ЖЧ-2026/ОК-2027 саралаши: Мағлубиятсиз одим ёхуд минимум миссияга нуқта!

ЖЧ-2026/ОК-2027 саралаши: Мағлубиятсиз одим ёхуд минимум миссияга нуқта!

ЖЧ-2026 ҳамда Осиё кубоги-2027 қўшма саралаш босқичи доирасида Ўзбекистон миллий жамоаси Гонконг устидан йирик ғалабага эришиб, ҳал қилувчи 3-саралаш босқичи ва Саудия Арабистонида ўтадиган Осиё кубоги-2027га йўлланмани нақд қилди.

Тошкентдаги учрашув олдидан бош мураббий Сречко Катанец бетоблиги сабабли ўз юртига қайтиб кетган бўлса-да, миллий жамоамиз Гонконг билан баҳсда катта қийинчиликсиз ғалабага эришди. Элдор Шомуродов биринчи бўлимда ҳисобни очган бўлса, танаффусга қадар жароҳат олиб, 2-бўлимда майдонга туша олмади. Захирадан майдонга тушган Ҳожимат Эркинов ва Остон Ўруновларнинг голлари эса вакилларимизга йирик ғалабани келтирди - 3:0!

Гуруҳдаги иккинчи ўйинда Туркманистон ўз майдонида Эронни қабул қилди. Беллашувда форслар Меҳди Гайедининг ягона голи эвазига ғалаба қозонди. Шу тариқа, Эрон ва Ўзбекистон терма жамоалари расман 3-босқичга йўл олиш билан бир қаторда 2027 йилги Осиё кубоги иштирокчисига айланишди. Сўнгги икки тур гуруҳ ғолибини аниқлаш учунгина ўтказилади.

***

Ўзбекистон терма жамоаси Гонконгни мағлуб этиб ФИФА рейтингида икки поғона кўтарилди. Гонконгдаги ғалаба 66-ўринда жойлашган терма жамоамизга 5,12 балл олиб келганди. Биздан юқорида жойлашган Кабо-Верде Гайана ва Экваториал Гвинеяни мағлуб этган ҳолда 6,38 балл ишлаб олди. 64-ўриндаги Албания эса Чили ва Швецияга қарши ўйинларда мағлубиятга учради ва 7,59 балл йўқотиб, 66-ўринга тушиб кетди. Бугунги ғалаба бизга яна 4,96 балл олиб келди ва 1 386,58 балл билан онлайн рейтингда 64-ўринга кўтарилиб олдик.

***

Гонконг билан иккинчи ўйиндаги ғалабадан кейин, Ўзбекистон терма жамоаси мағлубиятсиз ўйинлар серияси бўйича 30 йиллик тарихий натижасини янгилади. Ушбу серия 2023 йилнинг 12 сентябрь куни Мексикага қарши 3:3 ҳисобидаги дуранг билан бошланган эди. Шундан бери Катанец бошқарувидаги жамоа кетма-кет 12та ўйинда мағлуб бўлмай келмоқда. Сўнгги бор терма жамоамиз Рустам Акрамов бошчилигида 1994 йилда кетма-кет 11та учрашувда мағлуб бўлмаган. Мағлубиятсиз серияни 14та ўйин деб ҳам ҳисобласак бўлади, бироқ бу ерда Қирғизистон ва Фаластинга қарши учрашувлар киритилмаган. Сабаби ушбу баҳслар ФИФА рейтингига таъсир қилмаган учрашувлар ҳисобланади.

***

Ўзбекистон терма жамоаси сардори Элдор Шомуродов миллий терма жамоа сафидаги 40-голини урди. 28 ёшли Гонконгга қарши баҳсда ҳисобни очди. Шу тариқа, «Кальяри» ҳужумчиси «оқ бўрилар» сафидаги 71-учрашувда 40-голини урди.

 

Матбуот анжумани (ўйиндан олдин)

Владо Радманович (Ўзбекистон миллий жамоаси ёрдамчи мураббийи): - Сафардаги баҳсда (2:0) бўлганидек яхши ўйнаб, ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз. Бизда ҳеч қандай хавотир йўқ, аммо беписандлик билан ёндашмаслик керак. Ўзаро ўйиндан сўнг рақибнинг кучли ва кучсиз томонларини яна бир бор ўргандик. Бир жамоага қарши қисқа муддатда иккинчи марта ўйнаганда рақиб сюрпризлар тақдим қилиши мумкин. Ғалаба учун мотивация меъёрида бўлиши керак. Қандай ўйнаш борасида Катанец билан гаплашиб олдик. Ўзгартиришларни ҳам у айтиши мумкин. Қандай услубда ўйнашни эртага бош мураббий билан гаплашиб ҳал қиламиз. Рақибнинг ҳимояси кучли эмас. Албатта, шунга қараб режа тузамиз.

Йорн Андерсен (Гонконг миллий жамоаси бош мураббийи): - Биринчи ўйинда (0:2) осон бўлмади, аммо Ўзбекистонга шунчаки саёҳат учун келмадик. Жамоаларнинг ФИФА рейтингидаги ўринларида фарқ катта ва биз тафовут унчалик катта эмаслигини исботламоқчимиз. Футболчиларда мотивация юқори ва буни эртага кўрсатамиз. Ўзбекистон — Эрон каби кучли жамоа. Эртага ғалаба учун курашамиз, ўйиндан ўйинга ўсяпмиз. Бу сафар агрессив ўйнашга ҳаракат қиламиз, 5-6 асосий футболчимиз ёрдам беролмайди. Шунга қарамай, ижобий натижа учун ҳаракат қиламиз. Гуруҳдаги ҳар бир ўйин жуда муҳим. Бу ердаги машғулот майдони ёмонлиги Гонконг матбуотида ёзилган бўлса, бу — уларнинг иши. Эҳтимол, уни ёзган одам шу ерда ўтиргандир. Биз эса Эрон ва бошқа мамлакатларда ҳам машғулотлар ўтказганмиз. Ўзбекистондаги шароитлар улардар анча яхши.

 

26 март

ЎЗБЕКИСТОН - ГОНКОНГ - 3:0 (1:0)

Тошкент. «Бунёдкор» стадиони. 25000 томошабин.

Ҳакамлар: Аҳмад Файсал ал Али, Айман Файсал Обейдат, Аҳмад Мансур Муҳсин, Ҳасан Маҳмуд Арафа (Иордания).

Голлар: Элдор Шомуродов (20), Ҳожимат Эркинов (63), Остон Ўрунов (70).

Ўзбекистон: 1.Ўткир Юсупов, 2.Абдуқодир Ҳусанов, 15.Умар Эшмуродов, 23.Ҳусниддин Алиқулов, 4.Фаррух Сайфиев, 7.Отабек Шукуров (8.Жамшид Искандеров, 81), 9.Одилжон Ҳамробеков (6.Диёр Холматов, 90+1), 10.Жалолиддин Машарипов (17.Бобур Абдихолиқов, 90+1), 19.Азизбек Турғунбоев, 22. Аббосбек Файзуллаев (20.Ҳожимат Эркинов, 57), 14.Элдор Шомуродов (11.Остон Ўрунов, 46).

Гонконг: 1.Япп Хунг Фаи, 2.Оливер Бенжамин Гербиг, 6.Ву Чунг Минг, 8.Тан Чун Лок, 13.Ли Нгаи Ҳои, 14.Пун Пуи Ҳин (7.Ю Жой Йин, 90+2), 16.Чан Сиу Кван Филип (9.Матт Орр, 62), 20.Майкл Удебулузор (12. Лам Ҳин Тинг, 78), 21.Ю Тзе Нам (3.Ван Кит Цуй, 78), 22.Соареш Жуниор Вальтер (11.Лам Жордан Лок Кан, 78), 23.Сун Минг Ҳим.

Огоҳлантиришлар: Жалолиддин Машарипов (68), Фаррух Сайфиев (80) - Ван Кит Цуй (90+3).

 

ТУРКМАНИСТОН - ЭРОН - 0:1 (0:1)

Ашхобод. 10230 томошабин.

Бош ҳакам: Пу-удом Сивакорн (Таиланд).

Гол: Меҳди Гайеди (45+5).

Туркманистон: Рустам Аҳаллиев, Гуйчмурод Аннақулиев, Абди Бешимов, Ата Гелдиев, Темур Чориев (Селим Нурмурадов, 90+2), Мирза Бекназаров, Бекмурат Байов (Бегенч Акмамедов, 54), Дидор Дурдиев (Алтимурат Аннадурдиев, 46), Алибек Абдураҳмонов (Иброҳим Мамедов, 67), Язгилич Гурбанов (Шоназар Тиркишов, 46), Арсланмурод Аманов.

Эрон: Ҳусейн Ҳусейни, Рамин Ризоян, Милод Муҳаммади, Шожа Халилзода, Ҳусейн Канаани, Меҳди Гайеди (Али Голизода, 70), Меҳди Тареми, Муҳаммад Горбани (Омид Нурафкан, 70), Саман Годдос, Саид Иззатуллоҳи, Муҳаммад Моҳеби (Саман Фаллаҳ, 90+5).

Огоҳлантиришлар: Дидор Дурдиев (37), Язгилич Гурбанов (40), Алибек Абдураҳмонов (58) - Ҳусейн Канаани (39), Рамин Ризоян (90+1).

1 ЭРОН          4           3           1           0           12-2      10

2 ЎЗБЕКИСТОН     4           3           1           0           10-3      10

3 ТУРКМАНИСТОН            4           0           1           3           3-13      1

4 ГОНКОНГ   4           0           1           3           2-11      1

5-ТУР. 6 июнь (пайшанба)

ГОНКОНГ - ЭРОН

ЎЗБЕКИСТОН - ТУРКМАНИСТОН

 

ЎЙИН СТАТИСТИКАСИ

Ўзбекистон    Гонконг

77 (63)             Ҳужумлар (хавфли)   59 (24)

15 (10) Зарбалар (аниқ)         2 (1)

8           Қоидабузарлик          6

4           Бурчак зарбаси          4

7           Жарима зарбаси         9

1           «Офсайд»       1

56         Тўп назорати   44

 

Матбуот анжумани (ўйиндан кейин)

Владо Радманович (Ўзбекистон миллий жамоаси ёрдамчи мураббийи): - Барчага хайрли кеч. Жаноб Катанец бугунги учрашувда иштирок эта олмади ва мен унинг ўрнини билинтирмасликка ҳаракат қилдим - рақибни мағлуб этдик. Кўпчилик Гонконг терма жамоасини осон рақиб, деб тасаввур қилаётганди. Бироқ рақибимиз ҳимояда жуда тартибли ўйин намойиш этди. Учрашувда эрта гол уриш жуда муҳим эди ва биз буни бажардик. Бугун ғалабага лойиқ эдик. Ёш футболчилар ўзбек футболининг келажаги. Икки йил давомида бунинг устида ишладик. Аббосбек Файзуллаев ва Абдуқодир Ҳусанов каби ёш футболчилар терма жамоада ёрқин ўйин намойиш этишмоқда. Бунда ташқари яна бир нечта умидвор ва иқтидорли футболчиларни кузатиб боряпмиз. Ёш футболчиларни таҳлил қилишда бизга федерация ходимлари, Равшан Ҳайдаров ва ўсмирлар терма жамоаси мураббийлари бизга катта ёрдам беришмоқда. Ёш футболчиларни ҳам секин-асталик билан терма жамоага жалб этамиз.

Элдор Шомуродов (Ўзбекистон терма жамоаси сардори):  - Бугун ўйинни тўлиқ назоратимиз остида ўтказдик ва ғалаба қозондик. Шунингдек, янги рекорд қайд этдик. Ҳа, минимум вазифа бажарилди, лекин асосий мақсадимиз гуруҳда 1-ўринни эгаллаш. Аҳволим яхши. Тўқнашув рўй бергач, эски жароҳатим жойига зарба қабул қилдим, деб ўйладим, аммо ҳозир ҳаммаси яхши. Эртага доктор текширувидан ўтаман ва тўлиқ ташхисни билиб оламиз. Ҳозир бироз оғриқ бор ва шу сабабли мураббийлар билан келишган ҳолда алмаштирилдим.

Йорн Андерсен (Гонконг миллий жамоаси бош мураббийи): - Жамоамиз бугун қўлидан келган барча ишни қилди. Икки бўлимда ҳам барқарор ўйин намойиш этишга ҳаракат қилдик, бироқ иккинчи бўлимнинг дастлабки беш дақиқасидан сўнг ўйин тизгинини қўлдан чиқардик ва Ўзбекистон жуда кўп имкониятга эга бўла бошлади.  Биз юқори прессинг қилишимиз керак эди, аммо рақиб бу режани буза олди. Рақибнинг кучли ўйинчиларидаги маҳорат учрашувда катта рол ўйнади. Бугунги натижа биз учун ёмонмас, деб ўйлайман. Биз ҳаракат қилдик. Рақибни жуда кучли, деб эътироф этиш жоиз. Биз ўйиндан-ўйинга кучайиб боряпмиз. Ҳимоямиз мустаҳкамланиб бормоқда, бироқ бизни қийнаётган жиҳат ҳужум ташкил этиш бўлиб қолмоқда. Бугун Ўзбекистон олд позицияларда эркин ўйин намойиш этди. Ўйлайманки, бир кун келиб биз ҳам шундай даражага чиқа оламиз. Олдимиздаги вазифа  -   Осиё кубогига тайёргарлик кўриш.

 

ЖЧ-2026 ҳамда Осиё кубоги-2027 қўшма саралаш босқичи доирасида бир қатор қизиқарли баҳслар бўлиб ўтди. Жумладан, қўшниларимиз Қирғизистоннинг Хитой тайпейилик футболчиларни тор-мор келтиришларида (5:1) Суперлигамиз вакиллари Жоэль Кожо (хет-трик) ва Кими Меркларнинг ҳиссалари салмоқли бўлди. Тожикистон эса қитъа гигантларидан Саудия Арабистони термасига жиддий қаршилик кўрасата олишди - 1:1. Шунингдек, яна бир қўшнимиз афғонистонликлар меҳмонда Сунил Четри бошчилигидаги Ҳиндистон термасини мағлуб этишни удаллашди - 1:2...

Шу тариқа, Ўзбекистон ва Эрон термалари сафига Австралия, Ироқ, БАА ва қатарликлар ҳам қўшилишди. Яъни, расман ЖЧ-2026 3-босқичга йўл олиш билан бир қаторда 2027 йилги Осиё кубоги иштирокчисига айланишди.

 

«А» ГУРУҲИ

26 март

ҲИНДИСТОН - АФҒОНИСТОН - 1:2 (1:0)

Гувахати. 8932 томошабин.

Бош ҳакам: Муҳаммад Холид ал Ҳойш (С.Арабистони).

Голлар: Сунил Четри (38-пен.) - Рамат Акбари (70), Шариф Муҳаммад (88-пен.).

ҚУВАЙТ - ҚАТАР - 1:2 (0:0)

Ал-Қувайт. 10000 томошабин.

Бош ҳакам: Садулло Гулмуроди (Тожикистон).

Голлар: Муҳаммад Даҳам (79) - Али ал Моаз (79, 81).

+атар: Мешаал Баршам, Исмоил Муҳаммад, Жассим Абдулсалом, Ҳумам ал Амин (Мустафо Мешал, 71), Лукас Мендес, Тариқ Салмон, Аҳмад ал Рави (Юсуф Абдурисаг, 68), Абдулла ал Аҳрак (Али ал Маҳди, 46), Аҳмад Фатҳи (Муҳаммад Ваад, 71), Акром Афиф (Аҳмад ал Ганеҳи, 88), Али ал Моаз.

1 ҚАТАР      4          4          0          0          16-2     12

2 ҲИНДИСТОН      4          1          1          2          2-5       4

3 АФҒОНИСТОН    4          1          1          2          3-13     4

4 ҚУВАЙТ    4          1          0          3          5-6       3

5-ТУР. 6 июнь (пайшанба)

АФҒОНИСТОН - ҚАТАР

ҲИНДИСТОН - ҚУВАЙТ

 

«В» ГУРУҲИ

СУРИЯ - МЬЯНМА - 7:0 (1:0)

Даммам (С.Арабистони). 10000 томошабин.

Бош ҳакам: Пранжал Банержи (Ҳиндистон).

Голлар: Омар Харбин (30, 54, 63-пен.), Иброҳим Ҳисар (47), Муайяд Ажан (51, 68), Алаа ал Дали (80).

Фойдаланилмаган пенальти: Омар Харбин (60).

Четлатиш: Хейн Пё Вин (45+3, М.).

КХДР - ЯПОНИЯ ўйини қолдирилди.

1 ЯПОНИЯ   3          3          0          0          11-0     9

2 СУРИЯ      4          2          1          1          9-6       7

3 КХДР          3          1          0          2          6-3       3

4 МЬЯНМА   4          0          1          3          2-19     1

5-ТУР. 6 июнь (пайшанба)

МЬЯНМА - ЯПОНИЯ

КХДР - СУРИЯ

 

«С» ГУРУҲИ

ХИТОЙ - СИНГАПУР - 4:1 (1:1)

Тяньцзин. 42977 томошабин.

Бош ҳакам: Омар ал Али (БАА).

Голлар: Ву Лэй (21, 85), Фернандиньо (65-пен.), Шихао Вэй (90) - Фарис Рамли (22).

Четлатиш: Ли Юан (80, Х.).

ТАИЛАНД - Ж.КОРЕЯ - 0:3 (0:1)

Бангкок. 45458 томошабин.

Бош ҳакам: Адҳам Маҳадмеҳ (Иордания).

Голлар: Ли Джэ Сон (19), Сон Хюн Мин (54), Пак Чин Соп (82).

Ж.Корея: Чо Хён Во, Ким Юн Квон (Хо Йеон Жеонг, 74), Ким Мун Хван, Ким Мин Джэ, Ким Чжин Су, Ли Кан Ин (Сёл Юн Ву, 74), Ли Джэ Сон, Пэк Син Хо (Пак Чин Соп, 46), Хван Ин Бём (Сон Мин Гю, 74), Чхо Кю Сун (Мин Кю Чу, 56), Сон Хюн Мин.

1 Ж.КОРЕЯ 4          3          1          0          12-1     10

2 ХИТОЙ      4          2          1          1          8-7       7

3 ТАИЛАНД 4          1          1          2          5-7       4

4 СИНГАПУР          4          0          1          3          4-14     1

5-ТУР. 6 июнь (пайшанба)

ХИТОЙ - ТАИЛАНД

СИНГАПУР - Ж.КОРЕЯ

 

«D» ГУРУҲИ

ҚИРҒИЗИСТОН - ХИТОЙ ТАЙПЕЙИ - 5:1 (3:0)

Бишкек. 13657 томошабин.

Бош ҳакам: Аммар Маҳфуд (Баҳрайн).

Голлар: Жоэль Кожо (17, 38, 45), Християн Браузман (79), Кими Мерк (90+5) - Ен Шу Ву (87).

Қирғизистон: Эржан Токотаев, Александр Мишенко (Амантур Шамурзаев, 75), Християн Браузман, Темирлан Козубаев, Валерий Кичин, Бекназ Алмазбеков (Муролим Аҳмедов, 75), Эрбол Атабаев, Гулжигит Алиқулов, Одилжон Абдураҳмонов (Элдияр Зарипбеков, 38), Жоэль Кожо (Кими Мерк, 57), Кай Мерк (Эрнист Батирканов, 57).

МАЛАЙЗИЯ - УММОН - 0:2 (0:1)

Куала-Лумпур. 26000 томошабин.

Бош ҳакам: Ко Хюн Жин (Ж.Корея).

Голлар: Омар ал Малки (45+4-пен.), Муҳаммад ал Гафри (90+4).

1 ҚИРҒИЗИСТОН  4          3          0          1          11-5     9

2 УММОН    4          3          0          1          7-1       9

3 МАЛАЙЗИЯ         4          2          0          2          5-7       6

4 ХИТОЙ ТАЙПЕЙИ         4          0          0          4          1-11     0

5-ТУР. 6 июнь (пайшанба)

ХИТОЙ ТАЙПЕЙИ - УММОН

ҚИРҒИЗИСТОН - МАЛАЙЗИЯ

 

«F» ГУРУҲИ

ФИЛИППИН - ИРОҚ - 0:5 (0:3)

Манила. 10014 томошабин.

Бош ҳакам: Муҳаммад Насаруддин (Малайзия).

Голлар: Айман Ҳусайн (14-пен., 37), Амир ал Аммари (30), Зидан Иқбол (62), Зайд Таҳсин (77).

Ироқ: Жалол Ҳасан, Сафо Ҳади, Зайд Таҳсин, Саад Нотиқ Нажи (Диа Путрос, 64), Ҳусайн Али, Ребин Сулака, Али Жассим (Луай ал Ани, 69), Амир ал Аммари (Аҳмад Ёсин, 65), Зидан Иқбол, Айман Ҳусайн (Муҳаннад Али, 69), Иброҳим Байеш (Юсуф Амин, 65).

ВЬЕТНАМ - ИНДОНЕЗИЯ - 0:3 (0:2)

Ханой. 27832 томошабин.

Бош ҳакам: Алиризо Фағони (Эрон).

Голлар: Жей Идзес (9), Оратмангун (24), Сананта (90+8).

1 ИРОҚ         4          4          0          0          12-1     12

2 ИНДОНЕЗИЯ       4          2          1          1          6-6       7

3 ВЬЕТНАМ 4          1          0          3          2-5       3

4 ФИЛИППИН        4          0          1          3          1-9       1

5-ТУР. 6 июнь (пайшанба)

ИНДОНЕЗИЯ - ИРО+

ВЬЕТНАМ - ФИЛИППИН

 

«G» ГУРУҲИ

ТОЖИКИСТОН - С.АРАБИСТОНИ - 1:1 (0:0)

Душанбе. 13300 томошабин.

Бош ҳакам: Ким Чон Хёк (Ж.Корея).

Голлар: Рустам Соиров (80) - Фирас ал Бурайкан (46).

Тожикистон: Рустам Ятимов, Манучеҳр Сафаров, Вахдат Ханонов (Содиқжон +урбонов, 35), Ахтам Назаров, Зоир Жўрабоев, Парвизжон Умарбоев, Алишер Жалилов, Амадони Камолов (Табрези Давлатмир, 87), Эҳсони Панжшанбе, Алижони Айний (Шервони Мабатшоев, 52), Шахром Самиев (Рустам Соиров, 52).

С.Арабистони: Муҳаммад ал Овайс, Али Лажами, Муҳаммад ал Бурайк, Ҳасан Кадеш, Авн ал Салули, Мухтор Али, Салим ал Доссари, Муҳаммад Канно, Айман Яҳё, Фирас ал Бурайкан (Абдулраҳмон Ғариб, 90+3), Абдулла Радиф (Солиҳ ал Шеҳри, 74).

ИОРДАНИЯ - ПОКИСТОН - 7:0 (2:0)

Амман. 17000 томошабин.

Бош ҳакам: Нивон Гамини (Ҳиндистон).

Голлар: Мусо ал Тамари (15, 63, 80), Язан ал Наймат (28-пен.), Саид ал Росан (53), Нур ал Равабдеҳ (75), Шарара (83).

1 С.АРАБИСТОНИ           4          3          1          0          8-1       10

2 ИОРДАНИЯ         4          2          1          1          11-3     7

3 ТОЖИКИСТОН    4          1          2          1          8-4       5

4 ПОКИСТОН          4          0          0          4          1-20     0

5-ТУР. 6 июнь (пайшанба)

ПОКИСТОН - С.АРАБИСТОНИ

ИОРДАНИЯ - ТОЖИКИСТОН

 

«H» ГУРУҲИ

26 март

ЯМАН - БАА - 0:3 (0:3)

Ал-Хубар. 12000 томошабин.

Бош ҳакам: Ильгиз Танташев (Ўзбекистон).

Голлар: Фабио Лима (14, 22), Одил ал Амири (35).

БАА: Холид Эйса, Халифа ал Ҳаммади, Амар ал Аттос, Носир Абдулазиз, Холид ал Данҳани, Тахнун ал Зааби (Хариб Суҳайл, 74), Фабио Лима (Кайо, 64), Яҳё Нодир (Али Салмин, 64), Муҳаммад ал Балуши (Ислом Файз, 74), Яҳё Али Саид, Одил ал Амири (Ҳазим Муҳаммад, 64).

БАҲРАЙН - НЕПАЛ - 3:0 (3:0)

Риффа. 15000 томошабин.

Бош ҳакам: Рё Танимото (Япония).

Голлар: Саид Бакир (7), Юсуф (18-пен.), Комил ал Асвад (36).

1 БАА            4          4          0          0          11-1     12

2 БАҲРАЙН            4          3          0          1          10-2     9

3 ЯМАН        4          1          0          3          3-7       3

4 НЕПАЛ      4          0          0          4          0-14     0

5-ТУР. 6 июнь (пайшанба)

БАҲРАЙН - ЯМАН

НЕПАЛ - БАА

 

«I» ГУРУҲИ

ЛИВАН - АВСТРАЛИЯ - 0:5 (0:1)

Канберра. 25023 томошабин.

Бош ҳакам: Мууд Бонядифард (Эрон).

Голлар: Йенги (2), Жирадий (47-авт.), Гудвин (49, 81), Айрдейл (68).

Австралия: Райан, Суттар, Роулес, Бургесс, Жонс (Денг, 82), Гудвин, Ирвайн, Хрустич (Язбек, 55), Меткалф (Нисбел, 66), Йенги (Айрдейл, 66), Дюк (Силвера, 82).

БАНГЛАДЕШ - ФАЛАСТИН - 0:1 (0:0)

Дакка. 5195 томошабин.

Бош ҳакам: Насрулло Кабиров (Тожикистон).

Гол: Майкл Терманини (90+4).

Четлатиш: Омид Маҳажна (90+2, Ф.).

1 АВСТРАЛИЯ      4          4          0          0          15-0     12

2 ФАЛАСТИН        4          2          1          1          6-1       7

3 ЛИВАН      4          0          2          2          1-8       2

4 БАНГЛАДЕШ       4          0          1          3          1-14     1

5-ТУР. 6 июнь (пайшанба)

БАНГЛАДЕШ - АВСТРАЛИЯ

ФАЛАСТИН - ЛИВАН

 

ТЎПУРАРЛАР:

Али ал Моаз (Қатар) - 7та

Аясе Уэда (Япония) - 5та

Сон Хюн Мин (Ж.Корея) - 5та

Ву Лэй (Хитой) - 5та

Мусо ал Тамари (Иордания) - 5та...

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.