ЛЕГИОНЕРЛАРИМИЗ: Нисбатан сокин уик-энд
Италия. «Кальяри» «А» серия 34-турида Элдор Шомуродовнинг собиқ клуби - «Женоа» меҳмони бўлиб, ортга 0:3 ҳисоби билан қайтди.
«Барселона» раҳбарияти ўз акадамияси «Ла Масия» ҳудудидаги эски бинони Лионель Месси музейига айлантирмоқчи.
Diario AS нашрида ёзилишича, бу иш «Камп Ноу» реконструкцияси доирасида амалга оширилади. Эътиборлиси, «Ла Масия»нинг ушбу эски резиденцияси Каталония меъморий меросининг бир қисми ҳисобланади. Қисқаси, бино Лионель Месси музейи мақомини олиш учун жуда муносиб.
Музей учун танланган бино узоқ 1702 йилда қад ростлаган. Клуб ҳозирда бўш турган резиденцияни бузиб ташлолмайди, ҳаттоки, унинг кўринишини сезиларли даражада ўзгартириш ҳам мумкин эмас. Бинобарин, қадимий бино Каталония меъморий ёдгорликлари таркибига киритилган. Айтиш ўринли, «Барса» бу иншоотни 1950 йили сотиб олган. Эндиликда Каталония жамоаси бино ичида маълум ишларни амалга ошириб, уни юқори технологияли музейга айлантиришни режалаштирмоқда.
Лойиҳага биноан, клубнинг тарихдаги энг буюк футболчига бағишланган музей мухлисларни жалб этувчи ва шу билан даромад келтирувчи маскан бўлади. Асосийси, музей «Барселона»нинг Мессига миннатдорчилик белгиси сифатида хизмат қилади. Бу клуб аргентиналик юлдузни ортга қайтаришга уринаётган ҳозирги паллада жуда муҳим қадам бўлиши айтилмоқда. Алоҳида таъкидлаш жоиз, каталонияликлар бунга қадар бинодан расмий учрашувлар ва кечки базм ўтказиш жойи сифатида фойдаланишни режалаштиргандилар.
Италия. «Кальяри» «А» серия 34-турида Элдор Шомуродовнинг собиқ клуби - «Женоа» меҳмони бўлиб, ортга 0:3 ҳисоби билан қайтди.
«Реал» ҳаётида чуқур из қолдиган бразилиялик Каземиро El Chiringuito de Jugones нашрига берган интервьюсида илк марта нега «МЮ»га кетишни хоҳлагани хусусида ошкора гапирди.
Ҳа, футбол олами ҳозиргача бир жамоа таркибида шу қадар сермаҳсул тўп сураётган қанот ҳимоячиларини дуч келмаганди
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789