Чунончи, бугун грузин футболчиларини хоҳлаган кучли лигаларда учратиш оддий ҳолга айланди. Хвича Кварацхелиянинг «Наполи»да қандай даражага кўтарилгани ҳаммага маълум. Умуман, Грузия футболи барча позициялар бўйича топ-ижрочиларга эга. Мисол учун, Opta маълумлотларига кўра, «Валенсия» вакили Георги Мамардашвили якунланган мавсум Ла Лигада йўққа чиқарилган голлар сони бўйича энг юқори натижага эришди. Грузиялик кипер бу борада Альваро Вальес («Лас-Пальмас») ва Унаи Симон («Атлетик»)ни ортда қолдирди.
3-ўрин — Унай Симон. «Атлетик» клуби дарвозабони Ла Лига-2023|2024 давомида рақибларни жами 9,5та яққол голдан маҳрум қилди. Унаи Симоннинг чемпионатдаги умумий статистикаси ҳам чакки эмас: 33та гол қўйиб юборган кипер 18та «қуруқ» ўйин тўплади.
2-ўрин — Альваро Вальес. Камтарин «Лас-Пальмас»нинг биринчи рақамли голкипери Испания чемпионати давомида атиги 9та ўйинда ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди. Унда қўйиб юборилган голлар миқдори ҳам анча кўп - 44. Муҳими, Альваро Вальес Ла Лига ўйинларида эҳтимолий 9,6та голни бартараф этди.
1-ўрин — Георги Мамардаш-вили. «Валенсия» дарвозабонида йўққа чиқарилган эҳтимолий голлар сони 11,3та. Грузиялик кипер бу кўрсаткич билан Ла Лигадаги барча амплуадошларини ортда қолдирди. Умуман, Георги Мамардашвили якунланган мавсум 41та ҳолатда жамоасини голдан қутқариб қололмади, у шунинг баробарида 13та ўйинда дарвозаси «қуруқ» қолишини таъминлади.