Sport.es хабарига кўра, 30 ёшли футболчи жамоанинг янги бош мураббийи Унаи Эмери билан муносабатлари ёмонлашган. Бразилиялик футболчининг агентлари аллақачон янги клуб қидиришни бошлаб юборишган. Ҳозирда Коутиньо трансфери билан «Коринтианс» қизиқмоқда - жамоа раҳбарияти келишув мураккаб бўлиши мумкинлигини тушунади, бироқ хўжайинлар 2021 йилда «Арсенал»дан Виллианни қўлга киритиш бўйича муваффақиятли тажрибага ишонадилар. Филиппенинг ижараси ҳам бундан мустасно эмас. Агар тўлиқ трансфер бўлса, у ҳолда сумманинг 50 фоизини «Барселона» олиши мумкин - бунинг учун шартнома қиймати камида 20 миллион евро бўлиши керак.