолатда қизишиб кетасиз. Балки ҳакамларга вазият бошқача кўринар... Лекин анчадан буён футбол ичидаман ва вазиятларни яхши тушунаман. Шунинг учун қаердадир эътироз билдиришим табиий ҳол. Мисол учун, рақибнинг иккинчи голида тўп футболчи қўлига текканди, менимча. Ноҳақлик бўлса, чидолмайман, мағлубиятни қабул қилолмайман. Ахир ўйинга кўп тайёргарлик кўрилади. Шундай экан, ҳакамлик хатолари бизга оғир ботади. Умуман, баъзи вазиятларни ҳисобга олмасак, ҳакам бугун ўйинни яхши бошқарди.
Иван Бошкович («Сўғдиёна» бош мураббийи): - 4та гол, жуда кўп вазиятлар. Ўйинга қаттиқ шайланган эдик. Тўғриси, бугун кўпроғини кутгандим. Боз устига, 2:0 ҳисобида олдинда бориб, ғалабани қўлдан чиқардик. Биринчи бўлим охирида қўйиб юборилган гол руҳан таъсир қилмаслигини ўйлагандим, аммо амалда... Йўқ, йигитларга эътироз билдириш ноўрин, улар бор кучларини ишга солишди. Фақат вазиятлардан фойдаланиш керак. Дуранг - адолатли натижа, менимча.
«НАСАФ» - «ҚИЗИЛҚУМ» - 2:1 (2:0)
16 март. Қарши. «Марказий» стадиони. 2241 томошабин.
Ҳакамлар: Абдурашид Худойберганов, Ҳусниддин Шодмонов, Шавкат Раҳматов, Турғун Жумабоев.
VAR ҳакамлари: Раҳим Каримов, Ришат Нугманов.
Голлар: Алибек Давронов (19), Мурод Раҳматов (42) - Акаки Шулая (64).
«Насаф»: 35. Абдувоҳид Неъматов, 2. Алибек Давронов, 6. Мурод Раҳматов (5. Ғолиб Ғай-буллаев, 66), 7. Акмал Мозговой, 14. Шароф Муҳитдинов (34. Шерзод Насруллаев, 66), 20. Виктор да Сильва (30. Темур Чогадзе, 62), 22. Игорь Голбан, 28. Шуҳрат Муҳаммадиев, 32. Зоран Марушич (10. Бобур Абдухолиқов, 62), 77. Ойбек Бозоров, 88. Марко Станоевич (9. Жавоҳир Сиддиқов, 62).
«Қизилқум»: 12. Ро-бертс Озолс, 4. Илҳом Ваҳобов, 7. Даврон Анваров (8. Гиорги Кухианидзе, 46), 11. Акаки Шулая, 13. Николай Тарасов, 23. Самандар Шукуруллаев, 25. Азиз Усмонов, 27. Шаҳбоз Жўрабеков, 37. Шерзод Файзиев, 77. Файзулло Жуманқўзиев, 79. Диёр Раҳматиллоев (71. Жамолиддин Убайдуллаев, 46).
Огоҳлантиришлар: Марко Станоевич (47), Мурод Раҳматов (56), Ойбек Бозоров (90) - Илҳом Ваҳобов (18).
Четлатиш: Илҳом Ваҳобов (83, Қ.).
Ўйиннинг энг яхши футболчиси: Акаки Шулая («Қизилқум»).
Назоратчи: Бахтиёр Тоғаев.
Комиссар: Даврон Иброҳимов.
Жамшид Саидов («Қизилқум» бош мураббийи): - Ўйинга алоҳида тайёрлаган режамиз бор эди. Хусусан, қарши ҳужумлардан фойдаланишга интилдик. Иккинчи бўлимда ўйинни нисбатан кучайтириб, вазиятларни кўпайтирдик. Бугун ҳисобда ортда бордик ва ҳужумни кучайтирмасак бўлмасди. Футболчиларга ҳар доим мотивация керак, танаффусда уларни руҳлантиришга ҳаракат қилдик. Албатта, жисмоний тайёргарлик бўйича алоҳида ишлаймиз. Ҳозир мавсумнинг кириш қисмидамиз, барча жамоаларда жисмоний ҳолат билан боғлиқ муаммолар бор. Раҳматовни нега олиб қолмадик? У «Насаф»га тегишли футболчи. Истаганимиз билан қаршиликлар зарур пайт бу йигитни ортга қайтара олишарди...
Рўзиқул Бердиев («Насаф» бош мураббийи): - Ўйиннинг шундай оғир ўтганига ўзимиз сабабчимиз. Биринчи бўлимда хотиржамлик ва ишонч, танаффусдан кейин сусайиш. Шундай бўлсада, йигитларга раҳмат, улар майдонда охиригача курашишди. Вазиятлардан тўғри фойдаланганимизда, ҳисоб каттароқ бўларди. Да Сильвани алмаштирилиши? Шунчаки, янги футболчилар эвазига ўйинни кучайтиришни ўйладик. Бобур Абдухолиқовда руҳият билан боғлиқ муаммо бор. Бундан чиқиб кетиши учун биринчи голини уриб олиши керак. 2:0 - қалтис ҳисоб, гол қўйиб юборсангиз, руҳий устунлик рақиб томонга ўтиб кетади. Шу фактор ҳам иккинчи бўлимдаги ўйинимизга таъсир кўрсатди.
«СУРХОН» - «АНДИЖОН» - 2:3 (0:1)
16 март. Тошкент. Пахтакор стадиони. 968 томошабин.
Ҳакамлар: Аскер Нажафалиев, Шоҳруҳ Мақсудов, Адҳам Рихсибоев, Никита Мустафин.
VAR ҳакамлари: Рустам Лутфулин, Андрей Цапенко.
Голлар: Муҳаммадали Абдураҳмонов (83), Ҳумоюн Шербўтаев (90+4) - Шерзод Эсанов (36-пен.), Фарҳод Соҳибжонов (50), Азиз Пирмуҳаммадов (73-авт.).
«Сурхон»: 16. Дилшод Йўлдошев, 3. Суннатуллоҳ Ҳамиджонов, 5. Азиз Пирмуҳаммадов (66. Беҳ-руз Шайдулов, 85), 7. Достон Турсунов, 9. Улуғбек Ҳошимов, 10. Дмитрий Плетнёв (20. Сардор Маҳмудов, 72), 15. Диёр Рамазонов, 17. Жаҳонгир Абдусаломов, 27. Асилбек Жумаев (8. Ҳумоюн Шер-бўтаев, 72), 55. Шоҳжаҳон Султонмуродов (23. Егор Кримец, 56), 77. Асадбек Каримов (19. Муҳаммадали Абдураҳмонов (56).
«Андижон»: 72. Игорь Литовка, 5. Абдулвоҳид Ғуломов, 7. Шерзод Эсанов, 8. Фарҳод Бекмуродов (9. Леван Арвеладзе, 46), 13. Сардор Азимов, 15. Владимир Бубанья, 17. Фарҳод Соҳибжонов (94. Армин Бошняк, 69), 26. Муҳаммадкарим Тоиров (10. Илҳом Абдиғаниев, 46), 28. Ислом Маматказин, 51. Лука Згурский (99. Шаҳром Самиев, 62), 71. Бектемир Абдуманнонов (31. Демир Имери, 81).
Огоҳлантиришлар: Жаҳонгир Абдусаломов (10), Улуғбек Ҳошимов (16) - Муҳаммадкарим Тоиров (26), Фарҳод Бекмуродов (44), Фарҳод Соҳибжонов (55), Шаҳром Самиев (75), Ислом Маматказин (90+3).
Четлатишлар: Егор Кримец (ўйиндан кейин) - Шаҳром Самиев (ўйиндан кейин).
Ўйиннинг энг яхши футболчиси: Бектемир Абдуманнонов («Андижон»).
Назоратчи: Набижон Рўзимов.
Комиссар: Шерзод Ражабов.
Александр Хомяков («Андижон» бош мураббийи): - Мухлисларимизни ғалаба билан табриклайман. Аммо ўйин якунида қўйиб юборилган 2та гол анча ранжитди. Шу туфайли хотиржам ғалаба қозониш ўрнига ўйинни асабий ҳолатда тугатдик. Бугунги воқеалар дарс бўлиши керак. Ҳа, ғалаба қозоняпмиз, аммо ўйин сифатидан кўнглим тўлмаяпти. Ҳали ўсишда давом этиш зарур. Ҳозирги ҳолатда ҳужум ҳаракатларини кучайтириш талаб этилади. Чунки кўп гол ураётган бўлсакда, ҳужумда ўйин унча яхши эмас.
Февзи Давлетов («Сурхон» бош мураббийи): - Тайёргарлик жараёнида рақиб стандарт вазиятлардан яхши фойдаланишига эътибор қаратган эдик. Бироқ айнан «стандарт»дан гол қўйиб юбордик. Айрим жиҳатларда ҳаракатларимиз ўхшамади. Яна йўқ жойдан пенальти олиб келдик. Ҳужумда эса агрессивроқ ўйнаш керак эди. Ҳозир оптимал таркиб излаяпмиз, шу жараёнда хатоларга қўл урдик. Руҳий томондан ҳам босим бор. Бугун яна қизил карточка... Ваҳоланки, Кримец узоқ танаффусдан кейин майдонга қайтганди. Марказий ҳимояда йўқотишлар бор, кичик жароҳатлар кўп. Ички муҳит? Жамоада ҳаммаси яхши, фақат натижа йўқ.
«БУНЁДКОР» - «НАВБАҲОР» - 2:2 (0:0)
17 март. Тошкент. «Бунёдкор» стадиони. 1511 томошабин.
Ҳакамлар: Олим Тўйчибоев, Авазбек Абдуллаев, Зиёдулло Абдураҳмонов, Тўрабек Суюнов.
VAR ҳакамлари: Акобирхўжа Шукуруллаев, Шоҳнур Йўлдошев.
Голлар: Миржаҳон Мираҳмадов (65, 90+6) - Тома Табатадзе (60, 73-пен.).
«Бунёдкор: 71. Сарвар Каримов, 3. Маҳмуд Маҳамаджонов, 7. Суҳроб Иззатов, 10. Расул Йўлдошев (8. Фране Чиряк, 55), 11. Темурхўжа Абдухолиқов (9. Умид Султонов, 59), 17. Оллаберган Каримов (47. Рус-там Азимов, 88), 19. Билол Туплиев (92. Тони Йович, 88), 45. Фарҳод Ўткуров (14. Миржаҳон Мираҳмадов, 59), 57. Амир Тўрақулов, 66. Азиз Тўлқинбеков, 77. Музаффар Олимжонов.
«Навбаҳор»: 1. Ўткир Юсупов, 6. Иб-роҳим Йўлдошев, 9. Одил Ҳамробеков, 10. Жамшид Искандеров, 11. Асадбек Собиржонов (17. Рус-лан Жиянов, 46), 13. Филип Иванович, 14. Жамшид Болтабоев, 22. Тома Табатадзе (71. Наврўз Иминжонов, 89), 23. Йован Жокич, 34. Фаррух Сайфиев, 77. Аброр Исмоилов.
Огоҳлантиришлар: Фарҳод Ўткиров (55), Му-заффар Олимжонов (78) - Аброр Исмоилов (32), Одил Ҳамробеков (52), Самвел Бабаян (86, бош мур.), Ўткир Юсупов (90+3).
Ўйиннинг энг яхши футболчиси: Миржаҳон Мираҳмадов («Бунёдкор»).
Назоратчи: Марат Исмоилов.
Комиссар: Жамшид Имомов.
Самвел Бабаян («Навбаҳор» бош мураббийи): - Дастлабки 3та тур ортда қолди ва биз билан рўй бериши мумкин бўлган барча омадсиз ҳодисалар шу ўйинларда кузатилди. Кутилмаган голлар панд берди. Рақиб бошини зарба йўлига қўйди ва тўп ноёб траектория билан дарвозамиздан жой олди. Чемпионат энди бошланди ва ҳали олдинда ўйинлар кўп. Сабрли бўлишимиз керак. Ўйин сифати, хоҳиш, мотивация - ҳаммаси жойида, аммо кутилмаган ҳодисотлар... Вазиятларни голга айлантиролмаяпмиз ва йўқ жойдан қўйиб юборяпмиз. Олдинда кичик танаффус бор ва барчасини таҳлил қилиб чиқамиз. «Бунёдкор»га ҳурмат сақлаган ҳолда айтаман: бундай жамоаларни енгишимиз шарт. «Бунёдкор» мисоли маҳаллий мутахассисларга ишонишда давом этишимиз кераклигини кўрсатиб берди. Янги мураббий жамоани яхши тайёрлабди. «Бунёдкор»га респект.
Анвар Ғофуров («Бунёдкор» бош мураббийи в. б.): - Кучли рақибга муносиб қаршилик кўрсатдик, менимча. Тайёргарлик учун вақт етарли эмасди. Ўйлайманки, ўйин сифати ҳам, натижа ҳам мухлисларга ёқди. Бугунги натижа - йигитлар меҳнати самараси. Омадимиз ҳам келди. 90 дақиқа давомида яхши ўйин кўрсатмагандирмиз, асосийси, натижа ижобий бўлди. 25 нафар футболчимиз бор. Барчага имконият берамиз. Легионерларга шу руҳда давом этиш кераклигини айтдим. Услубни рақибдан келиб чиқиб, бироз ўзгартиришимиз ҳам мумкин.
ОКМК - «ДИНАМО» - 3:1 (1:0)
17 март. Олмалиқ. ОКМК спорт мажмуаси. 551 томошабин.
Ҳакамлар: Иброҳим Исмоилов, Шоҳруҳ Аъзамов, Ҳусан Худойбердиев, Султонмурод Абдураҳмонов.
VAR ҳакамлари: Аскер Нажафалиев, Алишер Усмонов.
Голлар: Милян Шкрбич (13), Сардор Раҳмонов (66), Нодир Абдураззоқов (85) - Жоэль Кожо (63).
ОКМК: 35. Жавоҳир Илёсов, 2. Акрам Комилов (88. Мурат Эрматов, 90+4), 3. Сардор Раҳмонов, 4. Миржамол Қосимов (5. Гиорги Папава, 85), 6. Аваз Ўлмасалиев (77. Нодир Абдураззоқов, 71), 7. Дилшод Аҳмадалиев, 10. Хуршид Ғиёсов, 15. Ойбек Рустамов, 20. Ислом Тўхтахўжаев, 28. Ари-хиро Сентоку (11. Му-род Тошматов, 90+4), 95. Милян Шкрбич (18. Азиз Холмуродов, 71).
«Динамо»: 13. Равшан Ягудин, 3. Улуғбек Абдуллаев (11. Дамир Темиров, 88), 4. Одил Абдумажидов, 9. Ҳу-моюнмирзо Иминов (18. Дилшод Раҳматуллаев, 68), 10. Жоэль Кожо (23. Фаррух Икромов, 68), 17. Салим Мустафоев, 20. Ратиньо, 21. Анвар Ҳожимирзаев, 22. Санжар Шоаҳмедов (14. Баҳодир Насимов, 88), 44. Душан Мийич, 58. Ҳусниддин Ғофуров (8. Хислат Халилов, 55).
Огоҳлантиришлар: Ҳусниддин Ғофуров (38) - Анвар Ҳожимирзаев (18), Душан Мийич (79).
Ўйиннинг энг яхши футболчиси: Жавоҳир Илёсов (ОКМК).
Назоратчи: Бобур Ҳайдаров.
Комиссар: Шоҳруҳ Саид.
Вадим Абрамов («Динамо» бош мураббийи): - Ҳисоб ўйинга мос бўлмади. Биринчи бўлимда хатоларга йўл қўйдик, иккинчисида эса ўйинни яққол кучайтирдик. Пенальти билан боғлиқ вазиятда ҳакамлар қарори тўғри ёки нотўғри бўлгани хусусида видеотакрорни кўриб хулоса чиқарамиз. «Навбаҳор» билан ўйиндаги ҳакамликка бугунги каби эътирозлар бор эди. Ўшанда ҳакамлар бизнинг зараримизга қарор чиқаришганди, бугун яна шу ҳолат...
Миржалол Қосимов (ОКМК бош мураббийи): - Муҳими керакли натижага эришдик. Вадим Карленович услубини яхши биламан, қолаверса, «Динамо» дастлабки 2та ўйинда очко олмаганди. Ҳисоб 2:1 бўлиб турган паллада дарвозабонимиз жамоани қутқарди, кейин 3-голни урдик. Бу - футбол. Биринчи бўлимда кичик хатолар, аниқроғи, узатмалардаги камчиликлар туфайли устунликни «Динамо»га бериб қўйдик. Йўқ, атайин ташаббусни топшириш бўйича кўрсатма берилмаганди. Ҳар доим ҳужумкор ва очиқ футбол кўрсатишга ҳаракат қиламиз, шунинг учун биз билан ўйнаш жуда осон.
1 НЕФТЧИ 3 3 0 0 4-1 9
2 АНДИЖОН 3 2 1 0 8-3 7
3 ЛОКОМОТИВ 3 2 1 0 6-2 7
4 НАСАФ 3 2 1 0 4-1 7
5 ҚИЗИЛҚУМ 3 2 0 1 6-4 6
6 НАВБАҲОР 3 1 2 0 6-4 5
7 ОКМК 3 1 2 0 4-2 5
8 ПАХТАКОР 3 1 1 1 3-3 4
9 СЎҒДИЁНА 3 0 2 1 3-4 2
10 МЕТАЛЛУРГ 3 0 2 1 2-3 2
11 ОЛИМПИК 3 0 1 2 2-5 1
12 БУНЁДКОР 3 0 1 2 4-10 1
13 СУРХОН 3 0 0 3 3-8 0
14 ДИНАМО 3 0 0 3 2-7 0
ТЎПУРАРлар:
Тома Табатадзе («Навбаҳор») - 5та (2та пен.)
Сардор Раҳмонов (ОКМК) - 2та
Драган Черан («Пахтакор») - 2та
Дилшод Комилов («Локомотив») - 2та
Нсунгуси Эффионг («Нефтчи») - 2та...
тур иҚтибослари
- Бугунги натижа ўзимиз учун сюрприз бўлмади, чунки фақат ғалаба қозонишни ўйлагандик. Александар Стоймирович («Локомотив» мураббийи).
- Майдон четида қайсидир ҳолатда қизишиб кетасиз. Балки ҳакамларга вазият бошқача кўринар... Лекин анчадан буён футбол ичидаман ва вазиятларни яхши тушунаман. Темур Кападзе («Олимпик» бош мураббийи).
- 2:0 - қалтис ҳисоб, гол қўйиб юборсангиз, руҳий устунлик рақиб томонга ўтиб кетади. Рўзиқул Бердиев («Насаф» бош мураббийи).
- «Бунёдкор»га ҳурмат сақлаган ҳолда айтаман: бундай жамоаларни енгишимиз шарт. Самвел Бабаян («Навбаҳор» бош мураббийи).
ТУР ҚАҲРАМОНИ - МИРЖАҲОН МИРАҲМАДОВ («БУНЁДКОР»)
«Бунёдкор» ҳужумчиси Миржаҳон Мираҳмадов «Навбаҳор»га қарши ўйинда чамаси 30 дақиқа ҳаракатланди ва Ўткир Юсуповни икки бора доғда қолдириб, «қалдирғочлар»га чемпионат ҳисобидан илк очколарни тортиқ этди.Шу тариқа вақтинча бош мураббий Анвар Ғофуров дебюти самарали чиқди. Шу 1 очко ҳозирги ҳолатда «қалдирғочлар» учун нақадар муҳимлигини эътиборга олсак, Мираҳматов қайд этган «дубл»нинг қадри янада ошиб кетади.
Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.
Суперлиганинг 25-тури доирасида "Қизилқум" устидан қозонилган ғалабадан кейин "Навбаҳор" бош мураббийи Сергей Лушчан матбуот анжуманида қатнашди.
Анчелотти "Леганес"га қарши ўйинни "Ливерпуль" билан бўладиган учрашувга тайёргарлик сифатида кўрмоқда.
Жуд Беллингем Испания футболчилар ассосацияси томонидан Ла Лигада 2023/24 йилги мавсумнинг энг яхши футболчиси деб топилди.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789