Учрашувнинг 50-дақиқасида 1:0 ҳисобида Португалия клуби дарвозасига пенальтидан белгиланди. Кошта Ханс Ванакеннинг зарбасини қайтаришга муваффақ бўлди, бироқ ҳакам 11 метрлик зарбани қайта тепишни талаб қилди, чунки футболчилардан бири муддатидан олдин жарима майдончасига югуриб кирди. Ноа Ланг яна зарба берди, лекин бу сафар ҳам Кошта тўпни қайтарди. «Порту» дарвозабони пенальтилар қайтариш бўйича Чемпионлар лигаси рекордини ўрнатди. Португалиялик кипер 2003/04 йилги мавсумидан бери бир мавсумда 3та пенальтини қайтарган илк дарвозабон бўлди.