ЛЕГИОНЕРЛАРИМИЗ: Баракали душанба
Душанба куни хориждаги футболчиларимиз учун баракали келди.
Олдин хабар берганимиздек, кеча оқшомда Парижда 2022 йил учун «Олтин тўп» мукофотини топшириш маросими бўлиб ўтди.
Айтиш жоизки, кутилганидек «Реал» ҳужумчиси Карим Бензема бош мукофотни қўлга киритди. Зотан, 34 ёшли француз ўтган мавсумда Мадрид клуби билан Чемпионлар Лигаси, Ла Лига, УЕФА Суперкубоги ва Испания Суперкубогида ғолиб бўлди. Ҳужумчи ЕЧЛда 15та, Испания чемпионатида 27та гол билан тўпурарга айланди.
ТОП-5дан «Бавария»нинг сенегаллик вингери Садио Мане (2), «Манчестер Сити»нинг бельгиялик ярим ҳимоячиси Кевин де Брюйне (3), «Барселона»нинг польшалик форварди Роберт Левандовски (4), «Ливерпул»нинг мисрлик ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ (5) ҳам ўрин олди.
Маросимда қуйидаги номинацияларда ҳам ғолиблар аниқланди:
Энг яхши аёл футболчи — Алексия Путелльяс («Барселона» / Испания)
Лев Яшин мукофоти — Тибо Куртуа («Реал» / Бельгия)
Герд Мюллер соврини — Роберт Левандовски («Барселона» / Польша)
Энг яхши ёш футболчи — Гави («Барселона» / Испания)
Йилнинг энг яхши клуби — «Манчестер Сити» (Англия)
Футболдан ташқаридаги хайрия ишлари учун — Садио Мане («Бавария» / Германия)
***
«Реал» дарвозабони Тибо Куртуа 2021/2022 йилги мавсумнинг энг яхши дарвозабони деб топилди ва унга Лев Яшин мукофоти топширилди.
Бельгиялик 30 ёшли посбон ўтган мавсумда Мадрид клуби билан Чемпионлар Лигаси, Ла Лига, Испания Суперкубоги ва УЕФА Суперкубогида ғолиб чиқди. Тибо «Ливерпул»га (1:0) қарши ЕЧЛ финалида 9та сэйв қилиб, жамоасининг ғалабасига катта ҳисса қўшганди.ить звук
Даъвогарлар орасида Алиссон («Ливерпуль»/Бразилия), Эдерсон («Манчестер Сити»/Бразилия), Майк Меньян («Милан»/Италия) ва Эдуар Менди («Челси»/Сенегал) ҳам бор эди.
***
«Барселона» яримҳимоячиси Гави 2022 йилнинг энг яхши ёш ўйинчиси деб топилди. 18 ёшли испан ўтган мавсумда каталонияликлар сафида 46та ўйинда 2та гол ва 5та ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйди.
Эслатиб ўтамиз, ушбу йўналишда совринни ўтган мавсумда ҳам «Барса» вакили — Педри қўлга киритганди.
Душанба куни хориждаги футболчиларимиз учун баракали келди.
«Байер»нинг турли мусобақалардаги 43 учрашувида 36 балл жамғарган мерган - 20 ёшли Флориан Виртц, Хаби Алонсонинг кутилмаган кашфиёти.
Тан олиш керак, 6-турнинг сешанба кунги 2 учрашувида 7 тадан гол киритилиши ва ҳар иккисида ҳам Тошкент вилояти жамоалари мағлуб бўлиши ғалати ҳол бўлди.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789