Майдонларимиз ҳолати қачон яхшиланади?

Майдонларимиз ҳолати қачон яхшиланади?

20 ёшли футболчилар ўртасидаги Осиё кубоги старт олганидан кейин жамоалар мураббийлари илк кунларданоқ машғулотлар майдонлари сифати юзасидан нолий бошлашди.

Аслида майдонлар бўйича муаммолар юзага келишини ташкилотчилар ҳам, ОФК мутасаддилари ҳам олдиндан билишган. Агар бу ягона муаммо бўлса, ҳеч қандай қўрқинчли томони йўқ. Бироқ ҳозирги камчиликлар ўтган йилги U-23 Осиё кубоги муаммоларига қўшилади ва барчаси қитъа миқёсидаги бўлажак турнирларни Ўзбекистонда ташкил этиш истиқболи борасида пессимистик хулосаларни юзага келтиради. ОФК ходимлари ҳам, ташкилотнинг маркетинг ҳамкорлари хизматчилари ҳам в чека-чеккада шу мазмунда гапиришмоқда.  

P.S.: О лдинги тажрибамдан биламан, ЎФА (бутун миллий футболдаги каби)да танқидни қабул қилолмайдиган одамлар бор. Уларнинг бизнинг каналга навбатдаги эътирозни ёзишларига қанча вақт кетаркин...? Ахир тўғри ишлашни ўрганишни эмас, танқидчилар орасидан айбдорни излаш анча осон. 

Тожикистон U-20 терма жамоаси бош мураббийи Олег Кубарев машғулотлар майдонига боғлиқ ҳолат ҳақида гапирди. Тўғри, турнир ташкилотчилигига берилган негатив баҳолар Ўзбекистон қитъа турнирларини бошқа қабул қилмаслигини англатмайди. Унутмаслик керак, ОФКда 17, 20 ёшлилар ва аёллар ўртасидаги, ҳаттоки, футзал бўйича турнирларни ўтказишга даъвогар мамлакатлар кўп эмас. Тожикистон термаси азобига унинг мухлислари азоби ҳам қўшилди. Маълум бўлишича, «Локомотив» стадионига киришда, улардан спорт кийимлари ишлаб чиқарувчи компаниялар логотипини яширишни талаб қилишган. Kelme фирмаси ОФКнинг техник ҳамкори эканлиги тушунарли. Бироқ мухлисларга бошқа компания формасини кийиш бўйича тақиқ қвйиш - бу янгилик. Мисол учун, ФИФАнинг техник ҳомийи - Adidas. Лекин ҳали ҳеч ким Франция, Португалия ёки бразилияликларга ўз терма жамоалари ўйинига дейлик, Nike компаниясида ишлаб чиқарилган либосларда киришни тақиқлаган эмас. 
***
- Дарвоқе, дарвоза тўридаги тешик ҳақида. Бунақаси Ўзбекистон чемпионатида ҳам, футзал бўйича мамлакат кубоги финалида ҳам кузатилгани ёдга тушди. Шундай тасаввур келиб чиқмоқдаки, барча тўрлар битта нуқсонли партиядан олинган...  

Алишер Никимбаев